Нусайрот қочқинлар лагеридаги офат ғамхўрлик йўқлигининг ҳамда одамларга эътиборсизлик қилиб, моддий нарсаларни биринчи ўринга қўйишнинг самарасидир

299
0

Нусайрот қочқинлар лагеридаги офат ғамхўрлик йўқлигининг ҳамда одамларга эътиборсизлик қилиб, моддий нарсаларни биринчи ўринга қўйишнинг самарасидир

Юз бераётган ишлардан кўзга ёш келади, қалб титрайди. Биз Аллоҳникимиз ва у Зотга қайтгувчимиз, дея Роббимиз рози бўладиган сўзни айтишдан бошқа илож йўқ. Аллоҳ ажру мукофотимизни улуғ қилсин. Аллоҳдан қурбон бўлганларга раҳм шафқат, касалларга шифо, мол дунёсига путур етганларга яхшилик ҳамда аҳли оиласи ва яқинларини йўқотганларга сабр беришини сўраймиз.

Нусайрот лагерида содир бўлган фожиани синчиклаб текширсак, у ерда эътиборсизлик ва бепарволик бўлаётгани ҳамда Ғазо ҳукумати бу ҳодисаларни олдини олиш учун етарли тайёргарлик кўрмагани фош бўлади. Нусайрот ҳокимияти баёнотига кўра, ёнғин содир бўлган нон цехида эҳтиёт чораларига риоя қилинмаган. Миллий меҳнат кенгаши ўз вазиятларини тузатиб олиши учун нон цехи мутасаддиларига икки ҳафта муҳлат берган. Наҳотки портлаш эҳтимоли бўлган ушбу бомбани икки ҳафта ўз холига ташлаб қўйиш мумкин бўлса. Исломда зарар дарҳол бартараф этилади. Айниқса, одамлар тўпланадиган ва ўтадиган жойда 1340 кг оғирликдаги газ баллонининг жойлаштирилиши хатарлидир. Одамлар ҳаётини сақлаш ҳар қандай рухсатнома ва эътиборлардан афзал ва аҳамиятлидир. Турли эҳтимоллар билан унга бепарволик қилиб бўлмайди. Чунки ёнғин барчадан устун келган. Берилган муддат корхона эгасига фойда бермаган. Ғазо ҳокимияти ва масъул тарафлар қандай узр келтира оладилар. Ушбу бепарволик ва фожиа олдида уларнинг узрларини қабул қилиб бўлмайди. Шунингдек, бу ҳодисани Аллоҳнинг қазоси ва қадари деб оқлаб бўлмайди. У ҳақиқат бўлиб, ҳеч кимни масъулиятдан қутқармайди.

Одамларнинг ишларини назорат қилиш уларга етиши мумкин бўлган ҳар қандай фалокатларга тайёр туришни тақозо этади. Аммо бепарволик қилган шахс Аллоҳ ва бандалари олдида жавобгар бўлади. Чунки Умар Форуқ йўлни тузатмагани учун Ироқ атрофида эшак қоқилиб кетишидан Аллоҳ уни сўрашидан қўрққан эди. Шундай экан, саломатлик чора тадбирларидан кўз юмган, жабрланганларни ташиш ва ўт ўчиришни ортга тортган кишиларнинг оқибати қандай бўлади? Аввало Аллоҳнинг раҳмдиллиги бўлмаса, қолаверса оддий одамлар ва бетон компанияси ишчилари ўт ўчириш ва хусусий машиналарида жабрланганларни ташишга шошилмаганида аҳвол бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди.

Ушбу ҳодиса Ғазо ҳокимияти томонидан бўлган очиқ бепарволик туфайли рўй берди. Чунки у назорат воситаларига тўлиқ аҳамият бериши лозим эди. Уларнинг энг муҳимлари эса, одамларнинг саломатлиги ва хавфсизлигидир. Лекин ҳокимият рухсатнома бериш, солиқ йиғиш, текшириш ва даромадни кўпайтириш билан овора бўлган. Ҳокимият бу ишларни шундай ҳужжат ва оқловлар воситасида амалга оширдики, одамлар ўз ҳаётларида уларнинг таъсирини ҳис этмадилар.

Биз шу муносабат билан Ғазо секторидаги ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, нон корхоналари ва бошқа одамлар кўп йиғиладиган жойлардаги портлаши мумкин бўлган бомбалар ҳақида сигнал бермоқчимиз. Чунки капиталистлар, ўз шахси ва партияси манфаатини кўзлаётганлар ҳамда одамлар ҳаёти ва мол мулклари эвазига нуфуз талашаётганлар учун бу ишларнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Росулуллоҳ ﷺ шундай дейдилар:

«لَا ضَرَرَ وَلَا ضِرَارَ، مَنْ ضَارَّ ضَارَّهُ اللَّهُ، وَمَنْ شَاقَّ شَاقَّ اللَّهُ عَلَيْهِ»

«Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ. Ким зарар етказса, Аллоҳ унга зарар етказади. Ким (бошқасига) машаққат етказса, Аллоҳ унга машаққат етказади».

Биз оддий одамлар, бетон компанияси ва чучук сув қадоқлаш ширкатларига миннатдорчилик билдирамиз. Чунки Аллоҳнинг инояти билан улар бўлмаганида, ушбу ёнғиннинг вайрон қилувчи оқибатларини ҳеч ким билмас эди.

Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«أَلَا كُلُّكُمْ رَاعٍ، وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، فَالْأَمِيرُ الَّذِي عَلَى النَّاسِ رَاعٍ، وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ…»

«Огоҳ бўлингки, барчангиз бошлиқсиз ва ҳар бирингиз ўз қўли остидагилардан жавобгардир. Одамлар устидаги амир ҳам бошлиқдир ва қўл остидагилардан жавобгардир…».

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here