Динни ҳаётдан ажратиш, борлиқ қонунларига зиддир

586
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Динни ҳаётдан ажратиш, борлиқ қонунларига зиддир

Ваҳима, касаллик ва ўлим каби коронавирус сабабли келиб чиққан умумий бир вазиятда айрим Европа давлатлари илгари масжидлар ичкарисида овоз кучайтиргичларсиз айтилиб келинган азонларни масжидлар ташқарисида баралла айтилишига биринчи марта рухсат беришди. Динлар ўртасида ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва кенгбағирлик доирасида бўлган бу ташаббус, аслида, динни ҳаётдан ажратмаслик кераклигини тан олишдир. Шубҳасиз, капитализм ўзининг ғайриилоҳий қонунлари ва соф моддий қонунчилигини қурол қилиб олиб, инсондаги руҳий, психологик ва ахлоқий жиҳатни четга улоқтирди ҳамда инсоннинг барча нарсанинг тадбирини кўрувчи Холиққа бўлган эҳтиёжидан кўз юмди. Бугун эса, мана шундай оғир вазиятда капитализмнинг инсоният муаммоларига қониқарли даражада ечим беришга ожизлик қилаётгани сабабли Европа азонлар ва қўнғироқларга мурожаат қилиб, шундан ёрдам сўрашга мажбур қолди. Ушбу ёрдам сўраш – фақат ва фақат сабабларни яратган Зотгагина мурожаат қилиш кераклигини англаб етишга олиб боради. Зеро, сабабларнинг яратувчиси бўлган Аллоҳ Таоло мана шундай хотиржамликни, ҳимояни сезишни, умид қилишни ҳамда Ўзининг раҳматидан ноумид бўлмасликни пайдо қилишга қодир зотдир. Ҳали ҳам қалбини Ғарб ва унинг тузумига боғлаган, динни намоз, рўза, закот ва ҳажга чеклаб, уни ҳаётнинг бошқа соҳаларидан узоқлаштириб келаётган кимсаларга ушбу вирус инсон ақлининг чекланган эканини исботлади. Ақл ҳар қанча илмли ва доно ақл бўлмасин, ҳаётда юз бераётган ўзгариш ва ҳодисалар олдида барча замон ва маконга яроқли мукаммал кенгқамровли ечимлар ишлаб чиқишга ожиз эканини кўрсатиб қўйди. Шунинг учун инсон асло ўзгармас зот бўлмиш ёлғиз Аллоҳга итоат қилмоғи, бошқа ҳеч қандай кучга итоат қилмаслиги лозим.

Роя газетасининг 2020 йил 15 апрел чоршанба кунги 282-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here