Лансароте шартномаси, унинг кўлами ва оқибатлари

485
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Лансароте шартномаси, унинг кўлами ва оқибатлари

Устоз Саҳҳом Арус хоним

Ғарбга тобе юртларимиз ҳукмдорлари ва уларга содиқ ҳукуматлар ҳамон ўз халқларини мустамлакачи кофирга гаров қилиб беришда ғайрат кўрсатишмоқда. Бу ҳолни кети узилмай келаётган айни ҳукуматларнинг халқаро шартномаларни тасдиқлаш устида ишлаётганида кўриш мумкин. Зеро, бу шартномаларнинг конституциядан устун қўйилаётганини, ақидамиз ва сақофатимизга эса зидлигини, ҳатто ҳаётимиз воқеига хилофлигини ўзлари яхши билади.

Сўнгги йилларда ҳукумат Европа Иттифоқидан Тунисни Лансароте шартномасига қўшишини илтимос қилиб келяпти. Бироқ бу навбатдаги муаммони келтириб чиқаради. Чунки шундоқ ҳам ҳукмдорларимиз ён бериш ва тиз чўкишда давом этиб, бунинг оғир бадалини биз тўлаб келяпмиз. Бизнинг Ғарб кўз қарашларига мувофиқ ҳаракат қилиш билан таназзулга юз тутганимиз ҳам, унинг ҳаёт тарзига суяниб қолишимиз ҳам, шунингдек, фикрлаш тариқатини қабул қилишимиз ҳам бу ҳукмдорларга кифоя қилмади. Дарҳақиқат, Ғарбнинг фикрлаш тариқати бизга ҳалокат кетидан ҳалокатлар келтирган бўлса-да, бироқ, бу нарсалар бизнинг ақидамизни унуттиролмади, мусулмонларнинг ўз динларига бўлган боғлиқликларини узолмади. Шунинг учун Ғарбга мусулмонларнинг ўз динлари билан бўлган алоқа ришталарини узишга имкон берувчи янги режа керак бўлиб қолди. Бу эса, мудом у ўз мақсадига етолмаётган экан, амалдаги стратегиясини ўзгартиришини талаб қилмоқда. Унинг ёшлар ва кексалар тоифаси устидаги меҳнати, кўзлаган ғоясининг бир қисмини рўёбга чиқарди ва кейинги қисмлари қолди. Шунинг учун келажакдаги қиладиган ишларида асосий диққатини ёшларга қаратмоқда. Чунки Ғарб ўз режаларини амалга оширишда ҳамда мусулмонларнинг дину ақидаларига боғлиқлигини узиш ёки уни заифлаштиришда энг ҳосилдор заминни ёшларда кўрмоқда.

Лансароте шартномаси болаларни жинсий эксплуатация ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича Европа Иттифоқи Кенгашининг конвенцияси ҳисобланади. Ушбу шартноманинг асосий мақсадлари аъзо давлатлар ўртасида бирликни рўёбга чиқаришдир. Ўрта ер денгизи жанубидаги давлатларда демократик ислоҳотларни илгари суриш ҳам Европа Иттифоқи Кенгаши мақсадларидан биридир. Шундай экан, Европа Иттифоқи билан бизнинг ўртамизда қандай бирлик бўлиши мумкин, бу қандай демократик ўзгариш?!

Ушбу мақсадларни ўрганиш билан шу нарса аён бўлмоқдаки, Европа Иттифоқи ҳам мустамлакачилардан бири бўлиб, уларнинг барчаси юртларимизга бўлган ҳукмронликларини мустаҳкамлаш илинжида. Аниқроғи, улар бизнинг мафкурамизга чанг солишган экан, энди бу чангалларини болаларни одам савдоси ва жинсий эксплуатациядан ҳимоя қиламиз, деган даъво орқали мустаҳкамламоқчилар. Бу билан Европа Иттифоқи фарзандларимизга ўз тавсияларини зўрлаб ўтказишга муваффақ бўлди. Яъни, қонунга таълим вазирлиги тарғибот олиб борган «жинсий тарбия моддаси» киритилди. Зотан, вазирлик таълим идораларида пайдо бўлган жинсий тажовузларга чек қўйиш мақсадида айни моддага тарғиб қилишга мажбур бўлди. Хуллас, бу модданинг Тунис қонунига киритилиши ҳам Европа Иттифоқи Кенгаши тавсияларидан бири бўлиб, Лансароте шартномасининг олтинчи бобида бундай дейилган: «Ҳар бир аъзо давлат ўзидаги ўрта мактабларнинг ўрта ва қуйи синфлари учун керакли қонуний ёки бошқа зарурий чораларни қабул қилади. Яъни, болаларга уларни жинсий зўрланиши ёки жинсий эксплуатация қилиниши хавфлари ҳақида ҳамда ўзларини бундан ҳимоя қилишнинг айрим усуллари тўғрисида – ўсиш босқичларига мос келадиган равишда – маълумотлар беради. Керак бўлса, бу маълумотлар ота-оналари иштирокида жинсий ҳаёт ҳақидаги умумий маълумотлар доирасига киритилади ва хавфли вазиятларга алоҳида эътибор қаратилган ҳолда берилади. Шунингдек, янги ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш натижасида юзага келадиган вазиятларга алоҳида эътибор қаратилади».

Европа Иттифоқи Тунисни Лансароте шартномасига қўшишга рози бўлгач, бугун юртимиз олдида уни амалга ошириш учун керакли чора-тадбирларни қабул қилишдан бошқа иш қолмади. Унга амал қилмаслик ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Чунки ҳар бир халқаро шартномалар конституциядан устунлик қилиш хусусиятига эга. Шу сабабли, оммавий ахборот воситаларининг кўплаб мактабларда зўравонлик ҳодисалари бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқатиб, уни жамоатчилик фикрига бўрттириб кўрсатаётганидан фақат бир мақсад кўзланган, у ҳам бўлса, айни иллатни ҳал қилиш йўлларини излаш. Ечим эса, олдиндан тайёрлаб қўйилган, яъни, Лансароте шартномасининг олтинчи бандида эслатилган нарсаларни фаоллаштириш. Шу тарзда халқда давлатимиз муаммоларимизни ҳал этишга ҳаракат қиляпти, деган тушунча пайдо қилинади, халқ ҳам мактаблардаги зўравонлик янги пайдо бўлди, аввал йўқ эди деб тушунади. Аслида эса, у аввалдан бор бўлиб, бирор мулозимнинг жазога тортилмаслиги учун яшириб келинган эди. Фақат, шартномага имзо чекилгандан сўнг бу воқеаларга бошқача услубда муносабатда бўлинмоқда. Бу ҳолатда ҳам, аввалги ҳолатда ҳам ҳукумат мавжуд муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилмаяпти, балки қайсидир бир томоннинг манфаатига риоя қиляпти.

Ушбу шартномага мувофиқ «одам савдосига қарши кураш», деб аталган ҳайъат тузилиб, унга судья Равза Абидий хоним раис бўлди ва биринчи 2018 йил учун, кейин 2019 йил учун ҳисобот чиқарди. Сўнг у «Одам савдосига қарши кураш бўйича 2019 йил учун энг яхши ҳисобот», деб аталган мукофот олди. Мукофотни АҚШ Давлат департаментининг Вашингтондаги штаб-квартирасидан олди. Ҳайъат ушбу мукофотни Туниснинг қурбонлар атрофидаги саъй-ҳаракатлари, халқаро ҳамжамият ташкилотлари билан ҳамкорлиги ва иштирокчиларни тайёрлашдаги ғалабаси, дея баҳолади.

Ҳайъат болаларга нисбатан зўравонликни йўқ қилиш стратегияси ишлаб чиқмади ҳам, уни йўқ қилмади ҳам, аммо мукофот олди. Чунки у Ғарб учун йўл очиб берди. Энди Ғарб мусулмонларга айни муаммога қарши курашиш тўғрисида машғулотлар ўтказади. Аммо бу мукофотдан ҳайъатнинг аслида қандай вазифа билан шуғулланиши, Ғарбга имконият эшикларини очиб бериши аён бўлмоқда. Бу эса, кадрлар тайёрлаш ва машғулотлар ўтказиш орқали мусулмонлар миясига Ғарб фикрлари ва сақофатини қуйиш имкониятидир.

Бундай мукофотларни олиш сиёсатчилар учун муваффақият ҳисобланади. Чунки улар учун энг муҳими Ғарбнинг розилигини қўлга киритишдир. Шунинг учун уларни ҳар қандай қонун ёки шартномани қабул қилишга, ҳар қандай ён беришга тайёр эканликларини, бу йўлда бироз фикрлаб кўрмасдан ҳатто халқни қатли ом қилишга ҳам рози бўлишаётганини гувоҳи бўляпмиз. Шу ерда табиий ўринли савол туғилади: Тунисдаги одам савдоси билан Ғарб жамиятларда кўриниб турган очиқ воқелик ўртасида нима фарқ бор, Тунисни бу каби шартномаларга қўшилишга нима ундамоқда?! Чунки биз оқибатларга қарамай, ён бериш замонида яшаяпмиз, шунинг учун!!

Роя газетасининг 2020 йил 25 март чоршанба кунги 279-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here