Қирғизистон ҳукумати карантинга қарамай маҳаллий кенешга депутат сайловларини ўтказмоқчи

662
0

Қирғизистон ҳукумати карантинга қарамай маҳаллий кенешга депутат сайловларини ўтказмоқчи

 Марказий сайлов комиссияси 12-апрел куни Қирғизистоннинг беш шаҳрида маҳаллий депутатлар сайлови ўтказилиши ҳақида хабар тарқатди. Сайловлар Тоқмоқ, Майлуу-суу, Қоракол, Ўш ва Балиқчи шаҳарларида шунингдек 25 қишлоқ кенгашида ўтказилади.

 Қирғиз ҳукумати – ўзлари жорий қилган карантинни ҳеч қандай эътиборга олмай, сайлов ўтказилади деб қатъиятлик билан иш чораларини давом эттираяпти. Масжидлар ёпилди! Жума намози таъқиқланди! Рамазон ойи яқинлашиб келяпти, Қуръон хатмлари ва таровеҳ намози, балки, ҳайит намози ҳам таъқиқланади! “Бу вирус фақат мусулмонларни нишонга олганми?” деган ҳаёлга боради одам. Ун савдоси деярли тўхтатилиб, гўёки атайин одамларни ваҳимага солишаётгандек тадбирсизлик билан ҳаракат олиб боришяпти. Бозорлар беркитилди. Нега депутатлар сайлови тўхтатилмайди? – ўтказилади!

 Мўъмин-мусулмон биродарлар! Биз ҳукумат жорий қилган карантин шартларига итоат қилиб, ибодатларимизни тўхтатдик. Лекин ҳукуматни ҳам умумий шарт-шароитларга риоя қилишга чақириб муҳосаба қилишимиз керак. Яъни вабога қарши карантинга рози бўлишда, шунингдек ҳар биримиз ҳукуматга риоя қилишда фақат шаръий ҳукм шунга буюрганлиги учун рози бўлдик. Мўъмин бировни ҳаққига хиёнат қилмайди, лекин ўзининг ҳаққига ҳам хиёнат қилишларига йўл бермайди!

 Сайловлар ношаръий асосда бўлиб – мусулмонлар унга қатнашишлари жоиз эмас! Шунга қарамай унга қатнашаётган фуқоролар биз билан бир жамиятда яшашади. Улар биз билан ҳамнафас ва ҳар бири вирус ташувчи бўлиши мумкин. Шунинг учун биз мусулмонлар сайловга қатнашмаймиз деб хотиржам бўлишимиз дуруст бўлмайди! Сайлов ва сайлов олди тадбирларни ҳам тўхтатилишини талаб қилайлик.

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here