Миллатлараро можаролардан ким манфаатдор?

560
0

Миллатлараро можаролардан ким манфаатдор?

 7 феврал куни кечқурун Қозоғистоннинг Жамбил влояти Кордай тумани Масанчи қишлоғида қозоқлар ва дўнгонлар ўртасида можаро келиб чиқди. Можарога маҳаллий дўнгонлар қозоғистонлик қарияни калтаклаши сабаб бўлгани айтилган. 

 Хабарларга кўра, тартибсизликлар вақтида мингга яқин киши иштирок этган, 10 киши ҳалок бўлиб, 137 киши жароҳатлангани, улардан 37 нафари шифохонага ётқизилгани, 9 киши оғир аҳволда қолаётгани айтилганди.

 Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 30дан ортиқ уй ёқиб юборилган, 15та савдо объекти ҳамда 23та автомашинага зарар етказилган.  

 Миллатлараро келишмовчилик, можаро ва урушлар бу – мустамлакачи кофирлар бирор давлатни бўлиб, парчалаб, ўз мустамлакаларига айлантиришда ишга соладиган энг қулай қуроллардан биридир.

 Мустамлакачи Ғарб Ислом давлатини қулатишда ҳам мана шу қуролдан фойдаланган эди.

 Куфр давлатлари ўз сақофатларидан таъсирланган бир Уммат фарзандларини турли жинсу миллатларга ажратиб юборадиган миллатчилик тушунчаларини сингдиришди. Турк ёшларидан иборат “Ёш турклар жамияти” номли бир жамият тузиб, Францияга олиб бориб ўқитишди. Улар Франциядан қайтишгач бу жамият “Иттиҳод ва тараққий партияси” номини олди. Бу партия ўша вақтдаёқ мутлақ эркинликларни ва давлат юритиш учун исломий дастурдан ўзга бир дастур бўлишини талаб қилдилар. Шунингдек, мустамлакачи кофирлар араб ёшларидан ҳам “Ёш араблар жамияти” номли жамият тузди. Уларга ҳам ғарб маданиятини ўргатиб, дилларига араб миллатчилиги оғусини қўйишди. Бу ёшлар ватанга қайтишгач, мусулмон фарзандлари ёрдами билан Усмоний давлатдан қутулиш учун хизмат қиладиган махфий жамиятлар тузишга киришиб кетдилар. Ўша вақтда араб ёшлари билан турк ёшлари ўртасида кураш бошланди. Униси араблиги билан фахрланса, буниси турклиги билан ғурурланар эди… Натижада Халифалик давлати қулатилди. Ягона Уммат вакиллари 50дан зиёд майда, қўғирчоқ давлатларга бўлиб ташланди. Бунинг аламли оқибатларини эса бугунги кунгача мусулмонлар тотиб келишмоқда.

 Худосиз коммунистлар томонидан Туркистон замини босиб олингач азалдан бир Уммат бўлган мусулмонлар ўртасига чегаралар тортилди ва сунъий пайдо қилинган беш республикага бўлиб ташланди. Уларни қайта бирлашишларига йўл қўймаслик учун миллатчилик фикрларини тиқиштирди ва турли хунрезликларни амалга оширди. 1989 йили Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида ўзбеклар ва месхети турклар ўртасида тўқнашувлар юз берган бўлса, 1990 ва 2010 йилларда Қирғизистонда қирғиз-ўзбек ўртасида милатлараро низолар содир бўлди…

 Бу давлатлар “мустақиллик”ка эришганидан сўнг ҳам ўтган воқеалардан тўғри хулоса чиқаришмади, халқлар ўртасида тинчлик ва тотувликни таъминлашда ўзаро биродарлик туйғусини шакллантириш ўрнига миллатчиликни мафкура сифатида илгари суришди. Бунинг натижасида эса ҳокимият эгаси бўлган миллат вакиллалари бошқа миллатлари устидан ҳукумрон бўлиб олиб, қолган миллатлар итоат қилишлари шарт деган тушунча билан уларга зулм ўтказа бошлашди. Ўз навбатида оз сонли миллат вакиллари “ўзилиги сақлаб қолиш” баҳонаси билан уларга рақобат қилишга, жамиятда ўз ўринларига эга бўлишлари учун курашга киришга мажбур бўлишади. Ўз навбатида етакчи муастамлакачи давлатлар ўз нуфузлари остидаги истаган давлатларида беқарорлик, тартибсизлик ва урушлар келтириб чиқаришда айнан миллатлар ўртасидаги келишмовчилик ва зиддиятлардан унумли фойдаланиб келишмоқда.

 Қозоғистонда содир бўлган навбатдаги миллий низо ҳам бирор мустамлакачи давлат (кўпроқ эҳтимол билан Россия) томонидан қўзғатилгани, расмий ҳукуматнинг АҚШ томонга юзланиш оқибати нималарга олиб келишидан “огоҳлантириш” бўлиши мумкин.

 Токи ер юзидаги барча мусулмонларни оға-ини сифатида бирлаштирувчи Ислом мафкураси ва мабдасини ҳаётга татбиқ қилувчи исломий Халифалик давлати қайта тикланмас экан, мустамлакачи кофирлар истаган вақтда ўртамизда миллатчилик ва ватанпарварлик туйғулари асосида уруш ва келишмовчиликларни чиқараверади. Фақат Ислом ва унинг Мабдасини ҳаётимизга қайтадан олиб келиб, унинг ҳукмларини жорий қилишгина бутун ер юзида миллатчилик асосида бораётган уруш ва бузуқчиликларга барҳам бера олади.

 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

Кимда-ким миллатчиликка чақирса, биздан эмас, кимда-ким миллатчилик асосида жанг қилса, биздан эмас, кимда-ким миллатчилик асосида жанг қилиб ўлса, биздан эмас”. (Абу Довуд ривояти).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна шундай деганлар:

 Тарафкашлик (миллатчилик, ватанпарварлик, ирқчилик)ка чақириб, амакичилик (қариндош-уруғчилик) байроғи остида урушган ёки тарафкашлик қилиб ёрдам берган одамнинг уруши жоҳилият урушидир”. (Муслим ривояти).

 Абдураҳмон Одилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here