Пандемияга мафкуравий нуқтадан назар

996
0

Пандемияга мафкуравий нуқтадан назар

 Дэвид Рокфеллер: “Аҳоли сони ўсишининг… салбий таъсири аниқ бўлиб қолди”

Бу сўзни шундай тушиниш керак: Рокфеллер каби капиталистлар хашаматли ҳаёт кечиришлари учун аҳоли сонини камайтириш керак. Бу маънодаги сўзларни дунёга машҳур Билл Гейтс, Тэд Тернер, Майкл Блумберг ва бошқа шу каби йирик капиталистларнинг кўплари айтганини топиш мумкин. Қолганлари очиқ атмаса ҳам шундай фикрда.

 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ қадрли мусулмон биродарлар

 Мен бугунги мавзуда коронавирус иллатини капиталистик мафкурага боғлиқлик жиҳати ва дунё сиёсатида амалга оширилаётган томонларига тўхталмоқчиман.

 Маълумки, капиталистик иқтисод нуқтаи назари бўйича иқтисодий муаммо – инсон эҳтиёжлари чексиз бўлиб, уни қондирувчи ресурсларнинг камлигидир.

 Мана шундан келиб чиқиб капиталистик тузумнинг асосчи муфаккирларидан бири Мальтус аҳоли сони ўсиши очарчилик ва ижтимоий силкинишларни келтириб чиқаради деб ҳисоблаган. Чунки, аҳоли сони ўсиши натижасида истеъмол кўпайиб, ресурслар етишмовчилиги кучайиб кетади деган. Шу сабабли аҳоли сонини камайтириш чоралари кўрилиши керак деб билган. Бу назария “мальтусианизм” деб аталади. Мазкур назария – айрим тафсилотлардаги мухолиф фикрларни ҳисобга олмаганда – капиталистик муфаккирларнинг барчаси томонидан қабул қилинган. Ҳозирги кунда ҳам унинг бу назарияси капиталистик “классик иқтисодий назария”сининг асосий таркибий қисми бўлиб ҳисобланади.

 Шу назария асосида кеч уйланиш, ҳомиланинг олдини олиш, аборт ва бошқа шу каби ишлар одатий кўринишларга айлантирилди. Унинг издошлари “мальтусианизм”ни такомиллаштириб, “неомальтусианизм” пайдо қилишди. Унга мувофиқ, зарурат бўлса – заруриятни капиталистлар белгилашади – мажбурий равишда инсоният сонини камайтирувчи чоралар қўлланилиши мумкин.

 Мустамлакачилар – мазкур назарияга мувофиқ – мустамлакаси остидаги халқларга нисбатан ақл бовар қилмас ваҳшийликлар қилишди. Биологик урушлар олиб боришди.

 Энди коронавирус пандемиясига келсак, бу иллат дунёга атайин тарқатилаётганига далолат қилувчи далиллар кўпаймоқда. Буни юқорида айтиб ўтилган назарияга мувофиқ олиб борилаётганини англаш мумкин.

 Бу вирус иммунитети заиф одамларни нишонга олгани ҳам шунга далолат қилади. Оламий капиталистик тузум инқироз гирдобига тушиб қолгани сабабли, капиталистлар “ортиқча” одамлардан халос бўлишни ўйлашмоқда. Улар бунга қадар ўзларида пенсия ёшини ошириш каби чораларни қўллаб кўришди. Бироқ, бу ўз халқлари томонидан кескин қаршиликка учраб, самарали натижа бермади. Шу сабабли, уларни қариялардан қутулишида бу қулай чора бўлиб қолмоқда. Капиталистик давлат раҳбарларининг барчаси шунга келишишган. Масалан, Хитой социалистик мафкура ниқобини кийган капиталистик давлат ҳисобланади (демократия ниқобига ўранган бошқа капиталистик давлатлар каби). Чунки, унинг иқтисоди капиталистик иқтисоддир. Шу сабабли у вирусга қарши курашиб, одамлар умрини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмади. Аксинча, қачонки улкан иқтисодий зарар кўришини англаб етганидан кейингина кураш бошлади.

 Мустамлакачиларнинг мустамлакаларига нисбатан олиб бораётган сиёсати бундан ҳам ёмонроқ. Чунки, мустамлакаси остидаги аҳолининг аксарини иммунитети заиф. Капиталистларга эса ишга яроқли қуллар қолса бўлди.

Маълумки, мустамлака остидаги аҳоли сони ортиб бормоқда. Мустамлакачилар эса бойликларни талон-тарож қилишда фойдаланадиган технологик тармоқда улкан мувафаққиятларга эришишди. Эндиликда ишчи кучига эҳтиёж камайди. Шу туфайли аҳолининг катта қисмидан қутулиш керак бўлиб қолди. Чунки, ишсизлик учун нафақа тўлаш зарурати қолмайди, қолаверса, яшаш учун курашувчи қўзғолончилар ҳам керак эмас.

 Бундай ваҳший капиталистик мафкура қаршисида уни қулатишга қодир ягона адолатли тузум бор бу – Ислом тузуми. Масалан, мазкур ходиса бўйича мисол келтирадиган бўлсак, Исломнинг иқтисодий нуқтаи назари бўйича, Аллоҳ қиёматга қадар қанча одам бўлишини хоҳлаган бўлса, уларнинг барчасига Ер шаридаги ресурслар етарли. Исломда одамлар сонини сунъий йўл билан камайтириш жиноят ҳисобланади. Буни қилган инсон шу дунёда жазоланади, бу дунёда жазосиз қолса, жазоси охиратга қолади. Бу биргина мисол, аслида ҳаётнинг барча соҳаларида, ҳар бир ишга Исломнинг адолатли ечими бор. Шу туфайли, мустамлакачи кофир капиталистлар унга қарши тинимсиз ва аёвсиз курашиб келишмоқда.

 Капиталистлар дастлаб фикрий кураш олиб боришди. “Дин ҳаётдан ажратилган”, “Ислом ҳозирги замонга мос келмайди”, “Дин аҳлоқ ва ибодатдан иборат” каби бузуқ ғояларни ишга солишди, шунингдек, Исломга зид бўлган “ватанпарварлик”, “миллатчилик”, “мазҳабпарастлик” фикрларини кучайтиришди. Бу ғоялар омадсизликка учраганидан кейин “экстремизм ва терроризм” баҳонаси билан куч ишлатишга ўтишди. Унга “мўътадил ислом” лойиҳасини шерик қилишди. Булар ҳам, вақтдан ютишни ҳисобга олмаганда, мувафаққиятсизликка учрамоқда. Мана энди бу курашга “пандемия”дан фойдаланиш ҳам келиб қўшилди.

 АҚШга малай, исломий ниқоб кийган Саудия Арабистонининг капиталстик-қироллик ҳукумати вирус тарқалишига йўл очиб берди. Натижада, бутун дунё мусулмонларининг қибласи бўлган Байтул Ҳарамда дунё мусулмонлари бирлигини намоён қилувчи ибодатларга тўсиқ қўйилди.

 Энди Қирғизистонга келадиган бўлсак, Саудиядан юқтириб келиндими ё йўлданми ёки бизнинг ҳукуматдагилар ўзлари юқтирдими, ҳар ҳолда Қирғизистон ҳукумати “пандемия”нинг мафкуравий кураши кучайишига шароит яратиб берди. Чунки, у АҚШ, Хитой, Россия ҳукуматлари сингари кофир хўжайинлари босимларига қарши туриш уёқда турсин, уларниг буйруқларини қоил мақом бажариб берди. Шунингдек, мамлакат ичидаги дин душманларининг Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган ахборот ҳужумларини тўхтатишга ҳаракат ҳам қилмаяпти. Ҳатто, қўллаб-қувватлаётгандек бўлмоқда…

 Қирғизистон мустамлака остидаги давлат бўлгани сабабли, албатта, коронавирус таҳдиди мавжуд. Шу сабабли, ундан ҳимояланишнинг илмий шартларига риоя қиламиз. Бироқ, қаршиликсиз унинг қурбонларига айланмаслигимиз керак. Масалан, ҳозир карантин, фавқулодда ҳолат жорий этилмоқда. Бироқ, бизга ўхшаган мустамлака остидаги давлат бундай вазиятга қачонгача бардош бера олади? Касалликни энди енгдик деганда, яна қайта юқтириб қўйишсачи? Унга қарши вакцина ёки дори келса-ю, бу одамларни бошқа жиҳати билан қирғин қилишга мулжалланган бўлсачи?

 Шу сабабли, қадрли мусулмон биродарлар, фикрлаб кўрайлик, уйғониш вақти келди. Экспертлар бир хил фикрда “ҳар бир одам вирусга қарши ўзидаги иммунитет билангина қарши тура олади” дейишмоқда. Шунинг учун, карантинда ўтириб, яна қайта иммунитетимизни заифлаштириб олмай, табиий озиқ-овқатлар билан иммунитетни кучайтириш чораларини кўрайлик.

 Худди шу каби, халқимизда ҳам оламий ва халқаро сиёсий ҳужумларга қарши иммунитет бўлиши керак. Акс ҳолда, қоссобни кутиб ётган қўзидек бўламиз. Бу иммунитет – динимиз Исломда.

 Аллоҳ гуноҳларимизни кечирсин, тўғри йўлига бошлаб, нусратини берсин, ҳар қандай иш Аллоҳга осон

 Алҳамдулиллаҳи роббил ааламийн

Абдулҳакийм Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here