Мустамлакачилар Ўрта Осиёни талашмоқда

285
0

Мустамлакачилар Ўрта Осиёни талашмоқда

 Ўрта Осиё республикалари СССР таркибида Россиянинг мустамлакаси бўлган эди. Ғарбий лагер Россия мустамлакаларини тортиб олиш учун СССРни қулатишга эришди. Бу орқали Россиядан бошқа йирик державалар ҳам Ўрта Осиёга кириб келиш имкониятига эга бўлишди ва бу жараён кундан кунга кучайиб бормоқда.

 АҚШ давлат котиби Ўрта Осиёга келиб кетганидан сўнг минтақадаги давлатлар позициялари анчагина ойдинлашди. Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари йўналишни АҚШга бурганлари аниқ сезилиб қолди. Мана шундай вазиятда Қирғизистон Россия учун “анклав” бўлиб қолмоқда. Яъни Россияга содиқ хизматчилар қирғиз ҳукуматидагина қолди.

 Қирғизистон ҳукумати бу позицияси учун Америка қахрига дучор бўлганига анча бўлди. Бунинг асосий сабаблари қуйидагилар:

— 2015-йили Қирғизистон бир томонлама бекор килган шартномани қайта тузишга шошилмади.

— АҚШ кадрларини парламентга келишига йўл қўймаслик учун сайлов бўсағаси 9%га кўтарилганича қолмоқда.

— Қирғиз ҳукумати турли баҳоналар билан Ироқ ва Сурияда асирга тушган фуқароларини олиб келмаяпти. (Бу Россиянинг талаби билан бўлмоқда. АҚШ эса уларни ватанларига қайтаришдан манфаатдор. Сабаби бу асирларни ўз давлатларига қайтариш орқали у ерларда ўзига хизмат қиладиган “ишид” ячейкаларини пайдо қилишни кўзлайди. Россия эса Американинг “ишидчилар”дан фойдаланиб минтақада беқарорлик пайдо қилиш имконига эга бўлишига қарши турибди. Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон эса – Россия истакларига зид равишда – асирликдаги фуқароларини олиб келишмоқда).

 Америка ўзини Қирғизистондан ғазаблангани ва ҳукуматга муаммолар туғдиришга киришганини қуйидаги ишлар билан кўрсатиб қўйди.

— “Раим гейт”ни халқаро даражага кўтарди.

— Қирғиз-тожик чегарасидаги охирги можарони бошланишига сабабчи бўлди. (Бу ходиса Қирғизистон ҳукумати назоратидан чиқиб кетганлиги сабабли ҳукумат бу воқеага боғлиқлиги бор айрим фуқароларни қамоққа олиб, митингларни тўхтатди. Шу нарсалар бу ходисада Американинг қўли бор эканлигига далолат қилади. Чунки, Россия бошчилигида ҳукумат назорати остида уюштирилган чегара можароларида бундай қамоққа олишлар ва митингларни тўхтатиш бўлган эмас).

— Қирғизистонга виза чеклови жорий қилинди.

 Қозоғистонни Америкага юз буриши ҳам Россия қахрини узоқ куттирмади. Куни кеча Қозоғистоннинг Қирғизистонга чегарадош ҳудудида миллатлараро можаро юз берди. Қозоғистон президенти бу можародан фитначилар фойдаланишга ҳаракат қилишганини айтди, бироқ, фитначилар ким эканлигини ойдинлаштирмади, ҳатто, “учинчи кучлар” деб ҳам айта олмади. Аслида, бунга қадар Хитойга ер берилишига қарши чиққан халқ норозилигидан Россия бир неча бор фойдаланган. Ўша вақтда ҳам қозоқ ҳукумати унга қарши “чурқ” демай ўз фуқароларини жазолаш билан чекланганди. Айрим воқеаларда эса “террорчилар” айбланганди.

 Ўзбекистон ҳақида айтадиган бўлсак, ўтган йили Россия уни “терроризм таҳдиди” билан қўрқитган. Тожикистон билан чегарада сунъий теракт уюштириб, аёлллар ва ёш болалардан иборат “террорчилар” гуруҳини қирди ва бу орқали Ўзбекистон ҳукуматига “огоҳлантириш” берди. (Бу иш Тожикистон ҳукумати қўли билан амалга оширилган).

 Тожикистон эса қирғиз-тожик, тожик-афғон чегара таҳдидлари чангалида. Ҳозирча бу “карта” Россияни қўлида турипти, агар, эртага АҚШ Афғонистонда тинчлик келишувига эришгудек бўлса, у ҳолда бу карта билан Америка ҳам ўйнай бошлайди.

 Маълумки, Американинг Ўрта Осиёга нисбатан стратегияси – минтақадан Россия таъсирини сиқиб чиқариш ва Хитойнинг олдини тўсиш. Уни Россия билан кураши юқоридагидек давом этиб келяпти. Хитой таъсиридан тўсиш ишларига келсак, бунда ҳам бир катта хавф борлигини сезиш мумкин. АҚШ давлат котиби Қозоғистон ҳукуматини Хитойга қарши туришга ундаган вақтда қозоқ ҳукумати вакили сукут сақлади. Бироқ, бу розилик сукути эмас, балки норозилик сукути бўлди. Яъни Қозоғистон ҳукумати Хитойга қарши Америка билан ёнма-ён қадам ташламайдиган бўлди. Чунки, Қозоғистон иқтисоди Хитойга боғланиб қолган. Қозоғистонгина эмас, Ўрта Осиёдаги ҳамма давлатларнинг аҳволи шундай. Шу сабабли бу ҳукуматларнинг бирортаси ҳам Хитойга қарши ҳеч нарса қилмайди. Шундан келиб чиқиб, Америка бу давлатларни Хитойдан воз кечишлари учун турли чораларни ишга солишдан қайтмайди. Бу чоралардан бири – коронавирус…

 Кўплаб экспертларнинг фикрича, ҳозирги ваҳимали коронавирус АҚШ томонидан ишлаб чиқилган ва Хитойни заифлаштириш учун ишга солинган. Агар бу ҳақиқат бўладиган бўлса, у ҳолда бу вирусни истаган томонга тарқатиш АҚШ қўлидаги иш бўлиб қолади. (Бу вирусни биринчи бўлиб юқтирганлар АҚШ билан иттифоқдош давлатларда қайд қилингани ҳам шунга далолат қилади). Агар Америка Ўрта Осиёга вирус тарқатмоқчи бўлса, у учун Қирғизистон биринчи нишонга олиниши мумкин. Сабаби, у АҚШнинг қахрига дуч келиб турипти, шунингдек, вирус ундан ўтиб бошқа ўлкаларга тарқашида Қирғизистон энг қулай давлат ҳисобланади.  

 Албатта, юқоридаги айрим воқеалар бўйича хулосалар менинг шахсий фикрим. Яъни, мен ўзимдаги маълумотларни боғлаш орқали чиқарган шахсий хулосам. Балки, булар ҳақида бошқа маълумотлар орқали бошқача хулоса чиқиши ҳам мумкин. Улардаги қахрамон ва мақсадларнинг ўрни алмашиб қолиш эҳтимоли ҳам бор. Бироқ, бу воқеалар мустамлакачилар кураши дориасида бўлаётгани аниқ. Шунингдек, уларнинг қурбонлари минтақа мусулмонлари бўлаётгани ҳам аниқ. Бу ходисалар миллатлараро жанжаллар бўладими ёки чегара можаролари бўладими, фуқаролар уруши бўладими – фарқи йўқ.

 Бироқ, ачинарлиси, мусулмон халқимизнинг аксари бу курашлар ҳақиқатини англай олишмаяпти. Бунинг сабаби, улар мусулмонликни яхши тушинмай, ўз динларини яхши англай олшмаётганида. Агар улар Исломни тиниқ билишганида, мустамлакачи кофирларни афзал билиш, уларга ишониш, уларнинг етовида бир-бирига қилич кўтариш ҳаром эканлигини билишган бўлар эди.

 Шунинг учун ҳам мусулмон халқимиз ўз динларини яхши ўрганишлари ва бу билимлар асосида –барча мусулмонларни оға-инига айлантирадиган, мустамлакачи кофирларни эса қувиб чиқарадиган – Халифалик давлатини тиклаш йўлида фикрий-сиёсий кураш олиб боришларии вожиб!

Абдулҳакийм Қорахоний

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here