Ҳасина режими Ҳиндистоннинг Ислом ва мусулмонларга қарши урушида унга шерикдир

463
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳасина режими Ҳиндистоннинг Ислом ва мусулмонларга қарши урушида унга шерикдир

Ҳизб ут-Таҳрир Бангладеш вилояти матбуот бўлимининг таъкидлашича, мусулмонлар ҳукмдорларининг Ҳиндистондаги мусулмонларга ўтказилаётган тазйиқларга сукут сақлашларининг сабаби уларнинг Ислом Умматига қарши курашда ғарблик мустамлакачилар ва уларнинг малайи Ҳиндистон билан бир хилда манфаатдор эканликларидир. Шайха Ҳасинанинг бундай шармандаларча сукут сақлаши ажабланарли эмас. Чунки, Ислом юртларидаги барча ҳукмдорлар каби у ҳам ушбу минтақада мустамлакачи Ғарб манфаатларига хизмат қилади. Шунингдек, у Ҳиндистоннинг регионал полиция давлати сифатидаги ўрнини кучайтириш ҳамда минтақада Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тикланишини олдини олиш учун тўхтовсиз ҳаракат қилмоқда. Баёнотда мусулмонларга қуйидагича мурожаат йўлланди: Ғарб ҳазорати пайдо қилган кризисларни муолажа қилиш учун ягона ҳазорий альтернатив бўлган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликнинг тикланиш хавфи туғилгани сабабли малай ҳукмдорларнинг кофир Ғарб билан ҳамкорлик қилиши кучайди. Бугунги кунда Ўрта Шарқ давлатларидаги мусулмонларга тазйиқ ўтказилишининг энг юқори чўққисига чиқиши сабаби ҳам шудир.

Ғарб кучлари капиталистик мабданинг тез қулашидан хавотирга тушиб қолгач, ўзларининг малайи Ҳиндистонни минтақадаги мусулмонларни репрессия қилиши учун бўш қўйиб юборишди ва хоин ҳукмдорлардан мусулмонларнинг азоб-уқубатлари қаршисида сукут сақлашни талаб қилишди. Шунингдек, Уммат рошид Халифаликни барпо қила олмайдиган даражада заиф бўлиб қолиши учун бизнинг бошқарувимизни душманга топшириб қўйишди.

Роя газетасининг 2020 йил 29 январ чоршанба кунги 271-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here