Покистон режими Афғонистон ва Кашмирга қарши Америка ҳамда Ҳиндистон билан тил бириктирмоқда

78
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Покистон режими Афғонистон ва Кашмирга қарши Америка ҳамда Ҳиндистон билан тил бириктирмоқда

Покистон бош вазири Имрон Хон Deutsche Welle газетасига берган интервьюсида регионал хавфсизлик ҳақидаги кўз-қарашларини баён қилди. Афғонистонга боғлиқ масалаларда эса, «Биз Толибонни, Американи ва Афғон ҳукуматини тинчликка эришишга чақирамиз» дея таъкидлади. Босиб олинган Кашмир масаласида эса: «Ҳиндистон экстремистлар томонидан бошқариладиган ядровий мамлакатдир, беш ойдан ошдики Кашмир қамалда» дея таассуф билдирди. Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими ўз баёнотида қуйидагиларни таъкидлади: Покистоннинг ҳозирги режими, худди олдинги режим каби мусулмонларни катта хатарга дучор қилди. Вашингтон Афғонистонни босиб олган пайтда қабилалар томонидан қаттиқ қаршиликка учраганида Покистон режими қаршилик ҳаракатини тугатиш учун ҳарбий кучдан фойдаланди.

Бугун Американинг қўрқоқ кучлари эгилиб Афғонистонда қолиш учун ёлвора бошлаганида Покистон режими унинг обрўсини сақлаб қоладиган келишувда воситачи сифатида ҳаракат қилмоқда. Босиб олинган Кашмир масаласида баёнотда қуйидагича қўшимча қилинади: Покистондаги кетма-кет келган режимлар ҳар қандай амалий ёрдамга тўсқинлик қилиб, Кашмирдаги қуролли қаршилик ҳаракатининг ортидан пичоқ уриб келишди. Энди эса, «вазминлик» тамойилига риоя қилиб, Кашмирдаги қаршилик ҳаракатининг очиқчасига кўксига пичоқ урмоқда. Шунингдек, Ҳиндистон бош вазири Модига Кашмир мусулмонларига тўлиқ ҳужум очиш имконини бермоқда. Баёнот якунида Покистондаги мусулмонларга қуйидагича мурожаат йўлланди: Биз мустамлакачиларнинг қонун ва талабларига бўйсунувчи ҳукмдорларга мубтало бўлган эканмиз, доим зиён кўрамиз ва умидсизликка тушаверамиз.

Ягона ечим Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо қилишдир. Чунки, мусулмонлар юртларини мустамлакачиларнинг ҳалокатли қонун ва талаблари тўридан фақат Халифаликкина халос этади. Шунинг учун, Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқарадиган Халифаликни қайта тиклашга бор кучларини сарфлаб ҳаракат қилиш мусулмонларга вожибдир.

Роя газетасининг 2020 йил 29 январ чоршанба кунги 271-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here