Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти ҳукумат раҳбарларига Наҳза тўғонининг фожиали натижалари билан боғлиқ мактубни топширди

66
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти ҳукумат раҳбарларига Наҳза тўғонининг фожиали натижалари билан боғлиқ мактубни топширди

Эфиопиядаги Наҳза тўғони қурилишига рухсат берилиши билан Судан ва Миср ҳукмдорлари тил бириктирган жиноят ниҳоясига етди. Бу ерда сув омборини сувга тўлдириб ишга тушириш масаласида келишиб олишгина қолди. Тўғон қурилиши воқеий ишга айланганидан кейин Судан ва Миср ҳукуматлари Американинг режасига мувофиқ юрадилар ва техник қўмита Хартумда йиғилади. Сўнг келишувнинг якуний имзоси шу ой охирида Вашингтонда қўйилади.

Шунга кўра, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг вилоят кенгаши аъзоси устоз Абдуллоҳ Абдурраҳмон амирлигидаги делегация 2017 йил сентябр ойида «Наҳза тўғони ва сув уруши… ҳукмдорлар бепарволиги ва Умматнинг вазифаси» сарлавҳа остида Ҳизб томонидан чиқарилган китобчани қуйидаги кишиларга етказди:

Абдулфаттоҳ Бурҳон – бошқарув кенгаши раиси;

Муҳаммад Ҳамадон Дақлу – бошқарув кенгаши раиси ноиби;

Доктор Абдуллоҳ Ҳамдук – бош вазир;

Асмо Абдуллоҳ – ташқи ишлар вазираси;

Ёсир Аббос – ирригация ва сув ресурслари вазири.

Уларга бу китобчани етказишдан мақсад, Наҳза тўғонига доир ҳақиқатлардан ҳамда Судан ва Мисрга келадиган унинг салбий оқибатларидан уларни хабардор қилиш. Шунингдек, ушбу тил бириктирувни охирига етказишга ҳаракат қилинган тақдирда тарихий жавобгарликни уларга юклашдир.

Роя газетасининг 2020 йил 29 январ чоршанба кунги 271-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here