Пайғамбарлар ва саҳобаларни акс эттирадиган фильмларни суратга олиш ва уларни кўриш ҳукми ҳақидаги саволга жавоб

121
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фиқҳий)

Abu Afiya Baqaviнинг Пайғамбарлар ва саҳобаларни акс эттирадиган фильмларни суратга олиш ва уларни кўриш ҳукми ҳақидаги саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Эй шайхимиз Пайғамбарлар ва саҳобаларни акс эттирадиган фильм ва сериалларни кўриш ҳукми қандай?

Жавоб:

Ва алайкумуссалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Албатта фильм ва сериаллар бугунги воқеси билан шаръан жоиз эмас. Чунки уларга ёлғон аралашган, эркак ва аёллар аралашган ҳолда суратга олинган. Шунингдек, Уларда авратлар ёпилмаган. Чунки уларда ёт эркаклар оила ва маҳрам муҳитини акс эттиради ҳамда аврат очиқ ҳолда юришади… Улар шариатга хилоф ишлар билан тўла. Шунинг учун бундай фильм ва сериаллар жоиз эмас… Бундан ташқари уларда саҳоба розияллоҳу анҳулар акс эттирилган. Бундан ҳам ашаддийроқ ва улкан гуноҳлиги, уларда оддий шахслар Аллоҳдан уялмай ва қўрқмай Пайғамбар ва элчиларни акс эттиришган.

Биз 2009 йил 23 сентябрда ушбу мавзу ҳақидаги саволга жавоб берганмиз, фойдадан ҳоли бўлмагани учун уни яна такрор келтирамиз:

(Сериал ва театрлар ҳақида айтадиган бўлсак… уларда шариатга хилоф жойлар жуда кўпдир:

а)   Уларга ёлғон аралашган. бир шахс бошқа шахс ҳолатини тамсил қилади ва ўша шахснинг гапларини айтади…, агар қасам ичиш лозим бўлса, ўша тамсил этаётган шахс қасам ичади. Талоқ қилиш керак бўлса, талоқ қилади. Ҳолбуки, инсон ёлғонми ёки ҳазилми айтган гапидан масъулдир…

б)   Уларда эркак ва аёллар аралаш юраверади. Шариат бунга рухсат берган ёки рухсат бермаганининг аҳамияти йўқ…

в)   Авратлар очиқ бўлади. Ёт эркаклар эр ва маҳрам ролини ўйнайди. Номаҳрамнинг олдида авратни ёпиш шарт деган шаръий қоида ишламайди. Бундан ташқари эр-хотин ва маҳрам ролини ижро қилаётган эркак ва аёллар ўртасидаги бошқа алоқалар ҳам ижро этилади…

Ушбу ишлардан кўриниб турибдики, улар шариатга зид… Бундан ҳам ашаддийроғи артистлар Пайғамбарлар ролини ижро этишади. Аллоҳ Таоло Пайғамбарни пайғамбарлик ва элчиликка танлаган. Бу ишлар бошқаларга эмас, балки фақат уларга хос хусусиятлардандир. Оддий киши ваҳий юборилган Пайғамбар ёки элчининг ролини ўйнаши элчиликка бўлган тажовуз, пайғамбарликни пастга уриш ва ҳаққини ўз ўрнига қўймасликдир. Шунингдек, у элчилик ва элчига нисбатан адолатсизликдир. Артистлар эркак ва аёллар ўртасида бўладиган турли алоқаларни акс эттиришлари ҳақида айтмаса ҳам бўлади…

Шунинг учун бундай сериал ва фильмлар жоиз эмас.

Аммо Аллоҳнинг изни билан тикланажак Халифалик давлати позициясига келсак, Халифалик давлати шариатга зид ишларни ўз ичига олган бундай фильм ва сериалларга рухсат бермайди. Аммо буларнинг тафсилоти ҳақида эса, уларни Халифалик тикланганида айтиб берамиз. 2009 йил 23 сентябр).

Мана шулар етарли деб умид қиламан Аллоҳ билгувчи ва ҳикматлироқдир.

Бир эслатма:

Бу жавоб фақат фильмлар ишлаш ҳақида бўлди, уларни кўриш ҳақида бўлмади деб айтаётган биродарларимизга шуни айтамизки, мен саволдаги суратга олиш ҳаромлиги ҳақида жавоб бериш билан кифояландим. Бошқача айтганда, Пайғамбарлар ва саҳобаларни акс эттириш ҳаромлиги ва давлат тикланган кунда бундай фильмларни ишлашдан қайтариши ҳақида айтдим… Уларни кўриш ҳақида эса жавоб бермадим. У ҳақидаги саволни сўровчиларга қолдирдим. Токи, улар ўзлари ижтиҳод қилсинлар ёки ўзлари ижтиҳодига ишонадиган эътиборли мужтаҳидга тақлид қилсинлар… Бошқача ибора билан айтганда, бу мавзуда бирор фикрни таржиҳ қилмадим. Бу иш ёрқин бўлди деб умид қиламан.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

28 робиус-соний 1441ҳ

25 декабр 2019м

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here