Ислом оламшумул ўзгаришга бошчилик қилади

674
0

Ислом оламшумул ўзгаришга бошчилик қилади

2019 йил декабр ойи Хитойнинг Ухан шаҳрида пайдо бўлган COVID-19 коронавирус эпидемияси исканжасида капиталистик давлатларнинг молиявий, иқтисодий ва соғлиқни сақлаш тизими қулади. Ҳукмдорларнинг айби очилиб, кризисларни идора қилишдаги қобилиятсизлиги фош бўлди. Бу вабо капиталистик низомнинг ваҳшийлигини ва мадорсизлигини очиб ташлади. Албатта коронавирус ва шу каби бошқа ваболар саломатликка оид муаммо бўлиб, омма саломатлигига хатар туғдиради ҳамда ташхис амалиётлари ва даволаш ҳаракатларини талаб қилади. Лекин капиталистик давлатларнинг муваффақиятсизлиги фақат уларнинг тиббий чоралар қўллаш ва даволашдан ожизликларидагина эмас. Балки шу билан бирга, ушбу тузумларини вайрон бўлишдан тўхтатиб қолишолмаётганида ҳамдир. Ваҳоланки, ўзлари айни капиталистик тузумларининг ижтимо, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт, молия ва хавфсизлик соҳасини тўла таъминлаганлиги билан мақтаниб келишар ҳамда унинг тараққий этган ва камолот чўққисига чиққанини даъво қилишар эди. Ҳа, уларнинг ожизлиги ушбу тузумларини вайрон бўлишдан тўхтатиб қолишолмаётганида ҳам кўринмоқда. Шунинг учун улар одамларни эксплуатация қилиш ва қонини сўришга асосланган капиталистик низоми қулашидан хавотирланишмоқда. Ўлим сонини камайтириш ёки омма халқ соғлиғини сақлаш ҳақида умуман бош қотиришмаяпти.

Дунёда энг зўр шифохоналари, тараққий этган лабараториялари, дори ишлаб чиқарувчи кучли ширкатлари, ҳар йили соғлиқни сақлаш соҳасига 3,6 триллион доллар сарфлаши (ундан 75 %и суғурта ва дори ишлаб чиқариш секторга ажратилади) билан мақтанадиган энг буюк давлат бўлмиш АҚШ давлати мана шу вабо қаршисида ожизлик қилди. Унинг соғлиқни сақлаш тизими қулади ва драматик кўринишлар саҳнасига айланди. Бунга Италия, Испания, Британия ва Германияда юз бераётган трагедияларни қўшадиган бўлсак, улардаги 75 % шифохоналарда шифокор ва ҳамширалар етишмаяпти. Шундай қилиб, ушбу юртлардаги соғлиқни сақлаш тизими коронавирус пандемиясидан кейин қулаш хатарига юз тутди. Ушбу «ривожланган» капиталистик давлатлар ўзларининг эркинлик, демократия, инсон ҳуқуқлари ва ҳаракат эркинлиги каби шиорларидан воз кечишга мажбур бўлишяпти. Ҳолбуки, мана шу шиорлари остида уларнинг сиёсатлари яширинган ва бу сиёсатлари оловида нафақат ўз халқлари, ҳатто бутун дунёни жизғинак бўлмоқда. Улар бугун дунёни забт этган ушбу офат қаршисида ожиз ҳолда кун кечирмоқда. Улар ўзларининг ижтимоий ва иқтисодий низомларини қулашдан тўхтата олмаяптилар. Бир неча Ғарб давлатлари бошдан кечирган саросима натижасида одамлар қуролланиш ва тижорат марказларини талон-торож қилишни бошлашди. Шунингдек, кема ва товарларни қароқчилик йўли билан ўзлаштира бошлашди. Шубҳасизки, бу ишлар нафақат салтанатнинг йўқолиши ва етакчилар ўз мансабларидан кетишига олиб боради, балки бу олам низомининг тўлалигича ўзгариши билан тугайди. Дарҳақиқат, буни англаётган ғарблик муфаккирлар хатар бонгини уришмоқда.

Эй мусулмонлар!

Бу бутун оламни қуршаб олган, қитъалар узра ҳукмронлик ўрнатган, халқлар орасида қўрқув уйғотган, ерларни босиб олган, бойликларни эгаллаган, эзилган халқлар устидан ўзининг адолатсиз тузумини ўрнатган ва жамиятларни фасодга ботирган кофир мустамлакачи давлатларнинг аҳволидир. Бу – кичик бир вирус қаршисида фалаж бўлиб қолган АҚШ давлатида шаклланган буюк кучнинг аҳволидир. Сизлар шубҳасиз ҳукмрон кофир давлатлар буюклигини ҳамда уларнинг армиялари, кучли иқтисоди ва мўъжизавий саноати буюклигини кўрдингиз. Сизлар Туркия ва унга ўхшаш давлатлар ҳокимларининг устувор масалаларини ҳамда уларнинг мустамлакачи давлатлар билан дўстлашиши ва иттифоқдош бўлишини кўрдингиз. Сиз уларни ҳар масалада мустамлакачи давлатлардан ёрдам олиш учун қанчалар ҳаракат қилганини кўрдингиз. Уларни касаллар учун тест воситаларини сотиб олиш бўйича Хитойга шошганларини кўрдингиз. Айни пайтда ўз қўлларидаги нарсаларни Америкага юборишмоқда. Улар босқинчи яҳудийлар ҳамда Арманистон ва Англия каби кофир давлатларга қанчадан-қанча ёрдамларни юборишганини кўрдингиз. Ҳолбуки ўз халқлари бахтсиз ҳаёт кечиришмоқда. Улар кварталларни ёпишга ва уйда қолишга чақирар эканлар, ишлар тўхтаб қолиши ортидан пайдо бўлган натижаларни риболи кредитлар билан ёпишни таклиф қилишаётгани ва ўз халқларини банк ахлатхоналарига йўллаётганини кўрдингиз. Шунинг учун одамлар ўз эҳтиёжлари, ижара ҳақлари ва харажатларини шу қарзлардан тўлашга чақиришаётганини кўрдингиз.

Эй ҳокимлар!

Фикр юритмайсизларми, сабоқ олмайсизларми?! Эй салтанат ва нуфуз эгалари халқаро низом тушиб қолган сиёсий бўшлиқ қаршисида мустамлакачи Ғарб давлатлари ожиз ҳолда турар экан, туб ўзгартириш учун фурсатдан фойдаланмайсизми? Қачон ақл юритасизлар, қачон маслаҳатчиларнинг қўрқитувларидан халос бўласиз. Ахир уларнинг ғарблик хўжайинлари туфайли кўзлари кўр бўлиб қолган ҳамда қандайдир йўл билан ушбу кризисдан чиқиб кетамиз, дея гумон қилмоқдалар. Аллоҳ Таолонинг қуйидаги қавлини тинглаш вақти келмадими?

مَثَلُ ٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِ ٱللَّهِ أَوْلِيَآءَ كَمَثَلِ ٱلْعَنكَبُوتِ ٱتَّخَذَتْ بَيْتاً وَإِنَّ أَوْهَنَ ٱلْبُيُوتِ لَبَيْتُ ٱلْعَنكَبُوتِ لَوْ كَانُواْ يَعْلَمُونَ

«Аллоҳдан ўзга «дўстлар»ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди. Албатта уйларнинг энг нимжони ўргимчак уясидир. Агар улар билсалар эди, (ўргимчак уяси каби ожиз бутлардан паноҳ истамаган бўлур эдилар)» [Анкабут 41]

Эй мусулмонлар!

Мустамлакачи капитализмнинг заифлиги фош бўлди, айблари кўриниб қолди. Унинг зўравонлиги ва шафқатсизлигига далиллар бисёр, етакчиларининг очкўзлиги барчага аён ва ўзи қулаш арафасида. Бугун олам ўзгартириш жараёнида ва у учун Исломдан бошқа альтернатив йўқ. Сизлар бу ҳақда шубҳаланмасангиз ҳам бўлади. Эй мусулмонлар, аҳвол шундай экан, исломий ҳаётни қайта бошлашга тайёрмисиз? Пайғамбаримиз ﷺ саҳобалари розияллоҳу анҳуларга қолдирган рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга фаолият қилишга тайёрмисиз? Сизлар тарихни ёзишга, Ислом йўлида ҳаётингизни беришга, дунёни куфр зулматларидан Ислом нурига олиб чиқишга ҳамда Ислом адолати, фаровонлиги ва хотиржамлигида яшашга тайёрмисиз?

لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلِ الْعَامِلُونَ

«Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу-бахт саодат) учун амал қилсинлар!» [Соффат 61]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here