Халифалик қулатилиши ортидан Умматнинг фикрий бойлигига ҳам жиддий зарба берилди

643
0

Халифалик қулатилиши ортидан Умматнинг фикрий бойлигига ҳам жиддий  зарба берилди

Яқинда Туркия мусулмонлари ўртасида Суриядан келган муҳожирлар ҳақида сўровнома ўтказилди. Афсуски мусулмонларнинг аксари “Биз сурияликлардан мамнун эмасмиз”, “улар даф бўлишса хурсанд бўлардик”, “буларнинг Туркияда бемалол юриши бизга ёқмайди”, “ҳаммаси бир кунда йўқ бўлсин”, “улар келиб биз ишсиз қолдик” ва ҳоказо сўзлар билан жавоб қилишди. Бу омма халқдаги бир кўриниш.

Ҳарбийларга келсак, Араканда, марказий Африкада, Кашмирда, Шриланкада ва дунёнинг турли бурчакларида даҳшатли қирғинлар амалга оширилди, айни дамда Ҳиндистондаги сигирнинг қуллари мусулмон ака-укаларимиз ва муслима опа-сингилларимизни аёвсиз ҳўрламоқда, бироқ Ислом ўлкаларидаги аскарларимизнинг эти жимирлаб ҳам қўймаяпти. (Тўғри, ҳарбийлар ва етакчи шахслар орасида дини учун жон куйдирадиган, тўғри фикр юритадиган холис кишилар ҳам йўқ эмас).

Ислом ўлкаларининг раҳбарлари эса, бу ҳолатлар ҳақида “бу уларининг ички муаммоси” деб баёнот беришмоқда. Хитойга сафар қилган Туркия президенти Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонлар масаласини Хитойнинг ички масаласи деб атади ва бу борада Хитой ҳукуматини қўллаб қувватлашини билдирди. Мусулмон халқлар эса ҳарбийлаарни ҳам, раҳбарларни ҳам жиддий муҳосаба қилмаяпти.

Нима учун? Чунки куфр аҳли Мийлодий 1924 йил 3 март, ҳижрий 1342 йил 28 ражаб куни Халифалик давлатининг қулатилиши ортидан Ислом умматининг фикрий бойлигига ҳам жиддий ҳужум қилди. Яъни Ислом уммати кичкина давлатчаларга парчалаб ташлагандан кейин қайта бирлашиб кетмаслиги учун мусулмонларнинг фикрлаш усулига ҳам зарбалар берди. Умматнинг фикрий ва сақофий меъросига бегона тушунчаларни сингдириш учун бор кучларини сарфлашди. Чунки мусулмонларнинг бўлинишини чуқурлаштириш ва бирлашишини олдини олиш учун уларни фикрий жиҳатдан адаштириш куфрнинг энг асосий услубидир.

Маълумки, ҳар қандай умматнинг энг буюк бойлиги – унинг фикрий бойлигидир. Бошқа барча бойликлар ушбу буюк бойлик олдида арзимас саналади. Агар бирор халқ фикрий бойлигини йўқотса, у шубҳасиз ҳаёт йўлини йўқотади ва оқибатда бор-йўғидан маҳрум бўлади. Аммо саноат, ҳарбий, меъморчилик ва қишлоқ хўжалиги каби бошқа бойликларини йўқотса-ю, лекин фикрий бойлигини сақлаб қолган бўлса, унда бу уммат йўқотган нарсаларини тезда тиклаб олади.

Аввалда мусулмонлар бир нарса хусусида фикр юритишсалар бунинг учун

«لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ»

«Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад Оллоҳнинг пайғамбаридир»

ақидасини асос қилиб олишар эди. Шунинг учун ҳам улар тараққий этди, юксакларга кўтарилди, маданият ва илм фан соҳасида бошқа халқлардан ўзиб кетди ҳамда ушбу халқларга ўз рисолатини етказа олди. Аммо бугунги кунга келиб куфр мусулмонлардаги фикрлаш тариқатини бузиб ташлаганлиги сабабли фикр юритилганда манфаат, жон тинчлиги, худбинликни асос қилиб олинадиган бўлди. Натижада кичкина давлатчаларга парчалаб ташланган Ислом уммати сохта чегаралар ортидаги биродарларига бегоналардек қарайдиган бўлишди. Бир пайтлар Ҳиндистон, Синд, Форс, Рим, Андалусия, Вена, Франциянинг катта қисми, Пиреней тоғлари, Москва, Индонезия, Африканинг шимоли ва марказий қисмларига адолат ўрнатган Мусулмонлар бугунги кунда “Сурия масаласи сурияликларнинг, Афғонистон масаласи афғонларнинг, (Исроил) масаласи арабларнинг муаммосидир” деган назарда қарайдиган бўлишди. Чунки “бу уларнинг муаммоси, бизнинг эмас”, деган хато фикр ҳукмрон бўлиб қолди. 

Шундай экан, мусулмонлар яна қайта юксаклик сари қадам ташлашлари учун ҳар жиҳатдан ўзларини тўғрилашлари билан бир қаторда фикрлаш тариқатини тўғри англаб етишлари ва ҳаётнинг барча жиҳатларида фикр юритганда

«لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ»

«Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад Оллоҳнинг пайғамбаридир»

Ақидасини асос қилиб олишлари зарурдир.

Аксинча, Уммат фикр юритишда куфр тиқиштирганидек манфаат, жон тинчлиги, худбинликни асос қилиб оладиган бўлса, юқоридаги натижа такрорланаверади.

Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз» [Тоҳа 124]

Бу мақола Халифалик қулатилган қайғули куннинг 99 йиллигига бағишланди.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here