Афғонистондаги сиёсий бўҳроннинг асоси Американинг ўзидир, чунки у фақат ўз манфаатини таъминлайди

321
0

Афғонистондаги сиёсий бўҳроннинг асоси Американинг ўзидир, чунки у фақат ўз манфаатини таъминлайди

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Ашраф Ғани ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасидаги сиёсий келишмовчиликларни ҳал қилиш учун Афғонистонга келди. Лекин Помпеонинг улар билан учрашуви ўта кескин бўлди. АҚШ давлат департаменти чиқарган ўз баёнотида Афғонистонни танқид қилди. Баёнотда жумладан шундай келади: «Раҳбариятнинг ушбу муваффақиятсизлиги Америка миллий манфаатларига хавф туғдиради. Шунинг учун Америка ҳукумати Афғонистондаги ҳамкорлигимизни қайта кўриб чиқади. Бугун режаларимиздан бирини эълон қиламиз. Бу режа Афғонистондаги харажат жавобгарлигини ўзгартириш ва шу йил ёрдамни бир миллиардга камайтиришдир. Биз 2021 йилда яна бир миллиард камайтиришга тайёрмиз».

Мамлакатлардаги кўплаб турли муаммо ва бўҳронларнинг келиб чиқишида Американинг бевосита ёки билвосита қўли бор. У ўзининг миллий манфаатларини таъминлаш учун ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий чоралар орқали босим ўтказиб келди. Лекин охири бориб унинг фойдасиз ечимга ҳаракат қилгани ўз исботини топди. Афғонистондаги сиёсий ишларни яқиндан кузатиб бораётган кишиларга яхши маълумки, юзага келган сиёсий инқироз Американинг Толибонга, Афғонистон ҳукумати ва етакчиларига нисбатан олиб борган қўш стандартли сиёсати натижасидир. Айни шу сиёсат бугунги сиёсий бўҳронга олиб келди.

Аниқ маълумки, Американинг Афғонистондаги собиқ элчиси Жон Бос сайлов инқирози пайтида мустақил сайлов комиссиясига шундай босим ўтказган. Бошқа томондан АҚШ маъмуриятининг махсус вакили Зелмай Халилзод Афғон етакчилари ўртасидаги ушбу сиёсий бўлинишларни янада кучайтирди. Бундан ҳам муҳими Афғонистондаги президентлик сайловлари натижалари Америка томонидан яшил чироқ ёқилмасидан олдин эълон қилинди. Шунинг учун икки номзоддан бирининг инаугурациясига бугунги инқирознинг асосий авторларидан бўлган кам сонли дипломатлар келди.

Америка шунга қарамай, мавжуд бўҳроннинг сабаби Афғон халқининг ўзи дея тасвирлашга ҳаракат қилмоқда. Ҳолбуки, бўҳрон ортида Американинг ўзи турибди. Лекин у бўҳронни ҳал қилишга уринаётган эҳтиёткор ўртамчи каби иш тутмоқда. Охирги икки ўн йиллик тарих шуни кўрсатдики, Америка ва Афғонистондаги унинг малайлари доим «Кескинликларни пайдо қилиш ва манфаатларни таъминлаш» сиёсатини қўллашмоқда. Уларнинг сиёсий инқирозларни муолажа қилиш мақсадлари йўқ. Американинг бундай сиёсатига нисбатан афғонларнинг «ҳам кулоллик қилади, ҳам идиш сотади, ҳам идиш сотиб олади» қабилидаги мақоллари тўғри келса керак.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир Афғонистон вилояти аъзолари обрўли қабила бошлиқлари, сиёсий етакчилар, Толибон ва собиқ мужоҳидларга айтамизки, Америка, НАТО иттифоқи ва бошқа кофир давлатлар билан дўстлашиш шармандаликдир. Чунки ҳақиқий шараф фақат Исломни татбиқ қилиш орқали рўёбга чиқади. Шунинг учун улар қирқ йил ичида содир бўлган ҳодисалардан сабоқ олиши ва йирик давлатлар Афғонистонда фақат ўз манфаатлари ортидан югураётганини билиши лозим. Шунингдек, бу жирканч ўйинда бизни шахмат тоши сифатида ишлатишларидан сақланиш лозим. Дарҳақиқат, улар тавсия этаётган ечимлар фақат ўзларининг шон -шуҳратини оширади. Бу ечимлар вақтинча бўлиб, Афғонистон инқирозининг асосий сабабларини муолажа қилмайди. Шунинг учун Афғон халқи Аллоҳ Таоло томонидан бўлган ечимни олиши ва сиёсий барқарорликни рўёбга чиқарадиган «Мустаҳкам арқон»ни маҳкам тутиши лозим.

أَفَمَنْ أَسَّسَ بُنْيَانَهُ عَلَیٰ تَقْوَیٰ مِنَ اللَّهِ وَرِضْوَانٍ خَيْرٌ أَمْ مَنْ أَسَّسَ بُنْيَانَهُ عَلَیٰ شَفَا جُرُفٍ هَارٍ فَانْهَارَ بِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِين

«Бас, бу биноларини Аллоҳдан қўрқиш ва Унинг ризолиги асосига қурган киши яхшироқми ёки биноларига емирилаётган жар ёқасини асос қилиб олиб, шу сабабли ўзи ҳам жаҳаннам ўтига қулаган кимсами?! Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас» [Тавба 109]

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here