Масала – коронавирусда ҳам, иқтисодий кризисда ҳам эмас

165
0

Масала – коронавирусда ҳам, иқтисодий кризисда ҳам эмас

Балки режим ва унинг ортидаги элитанинг коррупцияси ва ўзини билмасликка олишидир!

Қаршимизга бу технократ ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш вазирлиги чиқиб, навбатдаги 36та коронавирусдан зарарланиш ҳолати қайд этилганини, бу билан касалликка чалинганлар ҳаммаси бўлиб 846 нафарга етганини билдирди. Жумладан, соғлиқни сақлаш вазири Ҳамд Ҳасан бундай баёнот берди: «Ливан давлати томонидан чет элдан олиб келинган фуқароларимиз мажбурий карантинга амал қилмай, ўз оилалари ва яқинларига касаллик юқтиришди»! Яна бундай деди: «Бир вақтнинг ўзида, юрт ичидаги умумий тиббий назоратдагиларнинг қочиш ҳолатлари қайд этилди. Бу эса, мамлакат ичкарисида 48 соатда 11 нафар коронавирус юқтириш ҳолати юз беришига олиб келди. Ушбу салбий кўрсаткич бизни яна аввалги ҳолатга қайтариб, хориждан келганларда ва Ливан жамияти ичида кўринган ҳолатларни қайта кўриб чиқишга ундайди». Вазир шуларни айтаркан «шафқатсиз чоралар кўриш»ни таъкидлади!

Биз соғлиқни сақлаш вазири ва унинг ортидаги сиёсий элитадан «уларни хориждан олиб келишга сизларни ким мажбур қилди»?! дея савол берамиз. Ахир, коронавирус тарқалиши табиатини кузатаётган ҳар қандай инсон бу касалликка чалинганларнинг қаерда бўлса-ўша ерда қолиши лозимлигини ва бошқа мамлакатга кўчмаслиги кераклигини, акс ҳолда, касаллик юқтирувчи манбага айланишини яхши билади. Бизнинг бир четга улоқтириб юборганингиз покиза шариатимиз ҳам шунга тарғиб қилади. Масалан, Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺнинг ўлат касаллиги ҳақидаги сўзларини эшитганини айтиб, бундай дейди: Мен Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини эшитгандим:

«إذَا سَمِعْتُمْ بِهِ بِأرْضٍ، فلاَ تَقْدمُوا عَلَيْهِ، وإذَا وَقَعَ بِأَرْضٍ وَأَنْتُمْ بِهَا، فَلا تخْرُجُوا فِرَارًا مِنْهُ»

«Қачон бирор ерда ўлат чиққанини эшитсангиз, у ерга борманг. Агар сизлар турган ерда чиқса, ўлатдан қочиб у ердан кетманг». (Муттафақун алайҳи).

Сизлар бўлса, на ҳокимият вакиллари сифатида инсонлар манфаатига хизмат қиладиган бирор қарор чиқардингиз ва на сиёсатчилар сифатида уларнинг ишларини бошқариш вазифангизни адо этиб, бирор илмий назарияга ёки шаръий аҳкомга эргашдингиз… Бас, қайси қонун-қоида бўйича кетяпсизлар?!

Ҳеч шубҳа йўқки, сизлар ўзингиздан олдинги, ҳозирги ва кейинги касбдошларингиз йўлидан кетяпсизлар. Бу мансабпарастлик ва сиёсий таниш-билишчилик йўлидир. Бунинг маъноси эса, қароқчилик, талончилик… демакдир. Энди уларнинг бу иллатларга хориждан қайтарилаётган ва қайтарилмаётган ҳар бир фуқаро аҳволига панжа орасидан қараш иллатини ҳам қўшишимиз мумкин… Суф сизларга ҳамда бундай йўл-йўриқ ва сиёсатларингизга!

Кейин соғлиқни сақлаш вазири уйларида қолаётган фуқароларга карантин енгиллашганда ишга чиқиш мумкинлигини айтиб, ҳасрат қилди!

Эй вазир жаноблари! Афтидан, сен уйдан чиқарилмаётган фуқароларни – уйлари пулларга ва озиқ-овқатларга тўла, асосий, ҳатто камолий эҳтиёжлари тўлиқ қондирилган, шунинг учун улар уйларидан ўйнаб-кулиб, хотиржам ишга чиқаверишлари мумкин, деб ўйлайсан шекилли?! Ёки сен ҳукуматинг томонидан ҳар бир оила учун тарқатилган юз минг лира уларни ўзларию авлодларигача етадиган қилиб бойитиб юборди, энди ишларга ва пешона тери тўкиб оила боқишга ҳам муҳтож эмаслар, деб ўйлаяпсанми? Маълумки, бу юртда чақалоқларнинг бир қути сути 70 минг лирагача қимматлаб кетган.

Сен биз билан шу юртда, шу инсонлар билан яшаяпсанми ўзи? Мазкур гапни гапираётганингда юзларингда бутунлай бегоналик кўриняпти!

Эй вазир ва унинг ортида турганлар!

Йўқчилик одамларни тинкасини қуритди, чўнтакларидаги пулни деярли тугатди, агар чўнтакларига пул кирган бўлса албатта. Сенинг ҳокимиятинг уларнинг банклардаги омонатларини ҳам ёпиб қўйди, агар у ерда омонатлари бўлса албатта. Коррупциячиларга эса, пулларини хорижга олиб чиқиб жойлашларига қўйиб берди, лира курсини тушириб, доллар курсини кўтариш сиёсатини қўллаш орқали одамлар моли билан ўйин қилмоқда… Нархларнинг ўртача ўсиши 58 %дан ортиб кетди. Давлатинг на чайқовчиларни жазога тортяпти, на одамларга асосий товарларни етказиб берди ва на кўплаб бузуқ-ҳаромхўр савдогарлар қўлига болта урди.

Ўзингни бос, оддий инсонларга қарши шафқатсиз чоралар қўллаш билан таҳдид қилишга шошилма, бу билан оловга мой сепяпсан. Бунинг ўрнига, ғамхўрлик қилсанг, умуман сиёсий соҳада, айниқса, ўз соҳанг бўлган соғлиқни сақлаш соҳасида ўзингнинг вазифанг билан шуғуллансанг бўларди.

Қара, нима қилдинг, хориждаги фуқароларни юртга қайтардинг ва юртда бемалол юришларига қасддан қўйиб бердинг!! Бунинг ўрнига, уларни қайси давлатда ишлаётган бўлсалар, ўша ерда муолажалари учун маблағ билан таъминласанг, сўнг соғайганларидан сўнг юртларига олиб келсанг бўлар эди, шунда ўзлари ҳам, оилалари ҳам вирусдан омон қолган бўлар эдилар.

Карантин сиёсатингга бир боқ… ўзингга ўхшаганлар билан биргаликда бу сиёсатни Ғарбдан олдинг, унинг ўз фуқароларини бошқаришидан нусха кўчирдинг. Бу юртдаги одамлар аҳволига қарамадинг, уларнинг ишларига ҳеч ким эътибор бермаётгани қарамадинг, ахир улар фақат солиқ тўлаш билан овора ва тинмай талон-торож қилиняптилар. Ҳеч кимимиз сохта «Fuel» ёқилғиси можаросини унутганимиз йўқ, ҳали.

Бор, таҳдидингни анави ҳокимиятингга ва технократ ҳукуматингга қил. Бу ҳукуматинг ўз муаммосини кўпроқ риболи қарз олиш билан ҳал қилмоқчи бўляпти, аммо бу сафар кредитларни Халқаро Валюта Фондидек бир аждаҳодан олмоқчи… ўшандан ҳисоб сўра, ўшанга таҳдид қил. У товарлардан давлат қўллаб-қувватловини олиб ташлаяпти, валютани эркинлаштиряпти, солиқларни оширяпти… Буларни илмий ёки шаръий нуқтаи назардан эмас, балки шафқат билмас мана шу Халқаро Валюта Фондининг кўрсатмаларига биноан қилмоқда.

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаяр экан, биз сендан ва ҳукуматингдан хориждаги фуқароларни қайтариб келиш ва мутлақ карантин жорий қилиш бўйича қилган хато қарорларинг учун одамлардан узр сўрайди, деб кутгандик. Бироқ афтидан, сен ва ҳокимиятинг вирус юқиш ҳолатининг вақтинча тўхтаганидан ҳовлиқиб, ғурурланиб кетган кўринасанлар… Сен ўз ҳокимиятингдан коррупциячилиги ва аҳмоқона қарорлари учун ҳисоб сўраш ўрнига, олти миллион аҳолига мурожаат қилиб, уйларингда ўтирларинг, дея таҳдид қилдинг.

Росулуллоҳ ﷺ бундай дея нақадар ҳақ сўзладилар:

«إنَّ مِمَّا أَدْرَكَ النَّاسُ مِنْ كَلَامِ النُّبُوَّةِ الْأُولَى: إذَا لَمْ تَسْتَحْيِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ»

«Одамларга етиб келган пайғамбарликнинг илк сўзларидан бири: уялмасанг, хоҳлаганингни қилавер, деган сўздир». (Бухорий ривяти).

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here