Коронавирус ваҳимаси ҳақиқатда вабоми ёки сиёсий фирибгарлик

1236
0

Коронавирус ваҳимаси ҳақиқатда вабоми ёки сиёсий фирибгарлик

 Қирғизистоннинг ҳар турли вилоятларидан коронавирусга чалингани эълон қилинган бир қатор фуқоролар, ҳеч қандай касал бўлмаганликлари, даволанмаганлари, фақат карантинда ушлаб турилганларини айтиб видео мурожат билан чиқа бошлашди. Баъзилари карантин шарт шароитларидан шикояд қилишса, яна бошқалари карантин оқибатидан уларни бошқа касалликлари  авж олиб бораётганидан арз қилишди.

 Бир оқсақол одам Умрадан қайтганида тест анализи гумонли чиққани учун бутун оила аъзолари билан карантинга олинганини айтди. 14 кун давомида ўзида ҳеч қандай истма ёки бошқа касаллик аломатларини сезмаган бўлишига қарамай уни вирус юқтирганлар рўйхатига киритишган. Қариянинг айтишича уларга икки хил дори беришни бошлашганида ўзларини ёмон сеза бошлаган. Шунда қария ўзи ҳам, оиласи ҳам бу дорини ичишдан бош тортишган. Шунда яна аҳволи аввалги соғлом ҳолатига қайтган.

 Парламентда бир қатор депутатлар ҳукуматдан вирусга чалинганлар рўйхатини очиқ эълон қилишни талаб қилишди. Лекин бу рўйхат нафақат Қирғизистон ҳатто АҚШда ҳам эълон қилингани йўқ! Чунки пандемия деб дунёда олиб борилаётган глобал карантин ҳолати, фақат оммавий психологик ваҳима ва шубҳали ноаниқ рўйхатлар билан олиб борилаяпти. Рўйхат эртами кечми бари-бир эълон қилинади. Ҳақиқат очиққа чиқади! Қирғиз ҳукумати жуда қисқа фикрлаб билан оламий пандемия афёрасига қўшилиб олди.

 Булар айтаётган пандемия балки бордир. Лекин матбуот кураши пандемияни олдини олишга қаратилмади, балки уни ваҳимасини янада кучайтириш стротегияси билан олиб борилаяпти. Демак пандемия ҳар бир сиёсий қувват учун ўзининг шахсий мақсадини рўёбга ошириб олиш қуролига айланиб қолди!

 Қирғизистон халқаро сиёсатнинг пандемия шартларини ушлаб иқтисодий кризис томон қулаб бораяпти. У ўзининг ички шароит ва имкониятларидан қаиъий назар халқаро нормаларни риоя қиламан деб, карантинни кучайтириб бораяпти. Қирғиз ҳокимияти вазиятдан, сайлов олдидан сиёсий вазиятларни жиловлаб туриш ва яна халқаро ташкилотлар назарига тушиб улардан молиявий кўмак олиш каби бир қанча мақсадларини рўёбга чиқариб олмоқчи.

Ана энди пандемия ишонарли даражада тус олмаса, яъни вахимали сурат ола-олмаса, уни ёлғон рўйхат тузиш билан жамоатчиликни эътиборини жумбушга келтиришади. АҚШ шу йўл билан дунёни карантин ҳолатига солиб бораяпти. Қирғизистон ҳам унга эргашиб мамлакатни вахимага солишда ҳар турли фирибгарликдан тоймайди.

 Мамлакатларни муҳосаба қилиши мумкин бўлган икки қувват, оламий Ғарб матбуоти ва СССРдан қолган россияпараст матбуот машиналари мавжуд. Лекин пандемия масаласида АҚШ ҳам Россия ҳам бир фикрда.

 Шунинг учун биродарлар мавжуд расмий матбуот механизмларига ишониб ўтириш тўғри эмас. Ҳукуматларимиздан вирусга чалинганлар рўйхатини талаб қилайлик.  Касалга чалинганлар рост бўлса, уларга раҳмат айтамиз. Лекин қаллобликлари очилса, уларни имкониятимиз борича муҳосаба қиламиз! Чунки ҳукуматлар келади, қопини тўлдириб кетишади. Инқироз ва ташқи қарзлар бизнинг бошимизга тушади. Бепарво бўлмайлик, огоҳ бўлайлик биродарлар!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here