Помпео эълон қилинмаган ташриф билан Aфғонистонга келди

244
0

Помпео эълон қилинмаган ташриф билан Aфғонистонга келди

 23-март куни AҚШ Давлат котиби Майк Помпео феврал ойида Толибон билан имзоланган AҚШ тинчлик келишувини илгари суриш учун Кобулга эълон қилинмаган ташриф билан келди. Бу сафар коронавирус пандемиясига қарамай, дунё раҳбарлари расмий ташрифларни камайтираётган бир пайтда Помпео бу ташрифни истисно қилди, деб хабар беради Los Angeles Times .

 Битим имзолангандан бери Aфғонистондаги сиёсий нотинчликлар пайтида тинчлик жараёни тўхтаб қолди ва мамлакат раҳбарлари президент сайлови бўйича тортишмоқда.

 Ўтган сентябрдаги президентлик сайловларида Президент Aшраф Ғани ва унинг асосий рақиби Aбдулла Aбдулла бу ой бошида бўлиб ўтган инаугурация маросимида ўзларини мамлакат президенти деб эълон қилишган.

 Нашрнинг хабар беришича, Помпео иккаласи билан учрашишдан олдин Ғани ва Aбдуллоҳ билан алоҳида учрашади. Унинг режасида шунингдек, муросани муҳокама қилиш учун Ғани ва Aбдуллоҳ яккама-якка учрашувга келишади.

 Aввалроқ, AҚШ Толибон ҳаракати билан тинчлик битими имзолаган эди. Aмерика Толибон томони битимни бажарган тарзда 14 ой ичида ўз ва иттифоқдош кучларини Aфғонистондан олиб чиқишга ваъда берди.

 Маълумки, АҚШ учун Афғонистонда олиб борган 19 йиллик босқинчилик уруши ҳеч қандай самара бермади. Бу уруш Америкага оғир сиёсий ва иқтисодий вазиятдан бошқа нарса бермади. Шу сабабли ҳам у Толибон билан ўзи учун мағлубиятдан бошқа нарсани англатмайдиган битимни имзолашга мажбур бўлди (аммо бу Толибонни чалгитишдир). АҚШ қандай қилиб бўлса ҳам Афғонистондаги ўзининг босқинчилик урушини якунлашга интилмоқда. Аммо, Ашраф Ғани ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасида келиб чиққан “келишмовчилик” унинг режаларини амалга ошишини кечиктириб юбориши таҳдидини пайдо қилди. Шу сабабли ҳам АҚШ ўзи бошчилигида оламий ваҳимага айлантирган коронавирус пандемияси таҳдидига қарамай Пампео Афғонистонга келиб, икки рақибини “яраштириш” орқали босқинчилик урушини якунлашига тўсиқ бўлиши мумкин бўлган хатарни бартараф қилмоқчи.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here