Коронавирус эпидемияси ҳамда Европа Иттифоқи

281
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Коронавирус эпидемияси ҳамда Европа Иттифоқи

Коронавирус эпидемияси Европа Иттифоқини қулатадими? Ёки экстремист ўнг қанотларни кучайтирадими? Мусулмонларга нима бўлади ва улар нима қила оладилар?

Ҳақиқатдан ҳам, бу эпидемия бошқалар қатори Европага таъсир қилиб, унинг тез тарқалиши ва унга қарши кураша олмасликлари манзарасида Европа давлатларини боши берк кўчага киритиб қўйди. Унинг олдида ожиз эканликларини ҳис этишди. Шунинг учун, илмоний бўлишларига қарамай, динимизга мурожаат қилишди, яъни, мусулмонларга ўзларининг йирик давлатлари осмонида азонларни баралла айтишларига рухсат беришди. Бироқ, кризис тугаса, динимиздан фойдаланишни ҳам бас қилишади. Чунки улар мусулмонлар манфаатига қонун чиқаришгани йўқ, балки вақтинчалик қарорлар чиқаришди, холос. Шунинг учун мусулмонларга нисбатан сиёсатларида асло ўзгариш бўлмайди. Ҳатто муслималарнинг шаръий либос кийишлари, шаръий йўл билан қурбонлик қилиш ва баланд овозда азон айтишлар ҳамон уларнинг тазйиқлари остида қолмоқда. Фақат мусулмонларга қарши душманликларида маълум даражада енгиллик кўринди, холос.

Германияда экстремистик миллатчилар мусулмонларни кризис пайтида одамлар билан муносабатда бўлиб, уларга ёрдам тақдим этишганини кўргач, «мусулмонлар коронавирусдан фойдаланишяпти», деган гапларни қилишди. Лекин бу миллатчиларнинг овози паст… жўяли иш қилиш ва халқларига фикр бериб, бирор ечим тақдим этишдан ожиз. Шунинг учун ўз нафрат ва гиналарини мусулмонларга қаратишди. Зотан, уларнинг ишларидаги асосий кўзга ташланувчи нарса ҳам мана шу. Чунки улар фикрий ва сиёсий жиҳатдан абгордирлар. Шунинг учун бирор роль билан шуғулланиш ёки ечим бериш қўлларидан келмагани сабабли халқчилликлари йўқолиб, кўтарилишлари амри маҳол бўлиб қолди. Бу ҳолатни бутун Европада кузатиш мумкин. Гўё бу миллатчи ҳаракатлар юқорига кўтарилишга ожизликлари учун ҳозирги ҳукуматларнинг ортида яшириниб олиб, бу уларнинг муваффақиятсизликка учрашини ва тартибсизликлар келиб чиқишини кутиб туришгандек. Масалан, айниқса Германияда, ҳукмрон партиянинг халқчиллиги ошди. Бу партиядагилар тиббий ёрдамлар кўрсатиш ва зарар кўрганларга молиявий ёрдам бериш, товарларнинг монополия қилиниб, нархлари оширилишига қарши туриш билан кризисни назорат қилишга муваффақ бўлишди. Улар айни ишларида ёрдам беришда ҳамда шифокор ва ҳамшираларнинг тиббий ёрдам ишларида ҳамкорлик қилишда ёнларида фақат мусулмонларни кўришди.

Коронавирус Европа Иттифоқига нисбатан бир имтиҳон бўлди, унинг қанчалар собит ва бирдам туриш-турмаслиги шу имтиҳонда кўринди. Мисол учун Франция президенти Макрон 2020 йил 26 март куни «Европа лойиҳаси хавф остида… Дуч келаётганимиз бу таҳдид Шенген зонасини йўқ қилиши мумкин», деди.

Германия канцлери Меркел бундай сўзларни айтди: «Менимча, Европа Иттифоқи, ўзи ташкил топгандан бери бугун энг катта синовга дуч келмоқда… Муҳими, Иттифоқ коронавирус сабабли келиб чиққан бу иқтисодий кризисдан соғ чиқмоғидир».

Европа Иттифоқи ўзининг икки раҳбари оғзидан қулаш билан огоҳлантирилмоқда. Чунки у айни кризисни жиловлаш борасида бир иттифоқ сифатида муваффақиятсизликка учради ва ҳаммани ҳамкорлик ва бирдамликка ундовчи бирор муштарак режа ишлаб чиқишга муваффақ бўлолмади. Аксинча, Иттифоққа аъзо давлатлар бир-бирлари олдида чегараларини ёпиб олишди ва очиқ чегаралар, ҳаракат ва савдо эркинлиги  келишуви бўлган Шенген шартномасига нисбатан ишончсизлик пайдо бўлди. Бир-бирларини ҳамкорлик қилмаётганликда айблаб, ҳар бир давлат ўзини ўйлаб, бири бошқасини тиббий жиҳозлардан маҳрум қилди… Худбинликнинг жирканч кўриниши намоён бўлди. Ҳолбуки, ҳаммалари капиталистлар бўлгани учун худбинлик иллати уларнинг ич-ичларида томир отганлиги, ҳаргиз ундан қутулишолмаслиги билинди. Италияликлар Иттифоқдан чиқишни талаб қилишди… Демакки, Европа Иттифоқига дарз етиши табиий. Чунки у заиф иттифоқдир.

Эҳтимол, бу Иттифоқ ҳозир қуламас, чунки у ўзаро ёрдамга муҳтож. Лекин ўзаро ишончсизлик Иттифоқ орасига мина каби кўмилиб, қачондир портлаш-бўлиниш хавфини туғдирмоқда ҳамда Иттифоқ Британиянинг чиқиб кетиши билан ҳануз силкинишдан қутулолгани йўқ. Энди коронавирус кризисидан сўнг ҳам қайта том маънодаги иттифоққа айланиши мушкул. Ҳаммаларининг бор ташвиши Шенген шартномаси каби эришган ютуқларини сақлаб қолиш бўлиб қолди. Зотан, бу Иттифоқ умумий ички ва ташқи сиёсатда сиёсатлар бирлиги сари бирор салмоқли қадам ташлай олмади. Мисол учун, Полша, Венгрия, Словакия ва Чехия 2015-2016 йили Иттифоқнинг қочқинларни бўлишиб олиш тўғрисидаги қарорига қўшилишдан бош тортишди. Бунинг устига Иттифоқ давлатлари Европа армиясини бино қилишда ҳали ҳам сустлик қилишяпти.

Бу Европа Иттифоқи учун бир муҳлат. Шу муҳлатда жиддий зарар кўрган давлатларини тезроқ қутқара олмаса, уни ҳалокат кутмоқда. Шунинг учун Испания бош вазири Педро Санчес 2020 йил 5 апрелда бундай баёнот берди: «Ҳозир фавқулодда вазиятда қолдик, бу собит позицияни талаб қилмоқда. Ё бу муаммога қарши кураша оламиз ёки Иттифоқ сифатида муваффақиятсизликка учраймиз… Биз шундай аро йўлда қолдикки, аксар давлатлар ва Иттифоқимизни қўллаб-қувватловчи ҳукуматлар, ҳатто Испаниядаги касаба уюшмалари ҳам Иттифоқни сақлаб қолишга бирор реал далил тополмай қолдилар… Юз тутаётганимиз муаммо мисли кўрилмаган даражада фавқулодда муаммо бўлиб, бизни битта, бирдам ва туб ечимга чақирмоқда, иқтисодий ва ижтимоий тизимимизни сақлаб, фуқароларимизни ҳимоя қилиш истагига чорламоқда».

Буларнинг барчаси Европа Иттифоқининг Франция ва Германия дохил икки давлати раҳбарларига боғлиқ. Маълумки, кўп зарар кўрган Франция бўлди. Унинг молия вазири Брюно Ле Мэр 2020 йил 6 апрелда бундай деди: «Франция Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги энг ёмон иқтисодий урушни бошдан кечириши мумкин. Дефляция даражаси 2008 йилги глобал молиявий кризисдан сўнг 2009 йилдаги 2.2 %дан бир мунча юқори… Бу йил ҳам ўсиш 1 %га қисқаради». Шунга қарамай, Франция ўзининг Иттифоққа етакчилик қилаётганини исботлашга уриняпти. Масалан, унинг президенти Италияга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Чунки бундан олдин Италия Европа давлатларини, хусусан, Франция ва Германияни тиббий ниқоблар ва бошқа тиббий ашёлар етказиб бермаётганликда айблаганди. Франция президенти «биз Европанинг соғлиқни сақлаш ва молиявий даражада кучли бирдамлигисиз айни кризисни бартараф эта олмаймиз», деди. Коронавирусга қарши курашиш учун бутун Европа Иттифоқини қўшма кредит фонди тузишга чақирди. Аммо Германия бу чақириққа рози бўлмади, балки Иттифоққа ҳукмронлик қилишни бошқа йўлини истамоқда.

Европа Иккинчи Жаҳон урушида вайрон бўлди. Шунда АҚШ пулларини тўкиш ва компанияларини киритиш мақсадида Маршалл планини бошлади… Аммо бу план Европага қимматга тушди. Чунки у Америка ҳукмронлиги остида қолди ва ҳозирга қадар ундан қутулолмай келяпти. Лекин Америка бугунги кунда Европага ёрдам беришга қодир эмас. Чунки у ҳам коронавирус кризисидан сўнг ўзини қутқариш учун курашади ва қутқара оладими-йўқми бу даргумон. Шу пайтгача Америка ўзини 2008 йилги молиявий кризис оқибатларидан қутқариш учун Европа ва бошқа давлатларга қарши савдо уруши эълон қилган эди.

Аммо Германиянинг молиявий ва инсоний зиёни бошқалардан кўра озроқ бўлиши эҳтимоли бор. Чунки унинг қўлида жуда йирик молиявий баланси ва улкан саноат салоҳияти бор. Агар Германия Европа мамлакатларига пул ва компанияларини ҳозиргидан ҳам кўпроқ жалб қилса, бу нарса унинг Европага ҳукмронлик қилиш ва дунёда йирик давлатга айланиши учун қулай имконият бўлади. Зотан, бунга бир неча йиллардан бери интилиб келмоқда. Бироқ, бу нарса Германия сиёсатчиларининг онги, шижоати ва тўғри хатти-ҳаракатига боғлиқ.

Нима бўлганда ҳам, капитализм тузуми йиқилиш арафасида турибди, унинг давлатлари парчаланмоқда… бундан уни Германия ҳам – ҳар қанча кучаймасин – асло қутқара олмайди. Зеро, бу давлат ўзининг қора нацизм тарихи билан европаликлар ишончидан чиққан. Фақат кўҳна ва соғлом Ислом системаси қолмоқда. Ислом Умматининг олға босиши учун имконият мавжуд. Бироқ, бунинг қаршисида улкан тўсиқ борки, у режимлар ва уларнинг тепасидаги ҳукмдорлардир… Бу кимсалар ўзларига йирик капиталистик давлатларни дўст тутишни муносиб кўришган… Бу режимлардан бири кетса, бошқаси келяпти! Бугун Ислом фикрларини тиниқ ўзлаштирган, исломий дастур истинбот қилган ва Ислом тузумини, маъмурий структурасини, бошқарувини, татбиқ механизмини баён қилган ҳамда давлат раҳбарлари сифатига эга эр ўғлонларни етиштирган холис онгли сиёсий ҳизбларга суяниш керак. Бугунги кунда ушбу Умматга мансуб бўлган ҳар бир мусулмон зиммасига жавобгарлик тушади. Зеро, Аллоҳ Субҳанаҳу бу Умматга бутун инсониятни қутқариш вазифасини юклаган. Бунинг учун Уммат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик қасрини барпо этиш учун ушбу холис онгли кишилар билан биргаликда ҳаракат қилиши керак. Ушбу давлат эса, мазкур вазифанинг адо этилишида Умматдан вакил сифатида ва у билан биргаликда амалда етакчилик қилади.

Роя газетасининг 2020 йил 29 апрел чоршанба кунги 284-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here