Пекин декларациясидан йигирма беш йил ўтиб хотин қизлар унинг аламли оқибатларини кўрмоқдалар

568
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Пекин декларациясидан йигирма беш йил ўтиб хотин қизлар унинг аламли оқибатларини кўрмоқдалар

1995 йил сентябрда хотин-қизлар масаласи билан боғлиқ тўртинчи халқаро Пекин конференцияси бўлиб ўтган эди. Унда қабул қилинган Пекин декларацияси ҳужжати ва платформасига назар ташлаган киши, бундай иблисона ҳужжатда нималар қабул қилинганини ва ҳужжат БМТ Бош Ассамблеясига тақдим этилганини кўриб ҳайрат ва даҳшатга тушади. Декларацияни БМТга топширишдан мақсад, айни ташкилот ушбу машъум конференцияда чиқарилган якуний версияни қабул қилсин ва унга таянсин, сўнг у конференцияда иштирок этган барча давлатлар учун қонун ва қонунчиликда асос бўлиб қолсин.

Яна ҳайрат ва даҳшат қўзғайдиган жиҳатлар шундан иборати, 162 саҳифадан иборат бу декларация ғоят димоғдорлик билан ёзилган, гўё уни ёзувчиси дунёнинг хўжайини ва дунё аёллари устидан раҳбардек, қўлида хотин-қизлар билан муомала қилиш бўйича идеал қонунчилиги бордек! Шунингдек, декларацияни тайёрлаш методикаси тавсиф, муолажалар, процедуралар ва натижалар бўйича ўзида кенгқамровлиликни мужассамлаган. Декларация қонун ва ҳуқуқ нормалари билан тўла бўлиб, унда энг улкан ва энг бой давлатлар ҳам амалга оширолмайдиган ғоят катта ва жуда кенг амбицион дастур ва процедуралар ишлаб чиқилган.

Бу декларацияга Ислом нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, шаръий аҳкомларга очиқ зид бўлгани эътиборидан, уни кўриб-ўрганиб чиқишга ярамайди ва арзимайди. Зотан, шаръий аҳкомлар эркак билан аёл ўртасидаги муносабатларни ва бу муносабатдан келиб чиқадиган алоқалар ва оқибатларни, Ўзи яратган барча махлуқотларини Ўзи яхши билувчи Латиф Хобир Аллоҳдан келганлиги эътиборидан тартибга солган. Бошқа жиҳатдан, бу декларация бошқарув ва қонунчилик билан боғлиқ ғайриисломий синоатнинг ўзгинаси. Ваҳоланки, қонунни ҳам, қонунчиликни ҳам инсоният Парвардигори инсоният учун нозил қилган ва

وَلَا يُشْرِكُ فِي حُكْمِهِ أَحَدًا

«У Ўзининг ҳукм юритишида ҳеч кимни шерик қилмас» [Каҳф 26]

дегандир.

Пекин декларацияси бундан йигирма беш йил муқаддам қабул қилиниб, таркибида фақат зараркунанда мева етиштирувчи нопок уруғ мавжуд бўлгани сабабли, бугунги кунда дунё хотин-қизлари аҳволи декларация қабул қилинишидан олдинги аҳволдан бир неча баробар ёмонлашди. Хоҳ бу декларация бўлсин, хоҳ унга ўхшаш бошқа қатор бадбўй ҳужжат ва шартномалар бўлсин, уларни ишлаб чиққанлар ёки уларнинг устида турганлар ўзлари даъво қилаётган «ижобий ютуқлар»ни аниқ статистика билан исботлаш ҳаргиз қўлларидан келмайди. Биз уларни агар журъатлари етса, шу машъум декларация сабабли дунё хотин-қизлари бошига тушган даҳшатли оқибатларни тан олсинлар, хотин-қизлар ўзларининг аёлликларидан, оналикларидан ва муносиб ғамхўрликка эга бўлиш ҳуқуқларидан маҳрум бўлишганини эътироф этсинлар, дея курашга чақирамиз. Айниқса, бу зараркунанда мевадан муслима аёл кўпроқ аламланди. Чунки унинг зарари муслиманинг иффати ва поклигини нишонга олди. Унга қанча-қанча мусибатлар олиб келди, уни сокин уйидан нотинч кўчага чиқишга, ҳижобини ечишга мажбур қилди. Уни ҳаёсига зиён етказувчи ва иффатини жароҳатловчи ишларга рўпара қилди. Ўз эри, фарзандлари ва маҳрамлари билан бўлган гўзал муносабатидан айириб, уни фақат шаҳват матоси ва моддий фойда топиш товари, деб билувчи кимсалар билан бўлган хунук муносабатга мажбур қилди. Бундан чиқди, демак, Пекин декларацияси ҳам, «CEDAW» декларацияси каби ундан олдин ва кейинги ҳужжат ва битимлар ҳам, барчаси аёлларни бахтли ҳаётдан бадбахт ҳаётга олиб чиқди…, уни ғамхўрликдан ёвузликка, оналикдан ҳамда ҳимоя қилиниш вожиб бўлган номусликдан олди-сотди қилинувчи товарга чиқарди… Аёлни худди атиргулга ўхшатиб қўйди, ҳидласанг муаттар бўй таратади, қарасанг кўзни қувонтиради, кейин қуригандан сўнг аҳамиятсиз чўп каби улоқтириб юборишдан бошқа нарсага ярамайди. Булар ҳали, унга етаётган касалликлар ва қотил эпидемиялардан ташқари.

Дунё хотин-қизлари аҳволига боққан киши, бу манфур декларацияда даъво қилинган ва қонун сифатида қабул қилиниб, миллионлаб маблағлар сарфланган режаларнинг бирортаси ҳам амалга ошмаганига гувоҳ бўлади. Бунга дунёнинг турли бурчакларидаги хотин-қизларнинг зўравонлик, тажовуз, тегажоқлик, қашшоқлик, чаласаводлик, соғлиқни сақлашнинг ёмонлиги, ҳатто яширин ва ошкора қул бозорида савдога қўйилиш каби мусибатларга учраётганлари яққол далилдир. Расмий ва норасмий статистикалардан эса, хотин-қизларнинг бугунги очкўз капиталистик тузум давридаги абгор аҳволларининг фақат бир четинигина кўриш мумкин, холос. Бу декларация муаллифларининг ўзлари даъво қилган «аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш»даги омадсизликларига «Baby box» (чақалоқ касса), дейилаётган нарса ҳам далил бўлади. Биласизми «Baby box» кассаси нима?! Бу аёл кишининг энг муҳим ҳисобланган оналигига адоват қилувчи кассадир. Эркин Википедия энциклопедиясида бу кассага «ташлаб юборилган чақалоқлар кассаси ёки чақалоқлар инкубатори», дея маъно берилган. Сўзма-сўз таржимаси – болалар кассаси. Яъни, воз кечилган ёки ташландиқ чақалоқларнинг соғлиғи ёки ҳаётига таҳдид туғдирувчи жойларга ташлашнинг ўрнига, топшириладиган касса ёки қўйиб кетиладиган девор дарчасидир. Янги туғилган чақалоқлардан воз кечиш, деган иллат ўрта асрларда пайдо бўлиб, сўнг 18-19 асрларда кенг ёйилди. Улардан воз кечиб, ахлат қутиларига ташлайдиган ёки диний марказлар остонасига қолдириб кетадиган ёллар сони кўпайиши манзарасида, асосан 1952 йилда «Baby box», яъни, ташландиқ болаларнинг ишонч кассаси, деган ғоя пайдо бўлди. Бундан оилалари томонидан воз кечилган (кўпинча енгилтак қизларнинг оила доирасидан ташқарида жинсий алоқа қилишлари оқибатида туғилган) эмизикли чақалоқлар муаммосига ёки вафотига чек қўйиш мақсад қилингани айтилади. Айни ғоя аста-секин ривожланди, сўнг 2000 йилдан бошлаб, бир неча давлатларда амалий кучга кирди. Бу ғоянинг татбиқ этилишида Германия етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Бу давлатнинг турли шаҳарларида 100дан зиёд «Baby box» мавжуд. Бу ҳолат Покистонда ҳам бор, статистика у ерда 2006 йилда 300та «Baby box» ташкил этилганини айтади. Бу кассалар касалхоналар, ижтимоий марказлар ва черковлар яқинига ўрнатилмоқда. У одатда кўча деворларига ташқаридан очиладиган эшик ёки дарча шаклида ўрнатилиб, у ердан чақалоқни киритганда ичкарида юмшоқ краватга ётади. Германия каби айрим давлатлар қонунида айтилишича, «Baby box»га қолдирилган чақалоқни онаси ёки отаси қайтаришни талаб қилса саккиз ҳафтадан сўнг уларга қайтарилиши мумкин, аммо бу ҳол содир бўлмаса, чақалоқ асраб олиш таклиф қилинади!

Пекин декларацияси ва шу каби бошқа ҳужжатлар тўғрисидаги якуний хулоса, Аллоҳ Азза ва Жалланинг

وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур» [Тоҳа 124]

даген, каломида мужассамдир.

Ёлғиз Исломгина аёллар учун халоскордир. У Исломнинг Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо ﷺга нозил бўлиб, ер юзи ва ундаги инсонларга мерос бўлгандан бошлаб халоскор бўлиб келди. Исломда аёл кишига шундай бир мукаммал кенгқамровли ҳужжат-васиқа берилганки, аёл ундан ўзига ҳам ҳимояни, ҳам ғамхўрликни топади. Унда инсон сифатида ҳақ-ҳуқуқлари мустаҳкам аҳд-паймон билан кафолатланганини, бу дунё ҳаётида ўзи учун буюк ўрин берилганини кўради.

وَكَيْفَ تَأْخُذُونَهُ وَقَدْ أَفْضَى بَعْضُكُمْ إِلَىٰ بَعْضٍ وَأَخَذْنَ مِنكُم مِّيثَاقاً غَلِيظاً

«Ахир бир-бирингиз билан қўшилиб, улар (яъни хотинларингиз) сизлардан қатъий аҳд-паймон олганларидан сўнг қандай қилиб уни (яъни маҳрни) қайтариб оласиз?!» [Нисо 21]

Кейин қиёмат куни ваъдасига ҳаргиз хилоф қилмайдиган Аллоҳ Таолонинг ўз раҳмати ила жаннатга киритиш ваъдаси рўёбга чиқади. Аллоҳ Таоло бундай деди:

مَنْ عَمِلَ صَالِحاً مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُم بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

«Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр-савоблар билан мукофотлаймиз» [Наҳл 97]

Ушбу раббоний ҳужжатни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатидан бошқа давлатда татбиқ қилиш имконсиз. Зеро, Аллоҳнинг изни ила, яқинда барпо бўлажак ушбу давлатгина ушбу ҳужжатни беқиёс ва ноёб услубда татбиқ қилади, худди аёл киши ўтган узун асрлар бўйи унинг соясида фаровон ҳаёт кечиргани каби.

Роя газетасининг 2020 йил 22 апрел чоршанба кунги 283-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here