Коронавируснинг оқибатлари

2011
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Коронавируснинг оқибатлари

Савол:

Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида ўнлаб кишиларнинг коронавирус касаллигига чалингани тўғрисида илк бор 2020 йил 4 январ куни маълум қилди ва бу касаллик COVID-19, деб атала бошлади. Кейин у деярли дунёнинг барча давлатларига тарқалди. Аксар давлатлар чегараларини ёпиб, комендантлик соати эълон қилди, жумъа ва жамоат намозларини тўхтатиб қўйди… Бу касаллик дунё иқтисодиётига катта зарба берди. Америка билан Хитой эса, бир-бирини айблай бошлашди.

Ушбу эпидемия нимадан келиб чиқди? У глобал иқтисодиётга қанчалик даражада таъсир қилади? Кейин, унинг тўғри муолажаси қандай бўлади? Ушбу касаллик сабабли жумъа ва жамоат намозларини тўхтатиб қўйиш жоизми?

Жавоб:

Коронавирус инглизчада «Crown» деб аталади ва арабчасига тож демакдир. Чунки у электрон микроскопда тож шаклида кўринади. Бу вирус илк бор 1960 йилда топилган бўлиб, коронавирус, дея аталган. Сўнг унинг оиласидан бўлган SARS касаллиги Хитойнинг Гонконг вилоятида 2003 йили пайдо бўлган. Ўшанда унга чалинганлар 8422тани, вафот этганлар 916тани ташкил қилган эди. 2004-2005 йилларда, унинг янги сулолалари пайдо бўлиб, хусусан, 2012 ва 2014 йилларда кўзга ташланди. Бироқ бу ҳолат айрим давлатларгагина чекланиб, жуда ҳам оз миқдорда бўлди. 2019 йилнинг декабр ойига келиб эса, Хитойнинг Ухань шаҳрида яна пайдо бўлди ва у SARS вирусига 96 % ўхшади. Бугунги кунда у Корона 2019, яъни, 2019 йил пайдо бўлгани учун қисқача қилиб COVID-19, деб аталди. Бу касалликка илк бор чалиниш ҳолатлари Хитойнинг Ухань шаҳридаги денгиз ва ҳайвон маҳсулотлари бозорига боғлиқ бўлиб, қўшни шаҳарларга ҳам ўша ердан тарқалди. Унинг кўршапалакдаги тожли вирусларга 96 % ўхшаши аниқланди. Сўнг вируснинг асли кўршапалакларга бориб тақалиши ҳамда мана шу версиянинг кўпроқ эҳтимоли борлиги айтилди. Дарҳақиқат, ўлганларнинг аксари Хитойда бўлиб, у ерда айни касалликка чалинганлар 81193ни ташкил қилди, ўлганлар сони эса, 3 мингдан ортиб кетди. Ундан кейин Италия, Эрон, Испания, Франция, Қўшма Штатлар каби давлатлар турибди. Бу иллатнинг суръат билан тарқалиши бутун дунёни даҳшатга солди. Зеро, 2020 йил 24 мартга қадар унга чалинганлар 404000га, ундан ўлганлар 20 мингга яқинлашиб қолди. (Deutsche Welle, 2020 йил 25 март). БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш «Агар COVID-19нинг тарқалиши назоратга олинмаса, миллионлаб инсон ўлиши мумкин», деди. (Евроньюс, 2020 йил 19 март). Шунинг учун кўп давлатлар мактаблар ва университетларни ёпди, тўпланишларни тақиқлади, комендантлик соати ва оммавий карантин эълон қилди, жумъа ва жамоат намозларини бекор қилди… Мана шуларнинг бари қуйидаги саволларга изоҳ талаб қилмоқда:

Биринчи: Бу касаллик бирортасининг феълидан келиб чиқдими ёки бошқа касалликлар каби, одамларнинг ўзлари қилган қилмишлари сабабли Аллоҳ томонидан юборилган бир қазоми?

Иккинчи: Капиталистик олам бу масалага тўғри чора кўрдими? Бундай ҳолатларда кўриладиган шаръий чора қандай бўлади?

Учинчи: Коронавирус касаллигининг нефть нархларига, қолаверса дунё иқтисодига қандай таъсири бор?

Тўртинчи: Бу касаллик сабабли жумъа ва жамоат намозлари тақиқланиши жоизми?

Биринчи: Ушбу касалликнинг келиб чиқиши ва унинг ортида турганлар:

  1. Корона (COVID-19)нинг тарқалиши биринчи Хитойдан бошланди. Илмий ва тиббий тадқиқотларга кўра, бу касаллик ҳайвонлардан инсонга юққан. Чунки Хитойда одамлар ифлос билан покни ажратмайдиган кофир ва бутпараст бўлганликлари учун барча турдаги ҳайвонларни ейиш у ерда кенг тарқалган. Ҳозиргина айтганимиздек, оммавий ахборот воситалари томонидан берилган ҳисоботларга кўра, Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳри айни ифлос гўштлар тижоратининг маркази ҳисобланади ҳамда айни касалликнинг ўчоғи ҳам мана шу шаҳардир.

Шундай қилиб, коронавирус касаллиги Хитойда тарқалди. Сўнг, Эроннинг Қум шаҳрида темир йўли қураётган Хитой темир йўл ширкати ишчилари орқали Эронга етиб борди. Айни касалликни Яқин Шарққа тарқатган ўчоғи ҳам Эрон ҳисобланади. Италияга келсак, у инфратузилмадан тортиб транспортгача кўплаб секторларини Хитой сармояси учун очиб қўйган. Ҳисоботларга кўра, Ломбардия билан Тоскана Хитой инвестицияси энг кўп ётқизилган вилоят ҳисобланади. Коронавирусга чалинишнинг биринчи ҳолати ҳам жорий йил 21 февралда Ломбардияда юз берди ва у айни касалликка энг кўп чалинган вилоят ҳисобланади.

  • Америка Хитойга ҳужум қилиб, уни ушбу эпидемияга қарши яхши кураша олмаганлик, пайдо бўлгандан бери уни яшириб келиш ҳамда унга қарши муваффақиятсиз курашда айблади. Шунда Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот воизи Чжао Лицзян бунга қаттиқ раддия билдириб, 2020 йил 13 март куни ўзининг твиттердаги саҳифасида «Коронавирусни америкалик аскарлар Хитойнинг Ухань шаҳрига ташиган бўлиши мумкин», деди. (Шарқул Авсат, 2020 йил 13 март). АҚШ президенти Трамп ўзининг ҳужумини давом эттириб, «Хитойнинг янги корона тўғрисидаги маълумотларни кеч тақдим этганлиги бутун дунёга қимматга тушмоқда», деди. (Евроньюс, 2020 йил 19 март). Трамп 2020 йил 16 март кунги твитларида «Қўшма Штатлар Хитой вирусидан зарар кўрган секторларни, масалан авиация каби секторларни қўллаб-қувватлайди», дея коронавирусни Хитой вируси, деб атади. Хитой ўзининг ташқи ишлар вазирлиги воизи орқали «Бундай изоҳ Хитой имиджини бузади. Биз буни ғазабнок қарши олиб, қаттиқ қоралаймиз», дея жавоб берди. (Русиял Явм, 2020 йил 18 март). Хитой бу вируснинг тарқалиши ортида Америка турибди, деган айбловларни тарқата бошлаганда Вашингтон 2020 йил 13 март куни Пекиндаги ўз элчисини чақириб олиб, АҚШ ташқи ишлар вазирлиги расмийси бундай баёнот берди: «Бундай фитна назарияларини тарқатиш хавфли ва бемаъниликдир. Биз Хитой ва бутун дунё халқлари манфаати учун бунга тоқат қилолмаслигимиз ҳақида Хитой ҳукуматини огоҳлантиришни хоҳлаган эдик. Аммо у пандемиянинг илк бошланишида кўрган хатти-ҳаракатларига нисбатан йўлланган танқидларни ҳаспўшлашга уринмоқда». «Синьхуа» ахборот агентлиги қуйидагиларни таъкидлади: «Пекин томонидан кўрилган чоралар, шу жумладан, миллионлаб инсонларни қаттиқ карантинга олиш чоралари тайёргарлик кўриш учун бутун дунёга «бебаҳо вақт» берди. Халқаро ҳамжамият ҳам шундай фикрда…». (Русиял Явм, 2020 йил 15 март).
  • Шундай қилиб, коронавирус (Covid-19, SARS-CoV-2)нинг тарқалиши тўғрисида Америка билан Хитой ўртасида даҳанаки жанг бошланди. Иккала давлат ҳам бир-бирини ушбу касаллик тарқалишининг бевосита сабабчиси эканлигида айбламоқда. Шундай бўлса-да, Хитой ҳукуматининг ҳам, АҚШ ҳукуматининг ҳам касаллик тарқалиши ортида турганлиги эҳтимолдан холи эмас. Бироқ биз масалани ўрганиб чиққанимиздан кейин, Қўшма Штатларнинг ҳам, Хитойнинг ҳам коронавирусни бошқа мамлакатларга олиб борганига ёхуд уни ишлаб чиқиб, бошқа давлатларга кўчирилиши учун имконият яратиб берганига етарли далиллар йўқ, деган хулосага келиб, шу вариантнинг эҳтимоли кўпроқ, деб биляпмиз. Бундай хулосага келишимизнинг асосан иккита сабаби бор:

Биринчи сабаб: ҳар иккала давлат ҳам айни касаллик ботқоғига қулоқларигача ботишди!

Масалан, юқорида айтганларимизга қўшимча қиладиган бўлсак, корона касаллиги тўғрисидаги сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда айни вирусга чалинганлар сони «81272 нафарга етди, ундан ўлганлар 3273 нафарни ташкил қилди. Бу – Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси берган маълумот». (Youm7, 2020 йил 23 март). Агар касаллик тарқалиши ортида Хитой турган бўлганда эди, ҳеч бўлмаганда ўзини бундан ҳимоялаган бўларди.

Америкага келсак, «CNN Health»га кўра, АҚШда коронавирусдан ўлганлар сони 704, унга чалинганлар сони 52976 нафарга етди. (Си-Эн-Эн Арабий, 2020 йил 25 март).

АҚШ вирусга чалинганлар сони жиҳатидан Хитой ва Италиядан кейин учинчи ўринда турибди… Кўрилган сўнгги чораларга кўра, америкаликларнинг учдан бир қисми еттита штатда уйдан чиқмаслик буйруғига амал қилмоқда. Чунки якшанба куни Луизиана ва Огайо штатларида кенгайтирилган тартибдаги комендантлик соати эълон қилинди. Бу билан бу икки шаҳар Нью-Йорк, Калифорния, Иллинойс, Коннектикут ва Нью-Жерси штатлари қаторига қўшилди. (Ал-Жазира, 2020 йил 23 март). Агар касалликнинг тарқалиши ортида Америка турганда эди, у ҳам ҳеч бўлмаганда ўзини ҳимоялаган бўларди.

Иккинчи сабаб: Вирусни иккала давлатдан бири ишлаб чиққан, деган гапнинг тўғри эмаслиги. Чунки ушбу вируснинг лабораторияда ишлаб чиқилганига далил йўқ. Масалан, «Nature Medicine» журналида бундай дейилди: «Вируснинг асосий занжири ва унинг умумий молекуляр тузилиши тўғрисидаги маълумотлар у табиий жараёнда вужудга келган, деган фикрни тасдиқлайди. Агар кимдир уни лаборатория шароитида келтириб чиқарган бўлганида, биз уни вируснинг асосий занжирида кўрган бўлар эдик». (https://www.npr.org/). Бу ҳолат Россия, Европа, Эрон ва бошқа мусулмон юртлари каби ҳар қандай давлатга тўғри келади. Чунки Хитой ва Америка нимага йўлиққан бўлса бу давлатлар ҳам шунга йўлиқдилар.

Демак, Аллоҳ Таолонинг қуйидаги оятида айтилганидек бўлгани кўриниб турибди:

ظَهَرَ الْفَسَادُ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ بِمَا كَسَبَتْ أَيْدِي النَّاسِ لِيُذِيقَهُمْ بَعْضَ الَّذِي عَمِلُوا لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ

«Одамларнинг ўзлари қилган қилмишлари сабабли қуруқликда ҳам, денгизда ҳам (турли) офат-балолар юз берди. (Бу бало ва офатлар одамлар қилаётган гуноҳ-маъсиятларидан) қайтишлари учун, уларга қилган айрим гуноҳларининг (жазосини) тотдириб қўйиш учундир» [Рум 41]

Капиталистлар ва уларга ўхшаган кимсаларнинг оламда содир этаётган ёвузликларини барчамиз яхши биламиз. АҚШ, Россия, Хитой ва Европа каби давлатлар раҳбарлари ўз манфаатлари ва нафсларидан бошқа нарсага эътибор беришмайди. Улар бутун дунёнинг ва ўз халқларининг бадбахтлигига сабаб бўлишди. Уларнинг инсониятга қарши жиноятлари жуда кўп. Масалан, тинч аҳолини бойитилган уран ва напалм бомбалар билан бомбалаганлар ҳам, Африка қабилаларини ваҳшийларча қул қилиб, уларнинг устида биологик ва кимёвий тажриба ўтказганлар ҳам, қизил танли ҳиндуларга қарши урушларида уларни қатли ом қилганлар ҳам мана шулардир. Бу қилмишларнинг барчаси уларнинг пешоналарида шармандалик доғи бўлиб турибди. Хитойнинг уйғур мусулмонларига қарши жиноятлари бутун оламни даҳшатга солди. Россия билан сербларнинг Ўрта Осиё, Болқон ва Шом аҳлига қарши жиноятлари ҳамон давом этмоқда. Британиянинг Ҳиндистонда мусулмон ва мусулмон бўлмаганларга қарши қилган жиноятлари оқибати ҳануз ўчгани йўқ… Бу ва бошқа кўплаб жиноятлар бутун дунё халқлари устидан ҳукмронлик қилаётган мана шу раҳбарлар инсоният бахтсизлигининг сабабчилари эканини очиқ кўрсатиб турибди. Аллоҳ азза ва Жалла айтади:

فَأَصَابَهُمْ سَيِّئَاتُ مَا كَسَبُوا وَالَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْ هَؤُلَاءِ سَيُصِيبُهُمْ سَيِّئَاتُ مَا كَسَبُوا وَمَا هُمْ بِمُعْجِزِينَ

«Бас, уларга қилган ёмонликлари етди. Ана улардан бўлган золим кимсаларга ҳам яқинда қилган ёмонликлари етар. Улар ҳам қочиб қутулгувчи эмасдирлар» [Зумар 51]

Иккинчи:

Капиталистлар ва уларга ўхшаганлар айни масалага жуда нотўғри чора кўришди. Зеро, бунга қарши кўриладиган тўғри чоралар шаръий чоралардир:

  • Капиталистлар ва уларга ўхшаганлар ушбу масалага уч босқич асосида чора кўришди:
    • Биринчи кўрган чоралари масалани яшириш бўлди:
      • «Хитойдаги бир ҳисоботга кўра, Хитой ҳукумати ушбу қаттол касаллик моҳиятини хитойликлардан ва дунёдан яширган. Ҳукумат касаллик тарқалганини 2019 йилнинг декабр ойидан олдин билган. Бироқ, уни сир сақлаган. То йил охирига бориб, иш кенгайиб кетгунига қадар уни тан олмаган. Хитой-АҚШ журналисти Шанг Вэй Вангнинг айтишича, ҳукумат касаллик тарқалган Ухань шаҳридаги денгиз маҳсулотлари сотиладиган бозорни беркитмаган, фақат жорий йилнинг январига келиб беркитган. Ҳисоботда айтилишича, ҳукумат саккиз нафар хитойлик фуқарони айни кризис бошланганда касаллик ҳақида ўзаро маълумот алмашишгани учун қамоққа олган. Сўнг уларни тасдиқланмаган маълумотларни тарқатиш тўғрисидаги қонунни бузганликда айблаган. Ухандаги маҳаллий ҳокимият ўша пайтда ишлар нормал ҳолатда эканини таъкидлаб, 18 январ куни анъанавий байрамни нишонлашга рухсат берган. Маълумки, унда 40 минг оила қатнашган эди». (Сабақ веб-сайти, 2020 йил 23 март).
      • Шунингдек, 31 декабр куни Хитой расмийлари Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотини вирус ҳақида хабардор қилгунга қадар, ўз халқини айни кризис хавфидан декабр ойи мобайнида огоҳлантиришмади. Ўшанда Хитой ҳукумати буни «олдини олиш ва назорат қилиш мумкин бўлган касаллик», деган эди. Сўнг январ ойининг йигирма учинчи куни Ухань шаҳрини ёпиб, кириш-чиқишларни батамом тақиқлаб қўйди. (Мисровий веб-сайти, 2020 йил 23 март).
  • Кўрилган иккинчи чора карантин ва қисман изоляция…
    • «Шанба куни Қўшма Штатлардаги соғлиқни сақлаш расмийлари янги коронавирус билан касалланишнинг саккизинчи ҳолатини тасдиқладилар. АҚШ мудофаа вазирлиги хориждан келганларнинг карантинга олиниши лозим бўлганларини бошпана билан таъминлашини билдирди… Вирус пайдо бўлган Хитойнинг марказидаги Ухань шаҳри амалий карантин ҳолатига ўтди». (Sky News Arabia, 2020 йил 12 феврал).
    • Қўшма Штатларда эса, Нью-Йорк штатининг губернатори Эндрю Куомо «Биз карантин ҳолатидамиз», деди. Сўнг «Булар қўлимиздан келадиган энг кучли чоралардир», дея қўшимча қилди. Нью-Жерси ва Иллинойс штатларига қўшимча, Нью-Йорк ва Калифорнияда карантин эълон қилиниши натижасида 85 миллиондан зиёд киши мажбур уйларида қолмоқда. Уларга фақат озиқ-овқат харид қилиш ва қисқа вақт юриш учун уйидан чиқишга рухсат берилган. (Deutsche Welle, 2020 йил 21 март).
      • Кўрилган учинчи чора уйларда деярли тўлиқ шаклдаги изоляция…

«Дунёда юз миллионлаб киши ўн бир мингдан зиёд кишини ёстиғини қуритган коронавируснинг тарқалишига чек қўйилади, деган умид билан карантинга амал қилиб уйларида қолмоқда. Инсоният тарихида мисли кўрилмаган мана шундай қаттиқ чоралар давлатларга қараб, турли даражада амалга оширилмоқда. Франс-Пресс ахборот агентлиги ҳисоботига кўра, 30дан зиёд давлатда 800 миллиондан ортиқ одам мажбур ўз уйида қолмоқда. Бу ҳолат умумий карантин жорий қилиш тўғрисидаги қарорлар ёки уйларда қолиш тўғрисидаги тавсиялар ва комендантлик соати сабабли юзага келди. Германияда ҳукумат расмийлари жамият ҳаётини чеклаш ҳамда аксар аҳолини ўз уйларида қолишга мажбурлаш бўйича чораларни янада кучайтириш масаласини кўриб чиқишмоқда. Италия ҳам айни касалликнинг тарқалишига қарши кўраётган чораларини янада кучайтириш мақсадида аҳолини карантинга мажбурлаш сари тайёрланмоқда. Маълумки, бу мамлакат Европада коронавирусдан энг кўп зарар кўрган бўлиб, вирус у ерда тўрт минг кишининг ҳаётига зомин бўлди. Қарилар нисбати бўйича ҳам Италия Европада биринчи туради. Ҳукумат италияликларни ўз уйларида қолишга мажбурлаш учун қўшимча чекловларни жорий қилгунига қадар, ҳафта охиридаги таътил кунларида барча истироҳат боғлари ва дам олиш масканларини жамоатчилик учун ёпмоқчи. Сўнгги 24 соат ичида 627 киши вирусдан вафот этгани эълон қилинганидан сўнг, бу кўрсатгич инқироз бошлангандан бери энг юқори кўрсатгич бўлди». (Deutsche Welle, 2020 йил 21 март).

  • Кўрилган ушбу уччала чораларни обдан ўйлаб кўрадиган бўлсак, улар муаммони ҳал этмаслигига, билъакс, иқтисодни янада барбод қилишига амин бўламиз. Бундан ташқари, бу чоралар касалликни янада кучайтириб, одамлар орасида зерикиш ва малолланишни кенг ёяди. Зеро, бундай ҳолатлар капиталистик жамиятларда кенг тарқалаётганини кўриб, эшитиб турибмиз.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ Субҳанаҳунинг шариатида кўрсатилган чоралар айни касалликнинг тўғри муолажасидир. Яъни, давлат касалликни пайдо бўлгандан бошлаб назоратга олади ҳамда касалликни илк кунидан бошлаб, пайдо бўлган жойида изоляция қилишга ҳаракат қилади. Бошқа ҳудудлардаги соғлом одамлар эса, ўз ишларида ва ишлаб чиқаришларида давом этадилар.

Имом Бухорий ўзининг «Саҳиҳ»ида Усома ибн Зайддан ривоят қилган ҳадисда Набий ﷺ марҳамат қиладилар:

«إِذَا سَمِعْتُمْ بِالطَّاعُونِ بِأَرْضٍ فَلَا تَدْخُلُوهَا وَإِذَا وَقَعَ بِأَرْضٍ وَأَنْتُمْ بِهَا فَلَا تَخْرُجُوا مِنْهَا»

«Агар бирор ерда тоун-ўлат тарқалганини эшитсангиз, у ерга кирманг. Агар ўзингиз турган ерда тарқалса, у ердан чиқманг». Бухорий ва Муслимда келган ҳамда Усома ибн Зайддан ривоят қилиниб, лафзи Муслимники бўлган яна бир ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом бундай деганлар:

«الطَّاعُونُ رِجْزٌ أَوْ عَذَابٌ أُرْسِلَ عَلَى بَنِي إِسْرَائِيلَ أَوْ عَلَى مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ فَإِذَا سَمِعْتُمْ بِهِ بِأَرْضٍ فَلَا تَقْدَمُوا عَلَيْهِ وَإِذَا وَقَعَ بِأَرْضٍ وَأَنْتُمْ بِهَا فَلَا تَخْرُجُوا فِرَاراً مِنْهُ»

«Тоун жазо ёки азоб бўлиб, Бану Исроилга ёки сизлардан олдинги кимсаларга юборилган. Бас, бирор ерда унинг чиққанини эшитсангиз у ерга борманглар. Агар у ўзингиз турган ерда чиқса, ушбу ўлатдан қочиб, турган жойинглардан чиқиб кетманглар». Бухорий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган яна бир ҳадисда Оиша онамиз бундай деганлар: мен Росулуллоҳ ﷺдан тоун ҳақида сўраганимда, бундай жавоб берганлар:

«أَنَّهُ عَذَابٌ يَبْعَثُهُ اللَّهُ عَلَى مَنْ يَشَاءُ وَأَنَّ اللَّهَ جَعَلَهُ رَحْمَةً لِلْمُؤْمِنِينَ لَيْسَ مِنْ أَحَدٍ يَقَعُ الطَّاعُونُ فَيَمْكُثُ فِي بَلَدِهِ صَابِراً مُحْتَسِباً يَعْلَمُ أَنَّهُ لَا يُصِيبُهُ إِلَّا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَهُ إِلَّا كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِ شَهِيدٍ»

«Тоун азоб бўлиб, Аллоҳ уни истаган кимсага юборади. Мўминларга эса, уни раҳмат қилган. Зеро, қайсидир банданинг юртида тоун тарқалса, у Аллоҳ пешонага ёзган нарсадан бошқа нарса бўлмайди, деб билган ҳолида ўша юртидан чиқмай сабр қилиб ўтирса, албатта битта шаҳид оладиган ажрга эга бўлади».

Ушбу шариатда кўрсатилган карантин барча давлатлардан пешқадам бўлган ва биринчи даражада цивилизациялашган бир давлатда, яъни, Аллоҳдан ваҳи олиб, Исломни чиройли суратда татбиқ қилиш билан барчага ўрнак бўлувчи Росул ﷺ етакчиси бўлган давлатда жорий қилинган эди. Ибн Ҳажар «Фатҳул Борий»да ривоят қилади: Умар розияллоҳу анҳу Шомга сафар қилди. Сарғ деган жойга етиб борганда, Шомда вабо чиққани тўғрисида хабар келди. Ўшанда унга Абдурраҳмон ибн Авф Росулуллоҳ ﷺнинг

«إِذَا سَمِعْتُمْ بِهِ بِأَرْضٍ فَلَا تَقْدَمُوا عَلَيْهِ، وَإِذَا وَقَعَ بِأَرْضٍ وَأَنْتُمْ بِهَا فَلَا تَخْرُجُوا فِرَارًا مِنْهُ»

«Агар бирор ерда чиққанини эшитсангиз, у ерга борманглар. Агар ўзингиз турган ерда чиқса, у ердан қочиб чиқманглар», деган ҳадисларини эслатди. Шунда Умар ибн Хаттоб орқага қайтди. Яъни, ўлат тарқалгани ҳақида хабар эшитиши билан мусулмонларни орқага қайтариб кетди.

Демак, Исломда давлат касалликни ўша чиққан ерида изоляция қилиб, аҳолисини ўша ердан чиқармайди, у ерга бошқаларни киритмайди… Давлат ўзининг барча шаръий вазифаларини адо этади. Чунки у ғамхўр ва омонатгўй давлатдир. Шунга ўхшаш юқумли касалликлар тарқалган пайтда турли хил чора-тадбирларни кўрар экан, ўзининг барча фуқароларига тиббий ёрдамни, дори-дармонларни бепул тақдим этади. Касалхоналар ва тиббий лабораторияларни бино қилиб, таълим ва хавфсизликни сақлаш каби давлат фуқароларининг асосий эҳтиёжлари саналган барча нарсаларни муҳайё қилиб беради.

Шундай қилиб, тўғри муолажа – касалликни чиққан ерида изоляция қилиш, беморларни карантинга олиш, уларни ғамхўрлик билан парваришлаб, бепул даволашдан иборат бўлиб, соғлом одамлар ўз ишларини давом эттирадилар. Ижтимоий ва иқтисодий ҳаёт худди касаллик келиб чиқишидан олдин қандай бўлган бўлса, ўшандай давом этади. Одамларнинг умумий ижтимоий ҳаёти тўхтатиб қўйилиб, ўзлари уйларга изоляция қилиб қўйилмайди. Иқтисодий ҳаёт фалаж аҳволга келишига, ёки инқироз янада мураккаб тус олиб, қўшимча муаммолар пайдо бўлишига йўл қўйилмайди.

Учинчи:

Ушбу касаллик (коронавирус)нинг нефть нархига, кейин дунё иқтисодига таъсири:

Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши эпидемиясиз оддий шароитда ҳам анча секин кетаётган эди… Энди, дунё миқёсида кўрилаётган чоралар карантинга, тўлиқ ва ярим шаклдаги изоляцияга қараб кетаётган экан, нима бўлишини тасаввур қилаверинг! Зеро, ушбу кўрилаётган чоралар глобал иқтисодиётни янада секинлаштириб юборади, бутунлай вайрон қилмаса агар!

Дарҳақиқат, коронавирус глобал савдони фалаж қилиб, нефть нархини жарликка қулатди. Нефть нархи жуда паст даражага тушиб кетди. Ушбу вирус Россия ва Саудия ўртасида нархлар урушини келтириб чиқарди. Бунга сабаб, нефть саноатига қаттиқ суяниб қолган Россия нефть ишлаб чиқаришни оширишга мажбур бўлган эди. Америка ҳам Саудияни Россияга қарши туриш учун ишлаб чиқаришни оширишга ундади. АҚШ президенти Трамп 2020 йил 19 март куни Россияга таҳдид қилиб, «Россия билан Саудия ўртасидаги нархлар урушига муносиб вақтда албатта аралашишини», айтиб ўтди. (Американинг «Ҳурра» телеканали, 2020 йил 19 март). Жорий ойда ишлаб чиқаришни қисқартириш бўйича уч йил давом этган Россия-Саудия келишуви бузилгач, Саудия Америка фойдаси учун бозор улушлари устида Россияга қарши курашни бошлади. Коронавирус тарқалиши сабабли нефтга бўлган талаб бутун дунёда пастлаб кетган бир пайтда, бу курашда иккала давлат ҳам нефть ишлаб чиқаришга бор кучларини сарфлашмоқда. Натижада, жорий ҳафта нефть нархлари йигирма йил ичида энг паст даражага тушиб кетди. Яъни, Brent маркасидаги хом нефть фьючерслари пастлаб, бир баррел нефть нархи 28.75 долларга тушди. (Роснефть компанияси матбуот воизи Михаил Лионьтев Россия ахборот агентлигига бундай баёнот берди: «Опек+ битимининг бир неча бор узайтирилиши натижасида барча нефть ҳажми қисқартирилди. Бу эса, унинг ўрнини жаҳон бозорида Американинг сланец нефти тўлиқ ва суръат билан эгаллашига олиб келди». (Рейтер, 2020 йил 8 март). Бироқ руслар Саудиянинг Америкага тобелигини билишса-да, нефть инқирози олдида ҳеч қандай чора кўришолмади. Аксинча, Саудия «2.1 миллион баррелга тушириш» айтилган эски битимни узайтирмасликка қарор қилиш билан Россияга нисбатан инқирозни янада кучайтирди ва нефть ишлаб чиқаришни ошириб юборди: «Душанба куни нефть нархи ўз қийматининг учдан бир қисмини йўқотди ва бу 1991 йилдаги Кўрфаз урушидан кейинги энг катта йўқотиш ҳисобланади. Шундай қилиб, Brent маркасидаги хом нефть фьючерслари 22 фоизга тушиб, бир баррели 37.05 долларни ташкил қилди. Аввалроқ 31 фоизга тушиб, 31.01 долларни ташкил этганди ва бу 2016 йил 12 февралдан бери энг паст кўрсатгичдир». (Рейтер, 2020 йил 9 март). Кейин Саудия Осиёдаги мижозлари учун нефть нархини 6 долларга туширди! Бугунга келиб Россия Опек+ битимига қайтиш йўлларини қидириб, навбатдаги пастлашларга мослашишга ҳаракат қиляпти!

Шундай қилиб, коронавируснинг тарқалиши ва нефть нархининг пастлаши оқибатида дунё иқтисодиёти қаттиқ силкинишга дуч келди. Агар аҳвол шундай давом этаверадиган бўлса, глобал иқтисодиёт бутунлай вайрон бўлиш ҳам мумкин.

Тўртинчи: яна бир масала қолди. Масжидларда жумъа намози ва жамоат намозларини тақиқлаш жоизми?

Юқумли касалликлар тарқалган ҳолатда жумъа ва жамоат намозлари оммавий равишда тарк этилмайди. Балки касаллар изоляция қилиниб, жамоат ва жумъа намозлари учун масжидга киритилмайди. Шунингдек, гигиена ва дезинфекция каби барча тадбир-чоралар кўрилади. Зарур бўлса, маска тақиш ва ундан бошқа тадбирлар ҳам олинади… Кейин соғлом кишилар жумъа ва жамоат намозларини тўхтатиб қўймай, уни адо этадилар. Зарур бўлса, тиббий ходимлар гуруҳи масжидлар олдига қўйилади. Улар намозга келганлар орасида касал бўлганлиги гумон қилинган кишиларни текшириб турадилар. Мана шундай чоралар кўрилиши мумкин. Аммо соғлом мусулмонлар учун жумъа ва жамоат намозлари бекор қилинмайди. Чунки жумъа ва жамоат намозлари ҳақида келган далиллар доимий равишда тўхтатиб қўйишни ўз ичига олмайди. Шунингдек, айни ибодатларни адо қилишда жуда катта сон бўлишни ҳам талаб қилмайди. Бу ҳақда қуйида баён қиламиз… Баъзи мусулмонларнинг жумъа ва жамоат намозларига айрим хос сабаблар туфайли келмай қолишлари ҳам узрга ўтади. Буни ҳам қуйида баён қиламиз:

  1. Жамоат намозига нисбатан олсак, у фарзи кифоя:

Жамоат намози фарзи кифоя бўлиб, уни одамларга намойиш қилиш керак. Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Набий ﷺ бундай деганлар:

«مَا مِنْ ثَلَاثَةٍ فِي قَرْيَةٍ وَلَا بَدْوٍ لَا تُقَامُ فِيهِمْ الصَّلَاةُ إِلَّا قَدْ اسْتَحْوَذَ عَلَيْهِمْ الشَّيْطَانُ، عَلَيْكَ بِالْجَمَاعَةِ فَإِنَّمَا يَأْخُذُ الذِّئْبُ مِنَ الْغَنَمِ الْقَاصِيَةَ»

«Бирор қишлоқ ёки саҳрода уч киши бўлсаю, аммо намозни барпо этмасалар, уларни албатта шайтон эгаллаб олади. Сиз жамоат намозини маҳкам тутинг. Чунки бўлинган қўйни бўри ер». (Абу Дардо ҳасан санад билан ривоят қилган). Бу ҳадис жамоат намозига тааллуқли бўлиб, жамоат намози фарзи кифоядир. Бунга далил шуки, баъзи мусулмонлар Росулуллоҳ ﷺ билан жамоат бўлиб намоз ўқишни тарк қилганларида ул зот уларнинг уйини ёқиб юбориш билан таҳдид қилганлар. Аммо ёқиб юбормаганлар: Имом Бухорий Абу Ҳурайрадан ушбуни ишлаб чиққан: Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилдилар:

«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ آمُرَ بِحَطَبٍ فَيُحْطَبَ ثُمَّ آمُرَ بِالصَّلَاةِ فَيُؤَذَّنَ لَهَا ثُمَّ آمُرَ رَجُلاً فَيَؤُمَّ النَّاسَ ثُمَّ أُخَالِفَ إِلَى رِجَالٍ فَأُحَرِّقَ عَلَيْهِمْ بُيُوتَهُمْ وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ يَعْلَمُ أَحَدُهُمْ أَنَّهُ يَجِدُ عَرْقاً سَمِيناً أَوْ مِرْمَاتَيْنِ حَسَنَتَيْنِ لَشَهِدَ الْعِشَاءَ»

«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, (бир кишини) ўтин теришга юбориб, териб келгандан сўнг, намозга азон айтилишига буюрсам-у, азон айтилгандан кейин бир кишини (ўрнимга) имом қилиб тайинлаб, ўзим жамоат намозига чиқмайдиган эркакларнинг уйига билдирмасдан бориб, уларнинг уйларини ёқиб юборсам, деб қоламан. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, улар масжидда бир парча гўшт (ёки устухон) ёки чиройли икки камон ўқи борлигини билишса, албатта хуфтон намозига келган бўлар эдилар». Агар жамоат намози ҳар бир мусулмонга фарзи айн бўлганда эди, ул зот жамоат намозига келмайдиганларни тек қўймаган бўлар эдилар. Бу ерда жамоат намозини хуфтон намози, деб зикр қилинган. Жамоатнинг энг ози икки кишидир. Яъни имом ва имомга эргашувчи. Бунга далил Молик ибн Ҳувайрис ривоят қилган ҳадисдир. Молик айтади: Бир дўстим билан бирга Набий ﷺнинг олдиларига бордик. Кейин қайтишга рухсат сўрамоқчи бўлиб тургандик, ул зот бизга бундай дедилар:

«إِذَا حَضَرَتْ الصَّلَاةُ فَأَذِّنَا ثُمَّ أَقِيمَا وَلْيَؤُمَّكُمَا أَكْبَرُكُمَا»

«Агар намоз вақти кирса, азон ва иқомат айтинглар ва иккингиздан ёши каттангиз имом бўлсин». (Муслим ишлаб чиққан). Жамоат намози фақат шаръий узр билангина қолдирилади. Кечаси совуқ бўлса ёки ёмғир ёғса шаръий узр юзага келган бўлади. Бухорий ривоят қилган ушбу ҳадис шу ҳақда келган:

«كَانَ يَأْمُرُ مُؤَذِّناً يُؤَذِّنُ ثُمَّ يَقُولُ عَلَى إِثْرِهِ أَلَا صَلُّوا فِي الرِّحَالِ فِي اللَّيْلَةِ الْبَارِدَةِ أَوْ الْمَطِيرَةِ فِي السَّفَرِ»

«Росулуллоҳ муаззинни азон чақиришга буюрардилар. Сўнг ортидан намозни уйингларда ўқинглар, дер эди. Кечаси совуқ бўлса ёки сафарда ёмғир бўлиб қолса, шундай қилинарди».

  • Жумъа намозига келсак, у фарзи айн бўлиб, фақат узр билангина қолдирилади. Бунга далиллар талайгина. Жумладан:

Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи:

إِذَا نُودِي لِلصَّلاَةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ

«Эй мўминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар!» [Жумъа 9]

Ушбу оятдаги буйруқ вожибликни англатади. Бунга мубоҳдан қайтариқ қаринаси далил бўлиб, талабнинг қатъийлигига далолат қилади. Ҳоким икки саҳиҳнинг «Мустадрак»ида Ториқ ибн Шиҳоб орқали ушбуни ишлаб чиққан: Абу Мусо Набий ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«الْجُمُعَةُ حَقٌّ وَاجِبٌ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ فِي جَمَاعَةٍ إِلَّا أَرْبَعَةٌ: عَبْدٌ مَمْلُوكٌ، أَوِ امْرَأَةٌ، أَوْ صَبِيٌّ، أَوْ مَرِيضٌ»

«Жумъа намози жамоадаги ҳар бир мусулмоннинг вожиб ҳаққидир. Тўрт киши бундан мустасно: бировнинг қули, аёл киши, ёш бола ва бемор». (Ҳоким буни икки шайх шарти билан саҳиҳдир, деган). Хавф-хатарда қолган кишига ҳам жумъа вожиб бўлмайди. Бунга Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ушбу ривояти далил: Набий ﷺ айтдилар:

«مَنْ سَمِعَ النِّدَاءَ فَلَمْ يُجِبْهُ فَلَا صَلَاةَ لَهُ إلَّا مِنْ عُذْرٍ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ وَمَا الْعُذْرُ؟ قَالَ: خَوْفٌ أَوْ مَرَضٌ»

«Кимда-ким азонни эшитса-ю, узрсиз намозга келмаса унинг намози намоз эмас. Ё Росулуллоҳ, нима узр бўлади? деб сўрашди. Пайғамбар алайҳиссалом: Хавф-хатар ёки касаллик, деб жавоб бердилар». (Байҳақий «Сунани кубро»да ишлаб чиққан). Шундай қилиб, жумъа намози ҳар бир мусулмонга вожибдир. Аммо бирор шаръий нусус келган бўлса, бу буйруқни истисно қилади. Истисно қиладиган нусус келмаган кишилар бўлса, жумъа уларга фарзи айн бўлади. Шаръий узр мана шулар бўлиб, буларга бошқа ҳолатларни қиёс қилинмайди. Чунки шаръий нусусда ворид бўлган узргина шаръий узр бўлиб, ибодатларда қиёсга ўрин йўқ. Чунки ибодатларда қиёс қилиш учун бирорта ҳам иллати айтилган нусус келмаган… Жумъа намози учун мусулмонлардан бир адад бўлиши шарт қилинган. Саҳобаи киромлар жумъа намози учун албатта адад бўлишига ижмо қилганлар. Шунинг учун адад бўлиши шарт. Муайян адад бўлиши шарт қилинмаган. Чунки жамоат дейиладиган ҳар қандай адад – модомики, жамоат ҳисобланар экан – жумъа намози дуруст бўладиган адад ҳисобланади. Чунки жумъанинг жамоат эканлиги Ториқнинг юқоридаги ҳадиси билан исботланган:

«الْجُمُعَةُ حَقٌّ وَاجِبٌ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ فِي جَمَاعَةٍ»

«Жумъа намози жамоадаги ҳар бир мусулмоннинг вожиб ҳаққидир». Зеро, адад саҳобалар ижмоси билан собитдир. Лекин, жумъа борасида муайян ададга далолат қилувчи бирор ҳадис келмаган. Бироқ, жамоат ва адад бўлиши керак. Бу эса, уч ва ундан кўп киши билан бўлади. Чунки икки киши ҳеч бир жамоада адад ҳисобланмайди. Шунга биноан, жумъа саҳиҳ бўлиши учун жумъа ўқиши вожиб бўлган (узрсиз) кишилардан уч киши бўлиши керак. Агар уч киши бўлмаса, у тўғри бўлмайди ва жумъа, деб аталмайди. Чунки унда адад топилмади. Дарҳақиқат, жумъа намози учун адад бўлиши кераклигига ижмо қилинган.

Шундай қилиб, Халифалик давлатида жумъа ва жамоат намози бекор қилинмайди. Балки бу намозларга шаръан узрли бўлган киши ҳозир бўлмайди, қолганлар эса, ҳозир бўладилар. Аммо «ҳаммага касаллик юқиб кетяпти, шунча эҳтиёт тадбирлари олинишига қарамай, ундан қутулиб бўлмаяпти», деган гумон ғолиб келса, бу заиф бир эҳтимолдир. Айниқса, жамоат намози учун энг ози икки киши, жумъа намози учун уч киши талаб қилинган эканми, бунақа озгинагина одамнинг йиғила олиши рожиҳроқ. Фаразан, нариги эҳтимол тўғри бўлган тақдирда ҳам, унга фақат ўша ҳудуднинг ўзида амал қилинади. Демак, бу масалага диққат ва омонат билан қарамоқ даркор. Агар адад топилади деган гумон ғолиб бўлса, жумъа ва жамоат намозлари бекор қилинмайди. Балки, ҳамма эҳтиёт чоралари кўрилиб адо қилинади. Эҳтиёткорлик фарзни тарк қилишни англатмайди. Балки, барча чораларини кўриш баробарида, касалликдан сақланиш учун эҳтиёткорликни қўлдан берилмайди.

Бу масалада тўғри деб билганим ҳукм мана шу. Агар давлат юқорида айтганимиздек, ғолиб келган гумонни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилмасдан масжидларни ёпиб қўйса, одамларнинг жумъа ва жамоат намозларини адо қилиш учун масжидга боришларига тўсқинлик қилса, бундай давлат жумъа ва жамоат намозларини тўхтатиб қўйгани учун жуда катта гуноҳни содир этган бўлади.

Сўзим ниҳоясида шуни айтмоқчиманки, мусулмон юртларидаги ҳукмдорларнинг мустамлакачи кофирларга қаричма-қарич эргашаётгани ҳақиқатдан жуда аламли ҳолдир. Зеро, агар мустамлакачи давлатлар муайян бир касалликни муолажа қилишда қийналган пайтларида ҳам, бу ҳукмдорлар уларга эргашиб кетмоқдалар. Агар бирор ечимни қўллашса, бу ечим нотўғри бўлса ҳам, ҳукмдорлар уни олқишлаб, мана шу тўғри, мана шу шифо, деб айтишяпти! Ҳа, ушбу коронавирус эпидемияси бутун юртлар ва фуқароларни ўтирғизиб, фалажлаб қўйиши энг аламлиси бўлди. Ҳатто омма ҳаёти тўхтаб қолай деди… Ҳолбуки, мусулмон юртлари илгари бу каби ҳолатларни кўп бошдан кечирган. Масалан, тоун-ўлат билан синалди. Ҳолбуки, ўзи ўша пайтда, ҳижратнинг ўн саккизинчи йили Шомда румликларга қарши шиддатли уруш олиб бораётган эди. Ҳижратнинг олтинчи йили ўртасида ҳам «шақфа» балоси билан синалди. Бу касаллик ҳозирда «чипқон», деб аталяпти. Ўшанда шақфа Шомдан Марокашгача тарқалган. Бу – стаф бактериялари (бактериялардан бир тури) билан юқадиган тери яраси касаллигидир. Бундан ташқари, мусулмонлар ҳижрий саккизинчи аср ўрталари (ҳижрий 749 йил)да Дамашқда «тоуни аъзам» (кучли ўлат), дейилган нарсага мубтало бўлган. Аммо бу ҳолатларнинг барчасида масжидлар ёпилмаган, жумъа ва жамоа намозлари тўхтатилмаган, одамлар уйларига ҳибс этилмаган. Балки, касаллар изоляция қилинган ва соғлар ўзларини жиҳод қилиш ва ер юзини обод этиш каби ишларини давом эттирганлар. Масжидларга қатнаб, намозлар ўқиб, Аллоҳга дуолар қилиб, Ундан бундай ёвуз дардлардан асрашини сўраганлар. Бундан ташқари, беморларга ғамхўрлик билан соғлиқни сақлаш ишларини олиб борганлар. Мана шу ҳақиқатдир. Аммо ҳақиқатдан кейин йўлдан озиш бор, холос.

فَمَاذَا بَعْدَ الْحَقِّ إِلَّا الضَّلَالُ

«Ҳақиқатдан кейин эса, фақатгина йўлдан озиш бор, холос» [Юнус 32]

8 шаъбон 1441ҳ

26 март 2020м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here