Ўтиш даври ҳукуматидаги фиқҳ академияси мусулмонларни чалғитмоқда

378
0

Рамазоннинг биринчи куни жумъа кунига тўғри келиши шаръан исботланишига қарамай, ўтиш даври ҳукуматидаги фиқҳ академияси рамазон шанба кунидан бошланади дея, эълон қилиб мусулмонларни чалғитмоқда

Судандаги фиқҳ академияси мусулмонларни чалғитиш учун жумъа кунини шаъбоннинг охирги куни, 2020 йил 25 апрел шанба куни рамазоннинг биринчи куни дея эълон қилди. Академия бу билан Саудия Арабистони исботлаган ва бир неча исломий юртларда шаръан исботланган ой кўришга хилоф йўл тутди. Бошқа давлатлар эса, пайшанба куни шаъбоннинг ўттизинчиси ва жумъа муборак рамазоннинг биринчи куни қилиб белгилашди.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари масъулият ва омонатни ўз бўйнимизга олган ҳолда, қуйидагиларни айтамиз:

Биринчидан: Фиқҳ академиясининг пайшанба кунини 29 шаъбон, дея ҳисоблаб, ўша куни ой кузатилишини эълон қилиши ортидан 2020 йил 20 апрел душанба куни баёнот чиқардик. Биз ушбу баёнотда фиқҳ академияси шаъбоннинг охирги куни бўлган пайшанба кунини ой кузатиладиган 29 шаъбон қилиб белгилаш орқали одамларни алдаётганини баён қилдик.

Иккинчидан: Саудия Арабистони шаъбоннинг 29 куни ой кузатиладиган кун бўлишига қарамай, ҳижрий 1441 йил 30 шаъбон пайшанба кунини ой кузатиладиган кун қилиб белгилади. Шунингдек, ўттизинчи куни ойни кузатди ва жумъа рамазоннинг биринчи куни экани шаръан исботланди. Мана шунинг ўзи бутун дунёдаги мусулмонлар рўза тутишлари учун етарли эди. Чунки ой битта бўлиб, Судан учун алоҳида ва бошқа қитъалар учун алоҳида ой мавжуд эмас.

Учинчидан: Биз Судан фиқҳ академиясидаги биродарларимизга шундай савол билан мурожаат қиламиз: Сизлар шаъбон ойини кузатдингизми? Кузатишингиз натижасида шаъбоннинг биринчи куни 2020 йил 26 март пайшанба кунига тўғри келдими? Агар ҳа, деб жавоб берсангиз, нима учун ўз хитобингизда 2020 йил 25 март чоршанба куни шаъбоннинг биринчи куни деб белгилагансиз?!

Тўртинчидан: Ўтиш даври ҳукуматининг қилган ишидан одамларни алдаш ва бўйинларигача ботган инқироздан чалғитиш кўзда тутилган.

Бешинчидан: Судан ва бошқа жойлардаги мусулмонлар ҳақидаги вожиб шаръий ҳукм жумъа куни биринчи рўза кунидир. Чунки бу Пайғамбаримиз ﷺнинг буйруқларини амалга ошириш орқали шаръан исботланди. Зеро, Пайғамбаримиз шундай деган эдилар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ؛ فَإِنْ غُمَّ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا الْعِدَّةَ ثَلَاثِينَ»

«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булутли бўлса, ойни тўлиқ ўттиз кун қилиб белгиланглар». Фиқҳ академияси бу иши билан одамларни ҳаромга, яъни рўза кунида рўза тутмасликка мажбурлади. Шунинг учун академия келтирган нарсага эътибор берилмайди, чунки холиққа исён қилинадиган ишда махлуққа итоат қилинмайди.

Аммо иш эгаларига итоат қилиш вожиблиги ҳақида айтаётганларга келсак, Халифалик қулатилган кундан бугунга қадар мусулмонлар учун иш эгалари мавжуд эмас. Бугунги ҳокимлар шайтоннинг дўстлари бўлиб, Аллоҳ нозил қилмаган аҳкомлар билан ҳукм юритишмоқда. Итоат этиш вожиб бўлган иш эгаси эса, шаръий байъат орқали мусулмонларга халифа этиб сайланган кишидир. Шунинг учун Уммат бугун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этишга жиддий ҳаракат қилиши вожибдир. Мусулмонлар халифасига байъат бериш унга итоат қилишни вожиб қилади ва мусулмонлар ўртасидаги ихтилофни кўтаради.

لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلِ الْعَامِلُونَ

«Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар!» [Соффат 61]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here