Суриядаги Ислом ва капитализм ўртасидаги курашнинг ўнинчи йили

567
0

Суриядаги Ислом ва капитализм ўртасидаги курашнинг ўнинчи йили

 Сурияда қўзғолон 2011-йил 15-мартда қонхўр Башар Асад режимига қарши кўтарилиш билан бошланганди. Кўп ўтмай бу кўтарилиш бузуқ капиталистик мафкура ва Ислом мабдаси ўртасидаги курашга айланди. Урушда бир миллиондан зиёд суриялик қурбон бўлди. Қочқинга айланганларнинг сони 5,6 миллионга етган бўлса, мамлакат ичида 6,6 миллион одам ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлди. 8 миллион одам озиқ-овқат танқис бўлган ҳудудда яшамоқда.

 Юқорида маълум бўлганидек, халқ 2011-йили ишсизлик, урбанизация (шаҳарлик – жамият ривожида шаҳарлар, шаҳар маданияти ва шаҳарларга хос бошқа муносабтларнинг ривожланиш жараёни) каби масалалар туфайли табиий кўтарилган бўлсада, кейинчалик Ислом уларнинг шиорига айланди. Натижада бу қўзғолон Ислом ва АҚШ бошида турган капиталистик мафкура ўртасидаги курашга айланди. Бу курашда АҚШ минтақавий ва маҳаллий кучларга рол белгилаб берди. Масалан, Эроннинг “ҳизбуллоҳ” ташкилоти Асад режимини мустаҳкамлаш учун Исломни кўтариб чиққанларга қарши уруш олиб бормоқда. Саудия ва Бирлашган Араб Амирлиги эса бир томондан халқаро коалиция чиқимларини тўлаш, иккинчи томондан курдларга молиявий, қурол-яроқ томондан кўмак кўрсатиш ролини олди. Бундай ёрдамлар дастлаб жиҳодий ташкилотлар учун ҳам очиқ бўлди, кейинчалик улар АҚШ манфаатларига хизмат қилувчи музокаралар столида иштирок этишмагач, бундай эшиклар улар учун ёпилди. Туркия эса Асад режимига альтернатив сифатида пайдо бўлган “Сурия озод армияси” билан бирга “Ислом давлати” ташкилоти ва курд кучларига қарши кураш олиб борди. Шунингдек, курдлар томонидан “Сурия демократик кучлари” ташкил этилиб, АҚШ манфаатларига мувофиқ, улар жиҳодий ташкилотларга қарши курашмоқда.

 Бу кучлар бирлашиб иш олиб борсаларда, уларнинг ҳаракатлари Асад режимини сақлолмай қолди. Кейин “Ислом давлати” ташкилотига йўллар очилди ва бу ташкилот мамлакатнинг асосий ҳудудларини эгаллаб олди. 2014-йили АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция шуни баҳона қилиб Сурия урушига аралашишга мажбур бўлди. Бундан ташқари, 2015-йили Россия ҳам АҚШ билан Украина масаласини савдолашиш мақсадида Сурия ботқоғига кирди. У ҳам Асад режимини ҳимоя қилиш вазифасини олди. Ушбу кучлар бирлашиб Асад режимига бой берган ҳудудларни қайтариб бера бошлади. 2016-йили Асал режими орқасидаги кучларга таяниб 2,5 миллион аҳолиси бор Ҳалаб шаҳрига шавқатсиз ҳужум бошлади. Унга Россия ҳаво орқали учувчисиз аппаратлар орқали бомба ташлаб йўл очиб берган бўлса, Эрон қуруқликда ваҳшийларча қирғин қилди. Туркия Ҳалабни Ислом кучларидан озод қилишда катта рол ўйнади. Туркия “Фурат қалқони” деб номланган ҳарбий ҳаракат олиб бориб Ҳалабдаги қўзғолончиларнинг асосий қисмини ташқарига олиб чиқиб кетди. Бу вақтда Башарнинг кучлари Ҳалабга қарши марказлашган ҳужум қилаётган эди. Шундай қилиб, Сурия шимолига Туркия ҳарбийлари кирди ва ҳарбий ҳаракатларни Жароблис ҳудудидан бошлади. Бу билан Ҳалаб жанубидаги ўзига мойил қўзғолончиларни “ИШИД” билан жанг қилиш учун Жароблис ҳудудига олиб чиқди. Қисқача айтганда, Ҳалаб жанговор фронтлари кучларини заифлаштириш ва қўзғолончиларни ўзаро тўқнашишларини жонлантириш мақсад қилинди. Мана шундай йўл билан Эрдоган ўзига эргашган қўзғолончиларни Ал-Баб ҳудудига олиб чиқиб кетди ва Ҳалабни ёрдамсиз қолдирди. У ерда кам сонли жанговор гуруҳлар қолди. Қолган катта миқдордаги жанговор гуруҳ Эрдоганнинг “Фурат қалқони” номли чақириғига жавоб бериб, Ҳалабдан чиқиб кетишди. Натижада ҳимоясиз қолган шаҳарни Асад кучлари эгаллаб олди.

 2017-йили “Ислом давлати” ташкилотига очилган эшиклар ёпилиб, эгаллаган ҳудудларининг кўп қисми тортиб олинди.

 2018-йили Эрдоган Ҳалабдаги ҳиёнатини такрорлаб, “Зайтун новдаси” номли ҳарбий юришини бошлади. Бунда Идлиб шаҳрини озод қилиш мақсад қилинганди, у ердаги ҳарбий кучларни Африн ҳудудига олиб чиқиб кетди.

 2019-йили Туркия бу хизматлари эвазига мамлакат яхлитлигига таҳдид солади деб ҳисобланган “Курдистон” кучларини чегарада 30 чақрим узоқликка суриб чиқаришга рухсат олди.

 2020-йил бошида Туркия яна қайта Идлибнинг қолган ҳудудларини жиҳодий ташкилотлардан Асад режимига бўшатиб бериш учун “Сурия озод армияси” билан бирга “Баҳор қалқони” амалиётини бошлади.

 Шундай қилиб, ҳозир Суриянинг 65,34 фоизини Асад режими, 25,16 фоизини “Сурия озод армияси”, 11,32 фоиз ҳудудини Туркия назорат қилмоқда. Қолган майда ҳудудлар жиҳодий ташкилотлар томонидан назорат қилинмоқда.

 Хулоса қилиб айтганда, Сурия қўзғолони ўн йилдан бери тўхтамаётганининг ягона сабаби, АҚШнинг араб юртларида қўллаган “араб баҳори” услубининг ишга ярамай қолганидир. Аниқроғи, АҚШ бошқа инқилобларда бошқарувдаги малай ҳокимни алмаштириш ёки ҳарбий тўнтариш орқали бошқарувдаги режимни алмаштириш билан халқни чалғитиб келди. Сурия масаласида эса уммат АҚШнинг бу стратегиясига алданмади. Асад ва унинг режими ўрнига таклиф қилинган бирорта режим халқ томонидан қабул қилинмади. Натижада, АҚШ бошчилигидаги кучлар Асад режимини ҳимоя қилишга мажбур бўлишмоқда. Унга қаршиларни эса шафқатсизларча бостиришга ҳаракат қилишмоқда. Бироқ, тарихда мафкурага қарши ҳарбий куч билан кураш усули ҳеч қачон мувафаққият олиб келган эмас! Аксинча, Шомда бўлаётган бу қирғин, хиёнат ва зулмлар иймоний муҳитни, мабдаий тушунчаларни ва мафкуравий ҳаракатларни кучайтирмоқда. Албатта, куфр олами бу ҳақиқатдан хабардор. Бироқ, уларнинг вазиятни вақтинчалик бўлса ҳам ҳарбий амалиётлар билан бостириб, яшириб туришдан бошқа чораси қолмади!

 Ачинарлиси, мусулмон юртлар ҳокимлари ҳеч уялмай умматга хиёнат қилишда давом этишмоқда. Уларга ҳақиқат баён қилингани сари ўз хожаларини янада кўпроқ рози қилиб, ўз мансабларини сақлаб қолиш учун бу ҳақиқатдан янада узоқлашишмоқда. Улар ўзларидан аввалги малай ҳокимлар тақдири қандай якун топганига назар солишмади, хўжайинлари бу малайларнинг вақти ўтганидан сўнг туфлаб ташлашган эди. Бундай хорлик 99 йилдан буён, Умматни ҳимоя қиладиган қалқонсиз қолгани сабабли юз бермоқда. Демак, вазиятдан чиқишнинг ҳақиқий йўли ҳам мана шу буюк давлатни тиклаш билан бўлади. Албатта, Аллоҳнинг нусрати яқин…

 Мақола Халифалик тугатилган қайғули куннинг 99 йиллигига бағишланади.

Мумтоз Моварауннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here