Японияни Роҳинга мусулмонларининг оммавий қирғинида Мянма режимини қўллаб-қувватлаш оқибатларидан огоҳлантирамиз

104
0

Японияни Роҳинга мусулмонларининг оммавий қирғинида Мянма режимини қўллаб-қувватлаш оқибатларидан огоҳлантирамиз

Аллоҳнинг изни билан яқинда тикланажак Халифалик бу масалага жиддий муносабатда бўлади

Мустамлакачи Ғарб малайларидан бири бўлган Япония ҳам Ҳиндистонгҳ ортидан, роҳинга мусулмонларининг оммавий қирғинида Мьянма режимини қўллаб-қувватлади. Япониянинг Мьянмадаги элчиси Ичиро Маруяма бир неча кун олдин бўлиб ўтган матбуот анжуманида уялмасдан, Мьянмада геноцид бўлмаётгани, балки «Аракан роҳингалари қутқарув фронти» номли жиҳодий ҳаракатга қарши «Террорга қарши қақшатқич чоралар» кўрилётгани ҳақида гапирди. (2020 йил 15 январ). Японлар салибчи Ғарбнинг олам бўйлаб олиб бораётган террорга қарши кураши ҳақида ҳикоя қилишар экан, зўрлаш, оммавий қирғин, қишлоқларга ўт қўйилиши ҳақидаги даҳшатли воқеаларни ва 740000 роҳингалар Бангладешга кўчиб кетгани ҳақидаги хабарларни билмасликка олишмоқда. Ҳақиқатдан ҳам, Япониянинг роҳинга мусулмонлари қатли омига нисбатан тутган позицияси «инкор» эмас, балки АҚШ олиб бораётган «Исломга қарши кураш»га янада мослашишдир.

Ачинарлиси шундаки, японлар Султон Абдулҳамид Хон ва Японияни феодал давлатдан саноати ривожланган давлатга айлантирган машҳур император Мэйдзи даврида уларни Усмоний давлатга боғлаб турган қайноқ алоқаларни унутишган кўринади. Император Мэйдзи бунинг акси ўлароқ, ақлли ва Исломга қаттиқ эътибор берадиган етакчи бўлган эди. Японлар Америка қўли билан мағлубиятга учрагач, итоаткор япон ҳокимлари ёлғон ва алдовлар борасида Америкага кўр-кўрона эргашиш орқали ўз юртларини ортга торта бошлашди. Японлар ўз қўшинларини Американинг уйдирмалар асосидаги Афғонистон урушига юборишди. Бугун эса, Япония ҳукумати уялмасдан «Исломий террор»га қарши кураш номи остида мусулмонларни қатл қилишни оқламоқда.

Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти Японияга роҳинга мусулмонларига қарши ваҳшийликни қўллаб -қувватламанг деган маънода нома йўллайди. Биз бугун хоин ҳокимларимиз сабабли заиф ва ночор аҳволдамиз. Лекин яқин кунларда Аллоҳнинг изни билан ҳақиқий ҳомий ва васий бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тикланган куни бу бўшлиқ ўз якунига етади. Таъкидлаб айтамизки, Халифалик давлати Умматимизга нисбатан амалга оширилган репрессия учун Мяньмага керакли жавобни беради. Шунингдек, ичи нафратга тўла Мьянма давлатини қўллаб-қувватлагани учун ушбу давлатларга жавобгарлик масъулиятини юклайди. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом қалқондир, уни ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади».

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги матбуот бўлими