Сисий режими яҳудийларга хизмат қилиш учун Ғазо секторнини янада бўғмоқда

415
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сисий режими яҳудийларга хизмат қилиш учун Ғазо секторнини янада бўғмоқда

«Арабий 21» веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 6 Рамазон, милодий 2020 йил 29 апрел чоршанба) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Миср ўзининг Ғазо сектори билан бўлган 14 километр узунликдаги чегараси бўйлаб темир девор қуришни бошлади. Баландлиги ер сатҳидан 8 метрча келадиган бу девор тақрибан бутун Ғазо сектори билан чегара чизиғида қурилмоқда. Шарқдан «Карм Абу Солиҳ» ўтиш пунктидан бошланиб, ғарбдан Ўрта Ер денгизи соҳилигача чўзилади. Ушбу янги девордан нарироқда Миср 2019 йил февралда қура бошлаган ва худди шу шаклдаги бетон девор ҳам бор бўлиб, у Миср ерларидан 25 метр ичкарида жойлашган. Сисий қудратга келгандан бошлаб, Миср армияси Синайда Ғазо Сектори билан чегара бўйлаб буфер зона ташкил этишга жалб қилинган».

Роя газетаси шарҳи:

Сисий режими қура бошлаган бу девор босқинчи яҳудийларни мудофаа қилиш ва хавфсизликларини таъминлаш ҳамда Ғазо сектори аҳлининг томоғидан бўғишга мўлжалланган. Ғазо сектори аҳлини бир томондан яҳудийлар, иккинчи томондан уларнинг Ислом ва мусулмонларга қарши адоват ва душманликдаги ҳамкори Сисий режими қуршаб олмоқда. Аммо Сисий режими ўзи билан яҳудийлар режими ўртасида бу каби девор қургани йўқ, аксинча, улар ўртасида расмий ва норасмий зиёратлар тинмай бўлиб турибди. Чунки Сисий режими Американинг малайи бўлиб, Аллоҳ, Росули ва мўминларга хоинлик қилишда давом этмоқда. Унинг Кинона ва Фаластин аҳлига қарши содир этаётган жиноятларини Кинона армияси сафидаги холис ҳарбийлар тўхтатишлари мумкин. Бунинг учун ушбу малъун режимни ағдариб, ўрнига Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликда гавдаланувчи Ислом тузумини ўрнатмоқлари даркор.

Роя газетасининг 2020 йил 6 май чоршанба кунги 285-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here