Фавқулотда ҳолат тартиби узайтирилди

700
0

Фавқулотда ҳолат тартиби узайтирилди

 Президент Сооронбай Жээнбеков Бишкек, Ўш, Жалолобод шаҳарлари ва Норин вилоятининг От-Боши туманида фавқулотда ҳолат тартибини 10-майга қадар узайтириш бўйича фармонни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

 Ушбу фармон имзолангандан бошлаб кучга киради ва кўриб чиқиш учун Жогорку Кенешга тақдим этилди. Парламент депутати Элвира Сурабалдиева Жогорку Кенаш бу масалани кўриб чиқиш учун 30-апрелда йиғилишини маълум қилди.

 Қолган ҳудудларда 30-апрелдан фавқулотда ҳолат тўхтатилди, фавқулотда вазият тартиби ўз кучида қолдирилди.

 Изоҳ: Дунёвий ҳукуматлар фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашдаги асосий дустур деб иддао қилувчи конституцияларида ҳам фавқулотда холат ёки вазият жорий этилган вақтда фуқаролар қандай ҳуқуқларга эга эканликлари белгилаб берилган.

 Қирғизистон конституциясининг VI-боби Фавқулотда ҳолат шароитида фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари кафолатларида;

 Фавқулотда ҳолатларда ёки уларнинг олдини олиш ёки бартараф этиш ишлари билан боғлиқ зарар кўрган фуқаролар тегишли давлат органлари, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан уй-жой билан таъминланади ёки етказилган моддий зарар қопланади, ишга жойлаштиришда ёрдам ва бошқа зарур ёрдам кўрсатилади. Уй-жой билан таъминлаш ёки етказилган зарарни қоплаш ва бошқа зарур ёрдам шартлари ва тартиби Қирғизистон Республикаси ҳукумати томонидан белгиланиши қайд этиб қўйилган.

 Аммо қирғиз ҳукумати мамлакатда фавқулотда ҳолат жорий этган бўлишга қарамай ўз зиммасидаги мажбуриятларни бажармади. Фавқулотда ҳолат туфайли ишини йўқотган ёки вақтинча ишсиз қолганлар зарарини қоплашга ҳаракат ҳам қилмади. Ҳукумат яқин ва узоқ қўшнилардан келган инсонпарварлик ёрдамини қисман тарқатиб қўйиш, давлат заҳирасидан бир неча минг тонна ун тарқатиш билангина кифояланди. Ишсиз қолганлар, тирикчилик манбаларидан маҳрум бўлганларга компенсация тўлаш, карантин вақтида коммунал тўловлар учун тўловларни бекор қилиш каби ишларнинг бирортасини ҳам қилмади. Оддий халқ асосан саҳоватпеша инсонлар томонидан кўрсатилаётган ёрдамлар эвазигагина кун кечирмоқда.

 Ҳукумат оддий халқ шароитини эътиборга олмай фавқулотда ҳолат тартибини узайтриб келмоқда. Фуқаролар ҳукумат томонидан жорий этилган тартибга оч қолиб бўлса ҳам риоя қилишаётганидан кейин, ҳукумат ҳам ўз конституциясида белгилаб қўйган мажбуриятларини бажариши шарт. Тирикчилик тармоқларидан маҳрум бўлганларга ёрдам кўрсатиши, уларга етказилган зарарни қоплаб бериши тўлаб бериши зарур. Ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни талаб қилайлик!

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here