Европа Иттифоқи Ўзбекистон агросекторини ривожлантириш учун маблағ ажратди

581
0

Европа Иттифоқи Ўзбекистон агросекторини ривожлантириш учун маблағ ажратди

 Ўзбекистон ҳукумати ва Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалигига бюджет томонидан қўллаб-қувватлаш ва қўшимча ёрдам кўрсатиш мақсадида 40 миллион евро миқдорида молиялаштириш шартномасини имзоладилар.

 “Таклиф этилаётган ҳаракатлар Ўзбекистон ҳукуматига аграр озиқ-овқат секторини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган янги давлат стратегиясини амалга оширишга кўмаклашиш, фермерлар ва агробизнес корхоналарига ёрдам бериш учун давлат хизматларини кучайтиришга кўмаклашиш учун ёрдам беради”, – дейилади ЕИ расмий хабарида.

 Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эдуардс Стипрайс: “Қишлоқ хўжалиги мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ушбу маблағлар давлатга замонавий коммунал хизматларни яратишда ёрдам беради ва Марказий Осиёдаги қимматбаҳо қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етакчи ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчига айланади ”, – деди.

 Изоҳ: Мустамлакачи давлатлар “ривожланаётган давлатларга”, яъни, аграр давлатларга ажратадиган маблағлар асосан қишлоқ хўжалиги, йўл қурилиши, ободонлаштириш, сув таъминоти… каби соҳаларгагина қарз ва ёрдам сифатида берилади. Сабаби, бу соҳаларга қанча маблағ сарфланишидан қатъий назар ўзини оқламайди. Аксинча бу маблағлар давлатларни қарз ботқоғига ботириш, қарз ёки ёрдам берган давлатга қарам бўлиши учунгина хизмат қилади холос. Мустамлакачи давлатлар ҳеч қачон оғир саноат, ҳарбий саноат ёки машинасозликни ривожлантириш учун маблағ ажратмайди. Чунки бу соҳалар улкан даромад келтирувчи манба бўлиб, бу соҳага сарфланган ҳар қанча маблағ ҳеч қанча вақт ўтмай ўзини оқлайди ва сарфлангандан кўра бир неча бор кўпроқ фойда келтиради.

 Етакчи давлатлар учун ўз таъсири остидаги давлатлар ҳарбий ёки оғир саноатига эга бўлишидан ҳеч қандай манфаат йўқ. Қолаверса шу давлатлар манфаатига хизмат қилиш учун ташкил этилган БМТ ҳам мустамлака остидаги давлатларда оғир саноатни ривожланишига йўл қўймаслик учун тузилган халқаро қонун ва меъёрлар билан бу давлатларни назорат қилиб келади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here