Путин ва Эрдоған ўртасида янги келишув имзоланди

256
0

Путин ва Эрдоған ўртасида янги келишув имзоланди

Москвада 6 соат давом этган музокаралардан сўнг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида муҳим шартнома имзоланди. Шартномага кўра, маълум нуқталарда ҳарбий ҳаракатлар тўхтатиладиган бўлди.

Сочи келишувига қўшимча протокол сифатида тақдим қилинган 3 моддадан иборат матн оммага ўқиб берилди. Матннинг бош мавзуси «Идлибда тинчликни сақлаш зонасида вазиятни барқарорлаштириш бўйича меморандумга қўшимча протокол» деб эълон қилинди.

Аммо олдинги келишувларда айтилганидек,  Россия ва Ассад режими ўзлари «террорчи», деб  атаб олган гуруҳлар билан курашни давом эттириши белгилаб ўтилди. Бу эса қирғинларни давом эттириш учун рус ва Асад кучларига тайёр баҳонадир. Аввалда Астана ва Сочида тузилган “ҳужумларни тўхтатиш” битимлари ҳам шу тариқа якунланган ва ҳар гал Россия ҳамда Асад режими битимни бузиб, тинч аҳолини қирғин қилишда давом этган эди.

Мазкур учрашув рус ҳарбийлари Сурияда 33 нафар турк аскарларини ўлдиргандан сўнг бўлиб ўтди. Учрашув бошланишидан олдин Путин биз турк аскарларининг турган жойини билмас эдик, деб, Эрдоғанга таъзия изҳор этди. Аммо Сурияда координацион марказ мавжуд бўлиб, унинг бошида Россия туради. Шунинг учун Россия буни билмаслиги мумкин эмас. Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар ҳам Россия турк аскарларининг турган жойини билишини эълон қилди.

Аслида русларнинг бу ҳужуми мухолиф кучлар Тукия армияси ёрдамида Асад кучларини чекинишга мажбур қилгани учун жавоб зарбаси эди. Чунки Россия Идлиб масаласини тезроқ ҳал қилиб, у ердан харбий жихатдан чиқиб кетишни хоҳлаётган бўлса, АҚШ бунга йўл қўймоқчи эмас. Чунки Оқ уй мухолифатни бирма-бир ўзига оғдириб, сиёсий ечим билан Сурия масаласини ҳал қилмоқчи. Бу вазифа эса Туркияга топширилган. Шунингдек Россия Сурияда қанча кўп турса, шунча кўп кучини йўқотади. Бу эса АҚШга қўл келади.

Қиёмуддин Шариф

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here