Шом қўзғолони намунадир

423
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Қўзғолонлар муваффақиятсизлиги ва уларнинг ғалаба қучиш омиллари

Шом қўзғолони намунадир

Мустафо Сулаймон қаламига мансуб

Муваффақиятсизликлар ва омиллар ҳақида сўзлашдан олдин «الثورة қўзғолон» сўзининг маъносини диққат билан ёритиб ўтсак. «الثورة қўзғолон» сўзининг маъноси тубдан инқилобий равишда ўзгартириш, демакдир. Яъни, мавжуд вазиятга қарши чиқиш ва вазиятга норози бўлиб, ундан афзалига интилиш турткиси ёрдамида ўзгартиришдир, ҳар қанча оғир бўлса ҳам ортга чекиниш фикридан воз кечишдир. Зеро, кўзланган мақсад ё нусратга эришиш ёки шу йўлда ҳалок бўлиш бўлади…

Давлатга қарши қўзғолон ушбу давлат томонидан бузилган нарсаларни ўнглагувчи янги тузумга эга бўлган бир давлатнинг барпо бўлишига олиб бориши лозим. Зеро, қўзғолонда кишанлардан озод бўлиш мазмуни мавжуд. Бинобарин, қўзғолоннинг маъноси остида мустақилликка интилиш маъноси ётади. Шунинг учун қўзғолондан истак ва қарори тортиб олинган давлат ва режимни тиклаш келиб чиқмаслиги керак.

Одатда халқлар қўзғолондан ўзини олиб қочади. Бунга саводсизлик, қашшоқлик ва ўзгариш оқибатларидан қўрқиш каби бир неча омиллар сабаб бўлади. Бу омилларни ўзига ишонмаслик келтириб чиқаради. Яъни, одамларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва ҳокимиятларидан воз кечишлари ва тортиб олинган нарсаларини қайтариб олишга ҳаракат қилмасликлари келтириб чиқаради.

Демак, қўзғолончилар ва ўзгартиришга ҳаракат қилаётганлар ўзгартирмоқчи бўлаётган ҳолатга ҳушёр боқмоқлари лозим. Токи, босимлар остида ўзгариш ишининг бирор қисмидан воз кечиб ёки ён бериб қўймасинлар. Чунки бунинг натижасида, қўзғолонлари зулмни яна қайтариб олиб келадиган ҳаракат бўлиб қолади ва бундан катта хатарлар келиб чиқади. Масалан, берилган қурбонликларнинг бекордан бекорга ҳавога учиб кетиши, одамларнинг ҳолдан тойиши ва қаттиқ зарбалардан сўнг янгидан ўзгартириш фаолиятини яна қайта бошлашдан ҳафсаласи пир бўлиши каби.

Шунинг учун, агар қўзғолон қўзғолончилар зеҳнида мукаммал ўрнашмаса ва улар қўзғолоннинг ичию ташини тушуниб етмасалар, бундай қўзғолон мустаҳкам ўрнаша олмайди. Агар қўзғолончилар кўзлаган мақсадлари ҳақида зеҳнларида аниқ-тиниқ тасаввур бўлмаса, бундай ҳолатда фожиага дуч келадилар ва хом ишнинг аччиқ самарасини териб оладилар, натижада, навбатдаги танг-бахтсизлик ва таназзул келиб чиқади. Бинобарин, носоз бинони бузиш тўғрисида фикрлашнинг ўзи етарли эмас, балки шу билан бирга, уни бузгандан сўнгги қурилажак бино ҳақида, уни қандай қуриш йўли тўғрисида тиниқ тасаввур бўлиши ҳам шарт.

Қўзғолончилар ушбу ҳақиқатларни англаб етсалар ҳамда фақат давлат раҳбари шахсини эмас, балки унинг режими, қонунлари ва халқаро тизимга қарамлиги масаласини ҳам ўзгартириш кераклигини тушунсалар, бунга қўшимча яна бир муҳим масалани идрок этишлари керак бўлади. Огоҳ бўлингки, бу – қўзғолончилар шўнғийдиган курашнинг моҳиятини билиш масаласидир. Зеро, бу кураш фақат қулатиш кўзланган режимга қарши курашишга чекланмайди, балки душман қўзғолонни йўқ қилмагунча ҳаргиз тинчимай ҳаракат қилаётган макр-алдовларга қарши курашни ҳам ўз ичига олади.

Кураш моҳияти курашувчилар учун режа ва услубларни белгилаб беради. Агар улар бу курашнинг ҳақ билан ботил, имон билан куфр кураши эканини англасалар, ана шунда ҳимматлари олий ва белни маҳкам боғлаган бўладилар. Шу билан бирга, улар ягона қўллаб-қувватловчига, яъни Аллоҳга мурожаат қилишлари кераклигини тушуниб етадилар ҳамда Унинг розилиги учун қадам ташлайдилар.

Аммо кураш табиатини белгилашда хато қилсалар ва душманларини маҳаллий режим, деб ҳисобласалар хатога кириб қоладилар… Сўнг тез вақтда қоқилиб, саробни сув деб кетаётганларини англамай, душмандан ёрдам сўрайдилар… Ишнинг бошида ўзларига Аллоҳдан иттифоқчилик ва қўллаб-қувватлов қидириб, кейинроқ эса, Аллоҳдан бошқасидан қидириб қолишади. Ана, шу ерда тойилиш бўлади, оёқлар сирғалади: Кўп ўтмай, Қўзғолончилар ақлини фақат қўлларидаги имкониятларга ишониш ва Аллоҳнинг мададу қўлловидан ғафлатда қолиш эгаллаб олади… Афтидан, қўзғолонлардаги энг хавфли муваффақиятсизлик мана шу бўлган бўлса керак.

Мана, Шом қўзғолонини кўринг, қўзғолончилар ўз энергияларини ўзларини ёлғондан «Сурия халқининг дўстлари», деб атаган давлатлар мандатига топшириб қўйишди… Кечагина юрт жанубининг бир қисмини сотиб юборган Саудия билан ҳамда Дамашқ ва жанубни хиёнатлари билан тўлдирган Қатар билан ҳамкорлик қилишган эди. Бугун эса, сал олдинроқ Ҳалабни сотиб юборган ва кескинликни юмшатиш келишувини кафолатлаш орқали уларга хиёнат қилган Туркия билан ҳамкорлик қилишмоқда.

Одамлар кураш моҳиятини керагича англамадилар. Гарчи бўғизларидан «қўзғолонимиз Аллоҳ учун», «Эй Америка, шунча қонимиз билан тўймадингми?!» каби ҳайқириқлар чиққан бўлса-да, бироқ бу ҳайқириқлар амалий йўлга айланмади. Айниқса, давлатлар «қўллаб-қувватлаш» арқонини ташлашганда, қўзғолончилар уни маҳкам ушлаб бўйнига ўтказиб олишди. Натижада, куни кеча мустаҳкам турган асослар бугунга келиб ўзгариб кетди! Ахир, биз ўз кўзларимиз билан кўрдик, Аҳрори Шом фронти қўғирчоққа айланиб, бир минтақада ярашувни татбиқ қилди, иккинчи минтақани режимга қўш-қўллаб топширди, Риёз конференциясига чопиб бориб, у ердаги қарорлар билан қўзғолон мафкурасини йўққа чиқарди. Ўзимиз гувоҳи бўлдик, Нусрат фронти Аллоҳнинг дўстларига дўст бўлиш ва Унинг душманларига душман бўлишдек, ўз мафкурасини ўзгартириб, уни оқимга қараб сузиш ва Аллоҳнинг душманлари билан бирга тақводор бўлиш фикрига айлантирди… Шунингдек, оламшумул Исломни кўтариб чиқиш фикрлари, маҳаллий (Сайкс-Пико) исломини етказиш фикри бўлиб қолди… Охир бориб, Туркия режимига эргашадиган ҳамда бир неча йил аввал Исломнинг соф фикрини кўтариб чиққан ҳар бир инсонга қарши курашадиган мўътадил исломга айланди қолди. Ўзимиз гувоҳ бўлдик Озод армия мутлақо озодлигини йўқотди, дам Туркия жандармасидек жандармага, дам Ливиядаги ёлланма армияга айланиб, сўнг миллий армияга, ватан армиясига айланди!

Ҳа, қўзғолоннинг муваффақиятсизлиги Аллоҳни тенгламанинг энг заиф томонига қўйишда бўлди. Бинобарин, қўзғолонни қувватлайдиган кучлироқ тарафни излаб, Аллоҳнинг буйруқлари, тақиқлари, ва тадбирларидан бутунлай ғафлатда қолишдан келиб чиқди… Зеро, бундай ҳолатда қўзғолончилар қўзғолонлари учун ўз қўллари билан гўр қазиган бўладилар.

Бундан фарқли ўлароқ, янги пайдо бўлган қўзғолон бўладими, Шом қўзғолони каби, ҳаракатини қайта тузатиш исталаётган қўзғолон бўладими, фарқсиз, ҳар қандай қўзғолоннинг энг муҳим вазифаларидан бири шуки, қўзғолон аҳли курашнинг нимадан иборатлигини, у имон билан куфр, ҳақ билан ботил, халқаро тизимга қарши кураш эканини англасинлар. Акс ҳолда, фаолият қилаётганлар кутмаган ҳоллар юз беради, ғайратлари сўниб қолади.

Фаолият қилаётганлар тўсиқларни енгиб ўтмоқлари учун икки тушунча билан қуролланмоқлари лозим. Огоҳ бўлинки, уларнинг бири ризқ тушунчаси, иккинчиси ажал тушунчасидир. Зеро, ризқ тақсимланиб, Лавҳул маҳфузда битиб қўйилган, худди ўлим каби. Чунки инсон унинг ризқи ва ажали тугамагунича ўлим топмайди. Абу Амома розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«نَفَثَ رُوحُ الْقُدُسِ فِي رَوْعِي أَنَّ نفْساً لَنْ تَخْرُجَ مِنَ الدُّنْيَا حَتَّى تَسْتَكْمِلَ أَجَلَهَا، وَتَسْتَوْعِبَ رِزْقَهَا، فَأَجْمِلُوا فِي الطَّلَبِ، وَلَا يَحْمِلَنَّكُمِ اسْتِبْطَاءُ الرِّزْقِ أَنْ تَطْلُبُوهُ بِمَعْصِيَةِ اللَّهِ، فَإِنَّ اللَّهَ لَا يُنَالُ مَا عِنْدَهُ إِلَّا بِطَاعَتِهِ»

«Қалбимга Руҳул-Қудс (Жаброил) шу сўзларни муҳрлади, жо-бажо қилди: Ҳеч бир жон Ўз ажалини, (унга белгиланган умрини) яшаб бўлмай, ўз ризқини тўла еб бўлмай туриб, ҳаргиз ўлмайди. Бас, ризқни тўғри йўли билан изланг, ризқнинг секинлашгани сизни Аллоҳга осийлик қилишга ундамасин. Чунки Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсаларга Аллоҳга итоат қилиш билан етилади».

Шунингдек, фаолият қилаётганлар Аллоҳдан сўралаётган нусратнинг талабларини тўла-тўкис бажаришлари учун ҳамда улар ҳаракат қилиб, одамлар уларнинг ҳаракатларига эргашишлари ва ҳужжат асосида муҳосаба қилишлари учун, аввало тушунча ва лойиҳаларни белгилаб олмоқ даркор. Яъни, мақсад қилинган лойиҳани диққат билан, иккиланмай, талмовсирамай, аниқ-тиниқ белгилаб олмоқлари керак, шундагина одамлар бу лойиҳани қабул қилиб, унга ёрдам берадилар, уни татбиқ қилиш учун лойиҳа етакчиларини қўллаб-қувватлайдилар. Шунингдек, фаолият қилаётганлар тўғри йўлдан юришлари ва «Давлат» ташкилоти каби қуруқ, мазмунсиз сўзлар қўлламасдан онгли бўлмоқлари лозим. Зотан, бу ташкилот халифалик барпо қилинганини иддао қилиш билан Халифалик ҳақидаги афкори оммадан фойдаланди, ҳақиқий Халифалик лойиҳасини бузиш ва қоралашни ният қилишди. Агар Аллоҳнинг фазл-марҳамати билан уларнинг кимлиги ва даъволари фош бўлмаганида, бу ниятларига эришардилар.

Ушбу талаблар тайёрланиш, қурол-аслаҳа ва кишиларни ҳозирлаш каби моддий сабабларни ушламасликни англатмайди. Балки ушбу тайёргарлик мустаҳкам принцип асосида бўлмоғи лозимлигини англатади. Масалан, таҳорат нажас сув билан тўғри бўлмайди. Чунки Аллоҳ покдир, фақат покни қабул қилади… Нусрат ҳам унинг олдидан келади, зотан, Аллоҳ Таоло

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنْصُرُوا اللهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ

«Эй мўминлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади» [Муҳаммад 7]

деди. Шунинг учун то Аллоҳ ўз изни ила ваъдасини рўёбга чиқариши учун биз ушбу шартни бажармоғимиз ва Аллоҳдан уни тезлаштиришини сўрамоғимиз даркор.

Роя газетасининг 2020 йил 29 апрел чоршанба кунги 284-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here