Олтин фурсат

945
0

Олтин фурсат

Дунё бўйлаб коронавирус касалига чалинганлар ва бу касалликдан вафот этаётганлар сони тезлик билан ортиб бормоқда. Унга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар кутилганидек натижа бермаяпти. Дунёнинг биринчи мақомига эга бўлган АҚШ давлати бу вирусга чалинганлар ва ўлганлар сони борасида илғор ўринни эгаллаб келмоқда. АҚШ тарихида биринчи марта бутун штатларда бир вақтнинг ўзида буюк фалокат эълон қилинди. Пентагон вирусга қарши кураш учун 800 минг собиқ ҳарбийни хизматга чақиришга мажбур бўлди.

АҚШнинг соғлик тизими ҳақида ҳисоботлар эълон қилинганда баландпарвоз иборалар билан кўкларга кўтариб мақталар эди. Масалан Эксперт Маҳмуд Миншовий АҚШнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги имкониятлари тўғрисида тайёрлаган ҳисоботида “Америкада дунёдаги энг жиҳозланган касалхоналар мавжуд, ҳар томондан бадавлат одамлар даволаниш учун оқиб келишади. Тиббиётнинг илғор технологияларини жорий этмоқда. Бу эса АҚШнинг тиббий илмий тадқиқотларда илғор эканлигини англатади. Америка рақобатсиз шаклда Нобел мукофотларини қўлга киритишда тенги йўқ давлатдир. Энг муҳими, Америка соғлиқни сақлаш тизимига 3,6 триллион доллар сарфлайди. Ушбу миқдор ялпи ички маҳсулотнинг 17 фоизини ташкил қилади. Соғлиқни сақлаш хизмати учун ажратилган маблағ Америка армияси учун сарфланган миқдордан беш баравар кўпдир” дейилади.

Аммо Американинг молиявий имкониятлар юқори даражада бўлишига қарамай вирусга қарши курашда учинчи дунё мамлакатлари сингари мавқега эга эканлиги маълум бўлди. Америка халқи бошқа давлатлардан келадиган тиббий ёрдамларга кўз тикиб қолди. Нега бундай бўлди? Ахир ҳисоботда айтилишича, Соғлиқни сақлаш хизмати учун триллионлаган долларларни сарфлаган ва тенгсиз Нобел мукофотларини қўлга киритган АҚШ эмасми?

Бу ҳақида Ҳизб ут-Таҳрирнинг фаол аъзоларидан бири иқтисодчи олим доктор Мухаммад Малкавий шундай дейди: (Қисқа таржима)

“Коронавирус масаласи соғлик муаммосидан ўтиб, оламшумул муаммога айланди.  БМТ хавфсизлик кенгаши ҳам бу борада йиғилиш ўтказиб бу инқироздан қандай қутулиш ҳақида баҳс-мунозара ўтказмоқда. Никсон давридаги АҚШ давлат котиби Генри Киссинжер коронавирус бутун оламни ўзгартириб юбориши ҳақида мақола ёзди. Айни пайтда Америка ва ва бошқа жойлардаги машҳур иқтисодчилар капитализм иқтисодининг қулаб бораётганлигини айтмоқда.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Киссинжер даъво қилаётганидек капитализм тузумининг қулаши коронавирус сабабли юзага келаётгани йўқ. Балки капитализм тузумининг асосларида инқироз келтириб чиқарадиган потенциаллар мавжуд. Коронавирус капитализим табиатидаги муаммоларни очиб ташлади холос.

Капитализм иқтисодий тузумида тахминан ўтган 50 йил мобайнида иқтисоднинг икки тури мавжуд бўлиб турибди. Биринчиси инсонлар ҳаётда эҳтиёж сезадиган нарсалар, масалан озиқ-овқат электрон жиҳозлар ва уй анжомлари каби нарсаларни ишлаб чиқариш асосига қурилган реал (ҳақиқий) иқтисод. Иккинчиси биржалардаги пулдан пул топиш, қарз, рибо, ҳиссалар ва фоиз тизими асосига қурилган фаразий виртуал (рақамли) иқтисод. Икки иқтисод ўртасидаги фарқ шуки, бири нақд пул ва шу пул муқобилида мавжуд мол ва хизматдар билан ўлчанади. Иккинчиси ҳаводаги фаразий рақамлар билан ўлчанади.

Бу ҳолатнинг юзага келиш сабабларидан бири 1971 йил АҚШ доллари тилладан ажратилиб мустақил ҳаракатланиши бўлди. Яна бири эса, 1984-йилда Рейген президентлик замонида “reaganomics” номи билан танилган қонун қабул қилинди. Бу билан Американинг молиявий тизими иқтисодий тизимидан ажратиб қўйилди. Натижада виртуал иқтисодда 500 тириллион доллар бўлиши мумкин, лекин унинг муқобилида реал иқтисодда 5 тириллион долларлик ҳам товар ва хизматлар йўқ. Бошқача айтганда пул иқтисоддан ажратилган ҳолда яъни унинг муқобилида мол ва хизматлар мавжуд бўлмаган ҳолда биржаларда кўпайиши мумкин бўлди.

Буюк муаммолар юзага келган пайтда реал иқтисод билан виртуал иқтисод ўртасида катта жарлик борлигини очилиб қолади. Масалан, коронавирус юзага келгач, у бир тарафдан ишлаб чиқаришга зарба берган бўлса, иккинчи тарафдан тиббий жиҳозлар, докторларнинг маошлари, маскалар, дори-дармонлар ва янги шифохоналар каби эҳтиёжларни вужудга келтирди. Триллион долларлар устида сўз юритаётган давлатлар бу эҳтиёжлар қаршисида қийин аҳволга тушиб қолди. Чунки виртуал иқтисодга қараганимизда ўнлаб триллион доллар борлигини кўрамиз, лекин реал иқтисодда инсонларнинг асосий эҳтиёжини қоплайдиган мол ва хизматлар мавжуд эмас. Мана шундан АҚШ ва бошқа Европа давлатларида инқироз юзага кела бошлади.

Агар бу ишга эътибор қаратадиган бўлсак, Америка ва Европа давлатлари асосан фоизлар, кредитлар, қарзлар ва улушлар асосига қурилган биржа бозорларининг қулашидан қўрқаяпти. Масалан Уолл-Стритда ва Лондон биржасида ҳиссалар нархининг 30 фоизга тушиб кетиши булар учун тузумларининг қулаши демакдир. Зеро виртуал иқтисод билан реал иқтисод ўртасидаги бу фарқнинг ошкор бўлиши, яъни виртуал иқтисоддаги мавжуд пуллар қанчалик кўп бўлса ҳам, инсонларнинг реал эҳтиёжларини қоплай олмаганлиги ошкор бўлиши бу системанинг қулашини англатади.

Агар иқтисод исломий иқтисод устига қурилган бўлганда эди бу ерда фаразий виртуал иқтисод деган нарса бўлмасди. Пул бўлса унинг қаршида мол ва хизмат ҳам бўларди, шунга кўра эҳтиёжларни қоплаш борасида муаммо келиб чиқмасди.

Муҳим нуқта шуки, АҚШ учун реал иқтисоддан кўра виртуал иқтисоднинг аҳамияти жуда муҳимдир. Шунинг учун Трамп конгресдан 2.2 триллион доллар талаб қилган пайтда АҚШ бу пулни “Голдман Сакс” “Жей Пи Морган” каби йирик банклардан олиб берди. Америка Совет иттифоки билан совуқ уруши пайтида ҳам, Хитой билан тижорий жангида ҳам мана шу виртуал пулдан фойдаланди. Шунинг учун Америка бу вирус оқибатида виртуал иқтисод қулашидан қурмоқда. Бошқача айтганда АҚШ ҳақиқий қўлидаги пули билан урушга киролмайди, унинг урушдаги иқтисодини таъминлаган нарса виртуал иқтисоддир. Агар виртуал иқтисод бўлмаса АҚШ катта ўлчамдаги ҳарбий амалиётлар, урушлар ва босқинларни амалга оширолмайди. Сабаби Америка катта юришларида виртуал иқтисодга таянади. Виртуал иқтисоднинг қулаши АҚШ наздида халқаро ҳукмронликни йўқотиш демакдир. Натижада Америка Европа каби иккинчи дунё давлатларига, ҳатто Африка ва Ўрта Осиё каби учинчи дунё давлатларига ҳам ҳукмини ўтказа олмай қолади. Шунинг учун Доу-жонс каби биржалардаги индексларнинг тушиб кетиши Америка учун энг катта таҳлика саналади. Генри киссенжернинг “Агар виртуал иқтисод қуласа Америка бутун олам устидан ўзининг ҳукмронлигини сақлаб қололмайди”, деган ифодаси ҳам худди шунинг ўзидир. Шунинг учун Америка виртуал иқтисодни сақлаб қолиш учун ўлиб-тирилмоқда.

Ўртада бўшлиқ юзага келмоқда. Мен 25 февралдан буён фейсбоок саҳифамда коронавирус оламий тузумни ўзгартиради, деб очиқ айтиб келяпман, бу ҳақиқатдир. Бунинг сабаби оламий низом устидан Америка ҳукм юритиб келмоқда. Оламий низом деганда халқаро масалалар, яъни Европа масалалари, Хитой масаласи, Осиё масалалари, Россия масаласи, давлатларнинг мавқеи, хавфсизлик тизими масалалари, халқаро масаласи ҳал қилиш назарда тутилади, булар устидан Американинг қарори нуфузли. Гоҳида ҳолатга қараб, Британия, Франция, Хитой, Россия ёки Европа хавфсизлик мажлисида шерик бўлиши мумкин. Америка бунда икки нарсага, биринчиси ҳарбий қувват, асосан ядро қуролларига, иккинчиси пулнинг кучига таянади, иқтисодга эмас, яъни реал иқтисоднинг эмас, виртуал иқтисоднинг кучига таянади. Биз коронавирус виртуал иқтисодни қулатади деб айтдик, бу эса Американинг халқаро масалалар устидан қарор чиқариш  ҳуқуқини йўққа чиқаради ва янги бўшлиқ пайдо қилади.

Коронавирус оқибатида иқтисодий қулашдан кейин кутилган нарса шуки, Америка олам устидаги нуфузини йўқотади, яъни Хитойнинг тижорий ривожланишдан тўсиш, Россиянинг ғарбий томонидан ривожланишдан тўсиш борасида тасир кучи заифлашади ва уларнинг устидан ҳарбий сиёсий нуфузини йўқотади. Фақатгина катта давлатлар устидан назоратини юқотиш билан чекланиб қолмайди, айни пайтда Яқин Шарқ ва Африкада, ҳатто Лотин Америкасида ҳам назорат кучи маълум миқдорда заифлашади. Эрдоган айтган ва Киссенжер жиддий ўзгаришлардан огоҳлантирган нарса ҳам мана шу. Яъни Америка Хавфсизлик кенгаши каби халқаро ташкилотларга ҳам ўз сўзини ўтказа олмайдиган ҳолатга келади.

Шунинг учун биз сиёсатчилар сифатида сўз юритганда фақат таҳлилчи бўлиб қолмасдан, сўзимизни амалга қаратишимиз лозим. Модомики бўшлиқ майдонга келмоқда ва буни тўлдира оладиган ягона куч халифалик давлатининг қайта тикланиши экан, Ислом Уммати халқаро тузумни назорат қиладиган ва дунёни капитализмнинг зулмидан қутқара оладиган Исломнинг такрор қайтиб келишига қаттиқ ҳаракат қилиши лозимдир. Айниқса Туркия Мусулмонлари ичидаги фикр соҳиблари, етакчи шахслар қаттиқ ҳаракатга келиши лозим. Агар ҳозир келажакни кўра оладиган кучли солиҳ етакчи олдинга чиқса халқаро тузум қулаши ортидан пайдо бўлган бўшлиқни тўлдириши табиий, чунки бошқаси тўлдира олмайди. Бу масалани мусулмонлар орасидаги етакчиларга ва нуфуз эгаларига етказишимиз зарур. Кўпчилик, шу жумладан Туркия президенти ҳам дунё тартиби ўзгаради деб айтмоқда, уни мен яхши биламан. Бу ерда муҳим бўлган нарса шуки, бу ўзгариш қандай бўлади, дунёга роҳат-фароғатни ким олиб келади.

Ҳозирда коронавирус оламий низомни қулатиш билан таҳдид қиляпти. Бу эса мусулмонларга, Исломий ҳаракатларга ва Исломий ҳаётни янгидан бошлаш учун ҳаракат қилаётган мусулмонларга Исломни ҳаётга қайтариш учун тарихий олтин фурсат вужудга келганлигини англатади.

Бизнинг етакчиларга, муфаккирларга, Миср, Покистон, Ироқ, Жазоир, Марокаш ва бутун оламдаги барча масъулиятли мусулмонларга, хоссатан Туркиядаги мусулмонларга мурожаатимиз бор. Тўғри, бу мусулмонларга қаратилган мурожаатдир. Лекин бунинг Туркия учун алоҳида ўрни бор. Чунки халифалик туркияда қулади, шунинг учун Туркияни хослаб атаяпман. Ҳозир Туркиядаги мусулмонлар учун йўқотган давлатларни қайтариб тиклаш фурсати етди, олтин фурсат юзага келди.

Эрдугон дунё ўзгармоқда деб айтиб қўйишининг ўзи кифоя қилмайди. Эрдугонга ҳам – президент сифатида эмас, мусулмон сифатида – ва барча мусулмонларга ҳам мурожаат қиламизки, Ислом низомини қайта ҳаётга қайтариш учун олтин фурсат вужудга келди бу фурсатни қўлдан бой берманг. Барча қодир мусулмонларни ҳалифалик давлатини қайта тиклаш учун ҳаракат қилишга чақирамиз. Бу бизнинг мурожаатимиз”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here