Қозоғистондаги можаро тўхтатилиши ва янада кенгайиб кетишига йўл қўйилмаслик керак

777
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Қозоғистондаги можаро тўхтатилиши ва янада кенгайиб кетишига йўл қўйилмаслик керак

Кеча бутун Ўрта Осиё бўйлаб шум хабар тарқалди. Унда Қозоғистоннинг Қирғизистон билан чегарадош Кордай туманига қарашли айрим қишлоқларида қозоқ ва дунгон миллатига мансуб мусулмонлар ўзаро тўқнашгани хабар қилинди. Хабарларга кўра, бу тўқнашувда 10 одам ҳалок бўлиб, яна юзлаб одамлар жароҳатланган, шунингдек, минглаб одамлар Қирғизистонга қочиб ўтган.

Мана шундан кейин мазкур ҳодисага нисбатан турли томонлардан ҳар хил муносабатлар билдирилиб, бир қанча чоралар кўрилди. Биз бу ўринда барчамиз мусулмонмиз, деган эътиборда барчангларни исломий позицияни ушлашга ва шу асосда ҳаракат қилишга чақирамиз.

1 – Энг аввало, биз мусулмон сифатида барчамиз бундай аянчли ҳодисани қоралашимиз керак. Чунки, Аллоҳ Таоло айтади:

﴿مَنْ قَتَلَ نَفْسًا بِغَيْرِ نَفْسٍ أَوْ فَسَادٍ فِي الْأَرْضِ فَكَأَنَّمَا قَتَلَ النَّاسَ جَمِيعًا﴾

«Бирор жонни ўлдирмаган ёки ерда фасод ишларини қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир».                                                              (Моида, 32-оят)

Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«لاَ ضَرَرَ وَلاَ ضِرَارَ فِي الْإِسْلاَمِ»

«Исломда зарар кўриш ҳамзарар етказиш ҳам йўқ».

«كلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ دَمُهُ وَمَالُهُ وَعِرْضُهُ»

«Мусулмоннинг мусулмонга қони, моли ва шарафи ҳаромдир».

Набий ﷺ дедилар:

«إِذَا الْتَقَى الْمُسْلِمَانِ بِسَيْفَيْهِمَا فَالْقَاتِلُ وَالْمَقْتُولُ فِي النَّارِ»

«Икки мусулмон бир-бирига қилич кўтарса, ўлдирган ҳам, ўлдирилган ҳам дўзахда».

2 – Барча мусулмон биродарларимизга Ислом бизга миллатчиликни ҳаром қилганини эслатиб ўтамиз.

Росулуллаҳ ﷺ дедилар:

«لاَ فَرْقَ لِعَرَبِيٍّ عَلَى أَعْجَمِيٍّ إلاَّ بِالتَّقْوَى»

«Арабни ажамдан устун жойи йўқ. Устунлик фақат тақво билан бўлади».

Демак, биз қайси миллатдан бўлмайлик – қозоқми, дунгонми, қирғизми, ўзбекми, туркман ёки тожикми фарқи йўқ – бир биримиздан миллат жиҳатидан қандайдир бир сифат билан афзал ҳам, кам ҳам бўлмаймиз. Балки, фарқимиз фақат чин мусулмонлигимиз ва тақво билангина бўлади.

Аллоҳах Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

﴿إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَة﴾

«Албатта, мўминлар ўзаро биродардирлар»                                                      (Ҳужурот, 10)

Росулуллаҳ ﷺ дедилар:

«وَمَنْ قَاتَلَ تَحْتَ رَايَةٍ عِمِّيَّةٍ يَغْضَبُ لِعَصَبَةٍ أَوْ يَدْعُو إِلَى عَصَبَةٍ أَوْ يَنْصُرُ عَصَبَةً فَقُتِلَ فَقِتْلَةٌ جَاهِلِيَّةٌ..»

«Кимки ўз қавмини тарафини олиб, унга ёрдам бериб, гумроҳлик байроғи остида жанг қилса ва ўлдирилса, жоҳилият ўлимини топибди».

Росулуллаҳ ﷺ яна бундай деганлар:

«لَيْسَ مِنَّا مَنْ دَعَا إِلَى عَصَبِيَّةٍ»

«Ким асабият (миллатчилик)ка чақирса биздан эмас».

3 – Аллоҳ ҳаром қилган бундай можаролар тезда тўхтатилиши ва янада кенгайиб кетишига йўл қўйилмаслик керак.

Аллоҳ Субҳанаҳу айтади:

﴿وَمَنْ يَقْتُلْ مُؤْمِنًا مُتَعَمِّدًا فَجَزَاؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِدًا فِيهَا وَغَضِبَ اللَّهُ عَلَيْهِ وَلَعَنَهُ وَأَعَدَّ لَهُ عَذَابًا عَظِيمًا﴾

«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир»                                                                                               (Нисо: 93)

Пайғамбаримиз :

«لاَ تَرْجِعُوا بَعْدِي كُفَّارًا، يَضْرِبُ بَعْضُكُمْ رِقَابَ بَعْضٍ»

«Мендан кейин бир-бирингларни ўлдириб, куфрга қайтиб кетманглар», – деганлар.

Шунинг учун, ҳар ким бор имконияти билан жанжаллашган биродарлар ўртасини ислоҳ қилишга ҳаракат қилиши керак. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

«Албатта, мўминлар ўзаро биродардирлар. Бас, сизлар икки биродарингиз ўртасини тузатиб қўйингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, шояд, раҳм қилинсангиз».                              (Ҳужурот, 10)

4 – Ҳодисада жабр кўрганларга нисбатан муносабат

Уларга яхши муносабатда бўлишимиз керак. Сабаби, биз бир умматнинг, Исломий Умматнинг фарзандларимиз. Ўртамиздаги чегараларни эса, кофир мустамлакачилар бизни заифлаштириш учун тузоқ қилиб тортишган.

Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

«مَا مِنِ امْرِئٍ يَخْذُلُ امْرَأً مُسْلِماً عِنْدَ مَوْطِنٍ تُنْتَهَكُ فِيهِ حُرْمَتُهُ وَيُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ إِلاَّ خَذَلَهُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ في مَوْطِنٍ يُحِبُّ فِيهِ نُصْرَتَهُ، وَمَا مِنِ امْرِئٍ يَنْصُرُ امْرَأً مُسْلِماً في مَوْطِنٍ يُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ وَيُنْتَهَكُ فِيهِ مِنْ حُرْمَتِهِ إِلاَّ نَصَرَهُ اللَّهُ في مَوْطِنٍ يُحِبُّ فِيهِ نُصْرَتَهُ»

«Кимки бир мусулмоннинг номуси топталаётган ва ҳуқуқлари бузилаётган пайт унга ёрдам бермасдан ташлаб қўйса, Аллоҳ Таоло унинг ўзини ҳам ёрдамга муҳтож бўлиб турган ўринда ёрдамсиз ташлаб қўяди! Кимки бир мусулмоннинг номуси топталаётган ва ҳуқуқлари бузилаётган пайт унга ёрдам берса, Аллоҳ Таоло албатта унга ҳам у ёрдамга муҳтож бўлиб турган ўринда ёрдам беради!».

Ҳукумат жабрланганларни ўз ерларига қайтишини кафолатлаши керак. Росулуллоҳ :

«الإمَامُ رَاعٍ وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

«Имом раҳбардир ва у ўз раиятидан масъулдир», деганлар.

Бошпана (уй-жой) бўлиши – Ислом инсоният учун кафолатлаган шаръий ҳуқуқдир. Шунингдек, ҳукумат фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаб бериши шарт. Росулуллоҳ дедилар:

«مَنْ أَصْبَحَ مِنْكُمْ آمِنًا فِي سِرْبِهِ مُعَافًى فِي جَسَدِهِ عِنْدَهُ قُوتُ يَوْمِهِ فَكَأَنَّمَا حِيزَتْ لَهُ الدُّنْيَا»

«Ким ўз уйида хотиржам, тани саломат ҳолда тунни ўтказса ва унинг бир кунлик емиши ҳам бўлса, дунё тўлалигича уники бўлибди».

Мазкур тадбирларнинг барчаси – Аллоҳ шунга буюрган – деган ниятда бўлиши керак. Акс ҳолда савоб йўқ. Агар шариатга амал қилишдан бошқа мақсад ва манфаатлар учун бўлса, гуноҳ бўлади.

5 – Бу воқеа АҚШ, Россия, Хитой мустамлакачиларини Ўрта Осиё устидаги нуфуз талашиши янги босқичга кирганида содир бўлмоқда. Аслида, мустамлакачилар ўз нуфузларини мустаҳкамлашда ёки бирининг мустамлакасини бошқаси тортиб олиш жараёнида мана шундай миллатлараро можаролар чиқариш, чегара зиддиятларини жонлантириш каби услублардан фойдаланиб келишади. Шу сабабли мусулмонлар уларнинг фитналарига тушиб қолмасликлари керак.

Аллоҳ Таоло айтади:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تُطِيعُوا الَّذِينَ كَفَرُوا يَرُدُّوكُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ فَتَنْقَلِبُوا خَاسِرِينَ * بَلِ اللَّهُ مَوْلَاكُمْ وَهُوَ خَيْرُ النَّاصِرِينَ﴾

«Эй мўминлар, агар кофирларга итоат қилсангиз, сизларни кетингизга (куфрга) қайтарадилар. Бас, зиён кўрувчиларга айланиб қоласизлар. Йўқ, Аллоҳ дўстингиздир ва У энг яхши нусрат-ёрдамчидир».                                 (Оли Имрон: 149-150)

Биз мустамлакачи кофирлар тузоғига тушмаслигимиз, аксинча, уларга қарши курашишимиз шарт. Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:                                                                                      

«اَلْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ يَسَعُهُمَا الْمَاءُ وَالشَّجَرُ، وَيَتَعَاوَنَانَ عَلَى الفَتَّانِ»

«Мусулмон муслумоннинг биродари, сув ва дарахт ҳар иккисига етади, ҳар бири фитначига қарши бир-бирига ёрдам беради».

Қадирли мусулмонлар, булар шу ҳодисага нисбатан ушлашимиз зарур бўлган исломий позициялар баёни бўлди.

Бундай фитналардан батамом халос бўлишимиз учун эса, барчамиз Исломни ўрганишга талпинишимиз керак. Ҳар бир ишимизда шариат ҳукмларини маҳкам ушлашимиз зарур. Агар ўз Исломимизга қайтмасак, шундай миллатчилик, ватанпарварлик каби иллатлар қурбони бўлаверамиз. Исломга қайтсак, исломий ақида инсонларни – ранги, миллати, ватанига – қарамай диндош биродарларга айлантиради. Ислом тузумини татбиқ қилувчи давлат эса, мустамлакачиларни батамом қувиб чиқаради ва уларнинг фитиналарига узул-кесил чек қўяди.

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                             15 жумодус-соний 1441ҳ

Қирғизистон                                                                                               9 феврал 2020м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here