Америка ўз малайларини ишлатиб сўнг улоқтириб ташлайди, бас, бундан ибратланадиган киши борми?!

559
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка ўз малайларини ишлатиб сўнг улоқтириб ташлайди, бас, бундан ибратланадиган киши борми?!

Устоз Шайф Широдий

Ҳийра шаҳри подшоҳи Нўмон бутун арабларнинг фахрланишлари ва форслар олдида мақтанишларига арзийдиган мисли кўрилмаган бир қаср бунёд қилишни ихтиёр қилади. Қаср архитектураси ва қурилишига Сенмарни танлайди. Ғоят ижодкор руминиялик қурувчи Сенмар, қасрни Ҳийра яқинидаги баландликка қура бошлайди… Қасрнинг чор атрофини ям-яшил боғлар ва гулзорлар билан ўрайди… Қасрнинг юқори қисмидан катта анҳор оқизиб келиб, қасрни доира шаклида айланиб, пастдаги дарёга оқиб тушадиган қилади. Сенмар қасрни қуриб битиргач, одамлар унинг чиройи ва маҳобатидан ҳайратда қолишади. Сенмар билан Нўмон қаср тепасида туришганда Нўмон Сенмарни пастга итариб юборади ва қаср қурувчиси тил тортмай ўлади. Буни у бундай қасрни бошқа бировга ҳам қуриб бермаслиги учун шундай қилади.

Бу воқеа бугун ҳам давом этяпти, Америка ҳам ўз малайларини шундай қиляпти. Улар вазифаларини бажариб, хизматга  ярамай қолишганда, уларни Сенмарнинг куйига соляпти. Бунинг ҳеч хайрон қоладиган ери йўқ. Чунки Америка эътиқод қилган капиталистик система мана шундай… Бу система инсонийлик ва ахлоқдан холи, ишларни фақат манфаат асосида ўлчайдиган система. Америка мана шундай бадбўй капиталистик тузумнинг бузуқ амалий намунасига айланди. Шу боис, Америка ваҳший, жинояткор, аҳдга ҳам, ваъдага ҳам вафо қилмайдиган давлат бўлиб, терроризмни яратди. У инсониятнинг, хусусан, мусулмонларнинг қонига чанқоқ, олам бойликлари ва ресурсларини талашда энг очкўз-тўймас давлат бўлди. У олам давлатларига ўзининг мана шу бадбўй капиталистик тузумини зўрлаб тиқиштириш билан, бутун инсониятни ўз домига тортаётган муаммо ва кризисларни келтириб чиқарди. Америка ўзининг малайлари ёрдамида инсониятдан миллионлабини қирғин қилди, қочқинга айлантирди, бузуқ капитализми орқали очарчиликни ва миллионлаб қашшоқларни келтириб чиқарди. Унинг ва капитализмининг ёмонлиги ер юзини ёппа қамраб олди… Унинг ёмонлигидан ҳатто ўзининг малайлари ҳам омон қолмади. Бутун умр унинг хизматини қилганларга ҳам умуман ачинмаслигига мисоллар жуда кўп, улардан баъзиларини келтирмоқчимиз:

  1. Ҳусни Муборак Америкага ўттиз йил хизмат қилди. Яқин Шарқдаги даллоли бўлди… Аммо 2011 йил 25 январда унга қарши қўзғолон кўтарилиб, қўзғолонни бостириш қўлидан келмаган пайтда уни қамоққа отди ва ўрнига бошқасини олиб келди.
  2. Умар Башир Суданда капиталистик тузумни татбиқ қилиши оқибатида жуда ёмон вазият келиб чиқиши сабабли 2018 йил охирида қўзғолон кўтарилди. У ҳам қўзғолон оловини ўчиришга ожизлик қилганда Америка уни қамоқ зулматига маҳкум этди ва унга умуман ачинмасдан ҳокимиятга Ҳарбий Кенгашни олиб келди.
  3. Покистоннинг собиқ бош вазири Парвез Мушарраф Америкага кўп хизматлар кўрсатди, унинг Афғонистонга киришида салмоқли роль ўйнади. Бироқ ҳокимиятдаги ваколати тугаган пайтда уни истеъфо беришга мажбур қилди ва аро йўлга ташлаб кетди.
  4. Жинояткор Қосим Сулаймоний ҳам Америкага хизмат қилди, унинг манфаати йўлида кўп ишларни амалга оширди. Масалан, Ироқ, Шом, Яман ва бошқа мусулмон ўлкаларида мазҳабпарастлик низосини келтириб чиқариб, шу орқали ўн минглаб мусулмонни ўлдирди, қочқинга айлантирди. Лекин у ҳам ишга яроқсиз бўлиб қолгач эса, жонига қасд қилди… Бу билан қаҳрамон ясаб, унинг Россия, Сурия режими ва Эрон жангариларининг Шом юртидаги жиноятларига парда тортди.

Бас, шундай экан, Американинг малайларига бундай деймиз: Хўжайинингизга ишонманг, у ишониб бўлмас хиёнаткордир, сиздан ўзи учун ҳаётий муҳим бўлган манфаалар учунгина фойдаланади, холос. Эндиги навбат сизлардан бирингизга келди. Масалан, ё Ҳафтар бўлади ёки Эрдоган ёхуд Салмон ё-да Руҳоний ёки Сисий ва ё бошқаси нишонга олинган бўлади. Қайсиниси ярамай қолса, Америка уни мазкур Сенмарни тақдирлашгани каби тақдирлайди. Қанча унга хизмат қилишмасин, қанча уни рози қилишга уринмасин, тақдири ўзидан олдингилар тақдири билан тугайди. Охиратда эса, уларни дўзах азоби ва Жабборнинг ғазаби кутиб турибди!

Эй мусулмонлар!

Куч-қудрат ва юксаклик йўли очиқ маълум. У ҳам бўлса, ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга фаолият қилишдир. Мақсад, Ғарбнинг барча малайларини қулаш арафасида турган ҳокимиятларини ағдариб, уларнинг харобалари узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишдир. Ўша кунда Аллоҳнинг нусратидан барча мўминлар шодланурлар.

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here