Жиноятчи коалиция Яманда уруш тугаганини эълон қилиш учун фурсатдан фойдаланмоқда

284
0

Жиноятчи коалиция Яманда уруш тугаганини эълон қилиш учун фурсатдан фойдаланмоқда

Саудия бошчилигидаги коалиция 2020 йил 9 апрел пайшанба куни Ҳусийлар билан ўт очишни вақтинча тўхтатишини маълум қилди. Хабарда келишича, бу амалиёт бир тарафлама бўлиб, икки ҳафта давом этади ва муддат яна чўзилиши ҳам мумкин. Ушбу эълон БМТ бош котиби Антонио Гутерреш ва унинг Ямандаги махсус вакили Мартин Гриффитсларнинг коронавирус тарқалишига қарши кураш ва келгуси музокараларга тайёрланиш учун дунёнинг турли бурчакларида, шу жумладан Яманда урушни тўхтатиш ҳақида қилган чақириғи билан бир вақтда бўлмоқда.

Ҳусийлар эса, олдин бўлганидек ушбу эълонга қарши чиқишди. Улар айтишдики, коалиция уларга қарши уруш бошлагандан бери қуруқлик, ҳаво ва денгиз томонидан қамал жорий қилинган, шунинг учун ёлғиз урушни тўхтатишнинг ўзи билан иш битмайди. Ҳусийлар ўз одатларига кўра, ўт очишни тўхтатишдан бош тортишни урушни давом эттириш учун баҳона қилиб олишди. Улар кўпроқ ер эгаллашни ва Шимолий Яманнинг барча ерлари устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатишни хоҳлашди. Ҳусийлар Коалиция кучлари вакили Туркий Моликийнинг «Яманда ўт очишни мутлақо тўхтатиш учун барча ҳаракатларни бирлаштириш фурсати келди», деган баёнотидан кейин коалиция ташаббусининг жиддийлигига шубҳаланиб қолишган эди. Ҳусийлар бир томондан уларни террорчиларга бошпана беришда айблаётган Америкага суянган ҳолда вақтдан ютиш ва Маъраб шаҳри устидан ҳукмронлик қилиш мақсадида ўзлари томонидан янги таклифларни эълон қилишди. Бошқа томондан эса, Абдуроббиҳ Мансур Ҳодийнинг қонуний кучи қолмади ва хўжайини Британия каби оғир аҳволга тушиб, қаршилик кўрсата олмаганидан кейин коалициянинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги ташаббусига рози бўлди.

Албатта Ҳусийлар коалиция уларни ҳокимиятга ўрнашиб олишига имконият яратиб берганларидан кейин, коалициянинг Яманга қарши урушни тўхтатишга қанчалар муҳтож эканини яхши билишади. Ҳусийлар кўпроқ фойда олиш мақсадида урушни давом эттиришади. Чунки иккинчи тарафга шунга ўхшаш фойдаларни олиш ман қилинган.

Золим Ҳусийлар, Абдуроббиҳ ва унинг жиноятчи тўдалари учун Яманда кофирларнинг режаларига хизмат қилиш учун тўкилган ва ҳамон тўкилаётган қонларнинг қизиғи йўқ. Яман аҳли Ҳизб ут- Таҳрир барпо этишга ҳаракат қилаётган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати соясидагина фаровон яшайди. Зеро, Халифалик мусулмон юртларни бирлаштиради ҳамда кофирлар ва уларнинг малайлари қўллари ва тилларини кесади. Халифалик давлати барпо этилган кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here