Илмоний идеология коронавирус билан курашишга яроқсиздир

568
0

Илмоний идеология коронавирус билан курашишга яроқсиздир

Илмоний ақидага асосланган капиталистик идеология коронавирус эпидемияси қаршисида шарманда бўлмоқда. Ахборот воситаларидаги сиёсатчи, иқтисодчи ва назариётчилар ишончли ечим топишлари учун ҳамда ўз ечимларида давлат одамларнинг ишларини ғамхўрлик билан бошқаряпти, деган чўпчакларни тарқатишлари учун ҳукумат томонидан босимга учраяптилар.

Капитализм доим сара ва кучли гуруҳга эътибор берган ва оддий одамларни ўзларининг мумтоз манфаатлари йўлида ишлатган. Шунинг учун илмоний жамиятдаги сиёсатчилар одамлар ишларини ғамхўрлик билан бошқаришга кам аҳамият беришади. Улар ўзларини бошқаларнинг ишларини ғамхўрлик билан бошқараётган қилиб кўрсатишга ҳаракат қилсаларда, сара гуруҳ манфаатига эътибор беришади.

Бу вирус бой ва камбағал орасини ажратмаётган бир пайтда, Ғарбдаги мавжуд соғлиқни сақлаш хизмати бой ва камбағал орасини ажратяпти. Бундан ташқари, айни касалликнинг тарқалишини жиловлаш ва даволаш сиёсатида диққат-эътибор ё одамлар соғлигини асраб қолишга қаратилади ёки иқтисодни сақлаб қолишга. Бугунги кунда эса, илмоний сиёсатчилар бу икки ишдан қайси бири аҳамиятлироқ эканлиги ҳақида гапиришмоқда. Бироқ, аслида ўзлари бозорларнинг вайрон бўлишини олдини олиш учун триллион доллар пуллар сарфлашиб, тиббий назоратни кучайтириш учун эса, жуда кам маблағ ажратишмоқда.

Яна бир марта Мальтусча фикрлаш жирканч бошини кўтармоқда (Томас Мальтус инглиз иқтисодчиси бўлиб, дунё аҳолиси сони ўсиши оқибатида озиқ-овқат етишмовчилиги бошланади деган). Оммавий ахборот воситаларида очиқча кекса ёшдагилардан халос бўлиш ҳақида сўз бормоқда. Чунки капитализмда инсоний бахтсизликнинг ҳажмига эътибор берилмайди.

Ғарбдаги капиталистик иқтисод яқиндан бери жарлик ёқасига келиб қолган. Маълумки, илмоний идеологлар дунё халқларининг капитализмга оммавий шаклда қарши чиқишларидан қўрқиб, имкон борича уни таъмирлаб-ямаб келишаётган эди. Аммо афтидан, бугун улар ўз сиёсатларини, идеологияларининг омадсизлигини ва қонунбузарликларини яшириш учун тайёр баҳона топишган кўринади.

Ислом одамлар эҳтиёжидан бойлар манфаатларини устун қўймайди. Исломий шариат билан бошқарадиган халифа барпо бўлсагина одамларнинг ишларини назорат қиладиган сиёсатнинг ҳақиқий маъноси рўёбга чиқади. Аллоҳ хоҳласа, яқин кунларда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик тикланса, биз буни кўрамиз. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«أَلاَ كُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ فَالأَمِيرُ الَّذِى عَلَى النَّاسِ رَاعٍ وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

«Огоҳ бўлинг барчангиз етакчисиз ва қўл остингиздагилардан жавобгарсиз. Амир одамлар устида етакчидир ва қўл остидагилардан жавобгардир».

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here