Америка Сурия режимига санкциялар жорий этишини даъво қилиш орқали Шом қўзғолонига макр қилишда давом этмоқда

487
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка Сурия режимига санкциялар жорий этишини даъво қилиш орқали Шом қўзғолонига макр қилишда давом этмоқда

«Русиял Явм» веб сайти ҳижрий 1441 йил 28 жумодул-аввал, милодий 2020 йил 23 январ пайшанба куни нашр қилган хабарда шундай келади: «Қўшма Штатлар «Сурия режимига босимни давом эттириш учун» Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда Асад бошчилигидаги Сурия ҳукуматига янги санкциялар жорий қилиш масаласи ўрганилаётганини маълум қилди».

Сурия ва «ИШИД»га қарши курашувчи халқаро коалиция ишлари бўйича АҚШ вакили Жеймс Жеффри пайшанба куни берган матбуот конференциясида: «Мен келгуси ҳафтада Асад режимига босимни давом эттиришга доир санкциялар ва бошқа иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш учун Брюсселга жўнаб кетаман» деди. У яна: «Албатта, биз Европа Иттифоқи билан суҳбатлашамиз ва бу борада улар билан фикр алмашамиз. Чунки улар ҳам Асад режимига қарши санкциялар жорий қилишмоқда ва қўшимча санкциялар жорий қилиш масаласини ўрганишмоқда» дея қўшимча қилди.

Роя газетаси шарҳи: Америка тўққиз йилдан бери парда ортидан Башар Асад режими жонини сақлаб келаётган бўлса-да, ўз жиноятини яшириш учун унга таҳдид қилиб ҳам келмоқда. У Шом аҳлини бомбалаш ва қирғин қилиш ишини Россия, Эрон ва унинг Ливандаги Ҳизбига юклади. Шом аҳлига макр қилиш ҳамда қуролли гуруҳларни эгаллаб олиш ишини Туркия (Эрдоган) режимига топширди. Туркия ўзининг сиёсий мақсадда бераётган пуллари билан қуролли гуруҳларни тизгинлаб олди. Натижада, бу гуруҳлар ёрдам кўрсатувчи томон рухсат берган доирада ва унинг кўрсатмаларига мувофиқ ҳаракат қиладиган бўлиб қолишди. Шунинг учун, гуруҳларнинг холис аъзоларига ташқи кучларга боғланган етакчилари қабул қилган хорликдан халос бўлиш, қўллаб-қувватловчи давлатлардан юз ўгириш ҳамда онгли ва холис сиёсий етакчилик ортида бирлашиш вақти келди. Зеро, онгли холис сиёсий етакчилик исломий ақидадан балқиб чиққан кўз-қарашга ва лойиҳага эга бўлиб, у куфр низомини қулатиб исломий давлатни барпо қилиш учун пойтахтга олиб борадиган йўлни белгилаб беради. Барпо қилиниши керак бўлган ушбу давлат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати бўлиб, биз шу давлатда азиз бўламиз ва шаҳидларимизнинг тўкилган қонлари учун қасос оламиз. Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт-саодат) учун амал қилсинлар.

Роя газетасининг 2020 йил 29 январ чоршанба кунги 271-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here