Болаларни ўз ота-оналаридан мажбуран ажратиш борасидаги ташаббуслар Дания ҳукумати дунёқараши инсониятни масхараловчи ва мусулмонларни таҳқирловчи дунёқараш эканлигини кўрсатмоқда

136
0

Болаларни ўз ота-оналаридан мажбуран ажратиш борасидаги ташаббуслар Дания ҳукумати дунёқараши инсониятни масхараловчи ва мусулмонларни таҳқирловчи дунёқараш эканлигини кўрсатмоқда

Даниянинг (ТВ2) телевизион канали 15 январ куни «Ҳукумат (шаҳар ва қишлоқ) муниципалитетларига экстремист оилаларда тарбияланаётган болаларни оиласидан тортиб олиш вазифасини юклайди» номли мақолани эълон қилди. Шунингдек, мақолада Дания ҳукумати «Гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар экстремист оилада ўсаётгани маълум бўлган тақдирда уларни яшаётган жойларидан ажратиб олиш бўйича муниципалитетларга қонун қоидалар ишлаб чиқариш» бўйича кенгаш ташкил қилаётгани тушунтирилган.

Ушбу жирканч ташаббус хорижий жанггариларга қарши қонунни узайтириш баҳонаси остида тақдим қилинмоқда. Шунингдек, у «радикал оила» каби умумий иборалар билан тақдим қилинмоқда. Бу эса, илмоний либерализм қадриятларини инкор қиладиган мусулмон оилаларга қарши курашга йўл очади. Сиёсатчилар Ислом ва мусулмонлар ҳақида гапирган пайтларида «экстремизм» ва «радикализм» терминларини умумий шаклда бўрттириб гапирадилар.

Бу нарса бош вазира Метте Фредериксон янги милодий йил бошида сўзлаган нутқидан бир неча ҳафта ўтиб рўй бермоқда. Аксар таҳлилчилар унинг нутқини мусулмон фарзандларни оиласидан ажратишга чақириқ бўлди деб изоҳлашган эди.

Сиёсий таҳлилчи режиссёр Ларс Фон Триер вазиранинг янги йил муносабати билан сўзлаган нутқини шундай изоҳлади: «Биз бош вазиранинг сўзларини тушунишда адашмаслигимиз керак. Чунки болаларнинг ота-оналарига нисбатан кескин чора кўриш услуби «гетто лойиҳаси»нинг давомидир. Бундан ташқари, оилаларидан мажбуран тортиб олинадиган ва тарбиялаш уйларига юбориладиган болаларнинг аксарияти чет эллик ва мигрантларнинг болалари бўлади. Бу билан янги демократик социологик сақофий курашга йўл очилди. Зеро, биринчи марта социолог демократлар ҳужум позициясида бўлади.

Бу баёнотлар инсониятни масхараловчи ва мусулмонларни таҳқирловчи дунёқарашдан далилдир. Боланинг ота-онаси билан қолиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки бунинг акси бир шахсни бошқа бир шахсга зарар етказишини олдини олиш учун қатл қилиш кабидир. Биз ўтмишда Дания ва бошқа Европа давлатлари ўзларидан бошқа одамлар ёки бошқача фикрлайдиганларга нисбатан ҳазорат номи остида нима ишлар қилганини кўрганмиз. Уларнинг инсониятга нисбатан масхараомуз дунёқарашлари ўзгармагани аниқдир.

Аксар даниялик оилаларда жинсий зўравонлик, маст қилувчи ичимликларга ружу қўйиш ва бошқа зўравонликлар каби хатарли муаммолар тарқалган. Лекин ҳукумат шунга қарамай бу муаммоларни эътиборга олмаслик ва ўзини билмасликка олиш йўлини танлаган. Бош вазира бу оилаларга «болаларни мажбурий тортиб олиш амалиётини татбиқ қилиш» лозим деб ишонмайди. Муниципалитетлар 2018 йилда болаларни оилаларидан ажратиш бўйича 3871та амалиёт жорий бўлган. Ҳукуматлар бу амалиётларни изоҳлаш учун 7354та далил келтирган. Уларда юзтадан фақат еттитасида ота-онани ёмон муомалада бўлгани ва юзтадан фақат олтитасида жисмоний жароҳат, жинсий зўравонлик ва бошқа зарарлар етказилгани айтилган.

Улар болаларни шундай мажбурлаш йўли билан ўз оилаларидан ажратиб олиш ҳақида гапиришмоқдаки, уни эшитган одам ҳайвон боласини ҳайвонот боғидаги ўз энасидан ажратиб олиш ҳақида гапиришяпти деб ўйлайди. Аён бўлишича, Дания бош вазирлиги Хитойдаги каби давлат қуриш ҳақида ўйламоқда. Зеро, Хитой ҳукумати зобитлар бу оила Хитой оиласига ёт ва у экстремист оила деб қарор қилса, мусулмон болаларни ўз оилаларидан ажратиши мумкин.

Албатта биз барча мусулмонларни мусулмон диаспораларга нисбатан қўлланаётган бундай душманона режаларга қарши туришга чақирамиз. Дарҳақиқат, биз ўтмишда Исломга қарши қонунлар ишлаб чиқилганига гувоҳ бўлганмиз. Эҳтимол, агар мусулмонлар уларнинг жамиятига сингиб кетишга рози бўлмасалар, болаларни ота-оналардан ажратиб олиш амалиётидан уларни қўрқитиш қуроли ўрнида фойдаланилар. Биз бугун Хитойда айнан шунинг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Скандинавиядаги матбуот бўлими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here