Муҳаммад Али келтираётган ҳужжат Мисрдаги курашга илмоний тус беришга уринишдир

217
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Муҳаммад Али келтираётган ҳужжат Мисрдаги курашга илмоний тус беришга уринишдир

Устоз Саид Фазл

Ҳизб ут-Таҳрир – Миср вилояти матбуот бўлими аъзоси

Мисрда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар, у ерда ҳали бери тинчлик бўлмаслигидан дарак бермоқда. Одамлар бошдан кечираётган ишлар қачон бўлмасин уларнинг албатта порлашлари мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Бироқ, режимнинг Америка топшириғи билан бажараётган ишлари эса, содир бўлиши тахмин этилган бўлиб, натижаси муқаррардир. Сисий раҳбарлик қилаётган бу илмоний режим инсонлар муаммоларини ҳал этолмайдиган абгор режимдир. Бу режим ўз мухолифларига ҳам, ўзи билан малайликда беллашаётганларга ҳам зўравонлик қилишдан бошқа нарсани билмайди. АҚШ бошчилигидаги Ғарбни қаттиқ қўрқитаётган нарса халқнинг уларнинг назоратисиз ва истагисиз портлашидир. Яъни, портлаш юз бериб, ҳокимият тепасига Исломни татбиқ қилувчи холис мусулмонларнинг келишидан ва Ислом давлатини барпо этишидан хавф қиляпти. Чунки Ислом давлати юртларимиздан Ғарб нуфузини бутунлай супуриб ташлаб, қайтиб келмайдиган тарзда қувиб солади ҳамда унинг Уммат бойликларини талон-торож этишига якун ясайди. Шунинг учун Ғарб курашни ўзи бошқаришга қаттиқ ҳаракат қиляпти, кураш майдонидан холис мусулмонларни чиқариб ташлаб, бу курашни ҳар тарафлама илмоний курашга айлантиришга, жиловини ўз қўлида ушлаб, истаган томонига буриб юборишга уриняпти.

Бир неча кун олдин Муҳаммад Али миллий келишув ҳужжатини эълон қилди. Сўнг, бу ҳужжатнинг илгари Лондон конференциясида эълон қилган лойиҳа доирасига киришини ҳам айтди. Маълумки, ушбу конференция мухолафатни фақатгина Абдулфаттоҳ Сисий шахсида гавдаланган Миср режимини ағдариш атрофида бирлаштириш учун ўтказилган эди. Муҳаммад Али Сисийнинг ҳаётда қандай тузумни татбиқ қилаётганидан кўз юмди. У эълон қилган ушбу ҳужжат ҳам Сисийнинг конституциясидан фарқ қилмайди. Чунки у ҳам фуқаровий давлатни ҳимоя қилади. Ҳужжатда айтилган ҳукмрон демократик тузум Миср конституциясининг биринчи моддасида айтилган гапнинг айнан ўзидир. Бу ерда гап, режим мухолафатчилари даъво қилаётганидек, демократиянинг татбиқ этилиши ёки этилмаслигида эмас. Зеро, мухолофатчилар ҳам, режим ҳам бир хил фикрлайди ва бир хил ечим беради, ҳар иккиси ҳам Ғарб чизиб берган доирадан ташқарига чиқмайди. Бир сўз билан айтганда, бу каби мухолафатчилар ўзларини мавжуд тузум учун алътернатив сифатида тақдим этишмайди. Балки, ўзларини тузумни татбиқ қилувчи кимсага альтернатив сифатида, яъни, кофир Ғарбга малайликда ким ўзар ўйнайдиган алътернатив сифатида тақдим қилишади. Одамларга юртдаги инқироз гўё демократияда эмас, балки, раҳбарларнинг демократияни нотўғри татбиқ қилишганида ёки ғарбпарастлик қилиб, татбиқ қилмай қўйишганида қилиб кўрсатишмоқда.

Бироқ аслида эса, юрт инқирозига мана шу демократиянинг ўзи сабаб бўлган. Чунки у инсон томонидан ўйлаб топилган низом бўлиб, муаммоларга ҳақиқий ечим беришдан ожиздир. Бундан ташқари, демократик низом мустамлакачи Ғарб томонидан тузилган. Чунки Ғарб халқларимиз бойликларини шундай қонун ва сиёсатлар ёрдамида талон-торож қилади. Мудом мусулмон юртларда демократиянинг татбиқ қилиниши тўхтатилмай, халқаро шартнома ва хартияларга амал қилинар экан, Ғарб бу юртларимиздаги ўз манфаатидан хавфсирамайди, хотиржам бўлади, ҳокимиятларига ким келиб, ким кетиши унга муҳим эмас, муҳими манфаати таъминланса, бас. Ҳаммасидан ҳам энг ёмони юртларимиз армиялари қуролланиш ва машқ ўтказиш борасида Ғарбга боғланган. Шунинг учун кимда-ким Ғарбга қарамликка қарши чиқса ёки унда қаршилик аломатлари кўринса, унинг хизматдан бўшатилиши мақаррар.

Демак, Муҳаммад Али ўз ҳужжатида даъват қилаётган янги тузум воқеи ҳам, унинг барча бандлари ҳам одамларни ўзига жалб қиладиган ялтироқ қоғоздан иборат бўлиб, унинг орасига заҳриқотил демократия ўралган. Хўш, адолат ва инсон ҳуқуқларининг таъминланишини ким ҳам истамайди?! Бироқ у бу нарсаларни демократия таъминламаслигини, балки, уларни фақат ва фақат Ислом таъминлашини билмайди.

Шубҳасиз, бу ҳужжат зимнида илмонийликни тарғиб қилиш ва ҳар қандай эҳтимолли намойишларга илмонийлик тусини беришга уриниш мавжуд экан, Ғарб яқин вақт ичида Миср режимига қарши бирор норозилик ҳаракати бошланса, уни хавотирсиз хотиржам кутиб олади. У ҳозирги режимдан нусха кўчириб, ҳокимият тепасига юртда ҳозирги бузғунчи малайлардан ҳам ёмонроқ бузғунчилик тарқатувчи малайларни етиштириб чиқараверади. Бундан ташқари, Муҳаммад Али ҳужжати режим ўрнига ҳеч қандай алътернатив таклиф қилгани йўқ. Балки у илмоний назария доирасида фикрлайди, унинг асосида ечимлар беради. Илмонийлик эса, ҳокимиятда ваҳший ва очкўз капиталистик тузумнинг сақланиб қолинишини ҳамда Миср бойликларию ресурслари ташиб кетилишини таъминлайди.

Кимда-ким Мисрга чиндан яхшилик бўлишини истаса, капитализм доирасидан ташқарида ақл юритиб, фикрласин, юрт муаммоларига капитализмдан бошқа асосда ечим берсин. Балки у Миср аҳли ақидаси асосида фикрласин ва ечимлари Ислом ва унинг шаръий аҳкомларидан келиб чиқсин. Чунки шариат аҳкомлари манбаи ақл эмас, ваҳидир. Шу аҳкомларгина инсон муаммоларига реал ечим беради, фақат уларгина инсон фитратига мос келади. Фақат шу аҳкомларгина ўтмишда Миср аҳлига татбиқ этилиб, ҳолатларини яхши қилган ва уларни римликлар зулмидан қутқарган. Бугун ушбу шариат аҳкомларигина Мисрни, Умматни, ҳатто бутун инсониятни капитализм зулми, зулмати ва қулдорлигидан қутқаришга қодирдир. Шундай экан, ким Мисрга ҳақиқатдан яхшилик истаётган бўлса, бас, Ислом ақидасидан балқиб чиққан лойиҳани, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги  рошид Халифалик лойиҳасини қабул қилсин. Бошқа лойиҳа Мисрга ҳаргиз яхшилик олиб келмайди, бу юрт яна капитализм оловида жизғинак бўлаверади. Чунки унинг ечимлари ечим эмас, сиртига асал суртилган заҳардир.

Эй Кинона армиясидаги холис ҳарбийлар!

Ҳамма иш сизнинг қўлингизда. Мисрга қарши фитналар сизнинг кўз-ўнгингизда ва сизнинг қулоқларингиз остида, эҳтимолки, сизнинг мудофаангизда содир бўлмоқда. Наҳотки, буларга индамайсиз, қачонгача динингиз ва аҳлингизни ёрдамсиз қолдиришда давом этасиз?! Орангизда динини қизғанадиган ва Аллоҳнинг топталаётган эҳтиромли нарсаларини қизғанадиган инсонлар қолмадими?! Режим сизга бераётган пуллар, ваколатлар ва лойиҳалар унинг жиноятларига сукут қилиб  туришингиз учун берилаётган мисоли бир порадир. Буларнинг ҳаммаси эртага Ислом татбиқ этилганда сизга бериладиган барча нарсалар олдида жуда-жуда оз нарса бўлиб қолади. Булар мисоли қўриқчи кўппакларга ташлаб бериладиган нарсалар каби арзимас бўлиб қолади. Шу арзимас нарсаларга рози бўлиб, динини ва ўз ҳурмат-иззатини сотишга ҳамда ўзининг, динининг ва Умматининг душманларига қўриқчи кўппак бўлишга рози бўлаётганлар нақадар разил-пастдирлар?! Биз бу аҳволни сизга асло лойиқ кўрмаймиз, балки сизга бу дунё шарафига ва охират бахтига ноил бўлиш учун ансорлар даражасини муносиб кўрамиз. Албатта, бу Исломни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида татбиқ этилиши ҳамда ҳазоратга оид ҳақиқий яроқли лойиҳани татбиқ қилиш билан амалга ошади. Токи, бу лойиҳа атрофига барча кучлар келиб қўшилиб, уни худди саҳобаи киромлар каби, ер юзига улашсинлар. Ана шунда сиз ютуққа эришасиз, ана шунда сиз туфайли Миср тараққиёт топади, сиз билан мунаввар бўлиб, Ислом давлатининг маркази, қалқони ва тожига айланади.

Аллоҳим, бизга ўша кунни тезроқ ато эт, Мисримизни Халифалик маркази қил, Миср армиясини Мисрнинг ансорларига, аҳлини улар билан бирлашишига ва барчамизни Халифалик қўшинлари бўлиб, уни ўз кўзларимиз билан кўришимизга муяссар айла, Аллоҳумма омин.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинг» [Анфол 24]

Роя газетасидан олинди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here