Бажва-Имрон режими Трампни қайта сайлаш кампаниясига қўшилмоқда

97
0

Бажва-Имрон режими Афғонистонни Америка ҳукмронлигига бўйсундириш ва минтақадаги мусулмонларга қарши хиёнат қилиш орқали Трампни қайта сайлаш кампаниясига қўшилмоқда

Покистон бош вазири Имрон Хон Швецариянинг Давос шаҳрида 2020 йил 21 январда бўлиб ўтган халқаро иқтисодий форум якунида Америка президенти Трамп билан учрашди. Бош вазир унда Ислом ва мусулмонларнинг душмани бўлган Америкага мусулмонларга озор бериши учун йўл очиб берди. Трамп қайта сайловга тайёргарлик кўраётган бир пайтда, Имрон Хон Американинг Афғонистондаги кучлари учун келишув тайёрлаётганига ишора қилар экан, шундай деди: «Барчамиз у ерда тинчлик бўлишини хоҳлаймиз. Толибон ва ҳукумат ўртасидаги музокараларда Афғонистондаги ўтиш даврига тайёргарлик кўрилмоқда». Бажва-Имрон режими узоқ ва яқинни кўра олмаганидан ресурсларга бой ва стратегик аҳамиятга эга бўлган Афғонистонда Америка аскарлари ва махсус кучлар қолишини кафолатлаш учун иттифоқ тузишга ҳаракат қилмоқда. Афғонистон оламдаги ягона атом қуролига эга исломий юрт остонасида жойлашган. Американинг қўрқоқ қўшинлари ўн саккиз йил жанг қилиб уни эгаллай олмади. Покистон режими эса, минтақада тебраниб турган Америка ҳукмронлигига ўз хизматини таклиф қилмоқда. Шунингдек, Американинг Афғонистондаги манфаатларини таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Айни пайтда вазият Американинг вайрон қилувчи ҳарбий вужудини минтақадан чиқариб юборишни талаб қилади.

Эй Покистон мусулмонлари! АҚШ билан иттифоқ тузиш бизни кучайишга олиб бормайди. Балки бизни ташқи сиёсатда заифлаштиради. Йирик мустамлакачи давлатлар билан бошқа давлатлар ўртасида имзоланаётган келишув ва шартномалар доим буюк давлатлар фойдасига бўлади. Бу каби келишувлар мустамлакачининг воситаси бўлиб, буюк давлатлар улар орқали халқаро майдонда ўзини кучайтиради. Бу келишувлар катта фалокат бўлиб, Покистон бир неча йиллардан бери Америка манфаатини таъминлаш учун улар туфайли ўзини вайрон қилмоқда. Хоинлар бу келишувлар туфайли Ғарб олдида алоҳида сиёсий ва ҳарбий мартаба ҳамда улкан шахсий бойликка эга бўлмоқда. Албатта Ислом кофирлар билан ҳарбий иттифоқ тузишни ҳаром қилган. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«لاَ تسْتَضِيئُوا بِنَارِ الْمُشْرِكِينَ»

«Мушриклар олови билан ёритилманг». (Имом Аҳмад ва Насоий ривояти). Ҳадисдаги نار калимаси уларнинг урушдаги вужудидир. Росулуллоҳ ﷺ қуйидаги ҳадисига кўра ҳам кофирлар билан иттифоқ тузиш ҳаромдир. У киши айтадилар:

«لا نَسْتَعِينُ بِالْكُفَّارِ عَلَى الْمُشْرِكِينَ»

«Биз мушрикларга қарши кофирлардан ёрдам сўрамаймиз». (Мусанниф ибн Абу Шайба). Бу масалада бизда ихтиёр йўқ. Биз йирик давлатлар билан иттифоқ тузишни тўхтатиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни тиклаш орқали оламшумул кучга айланишимиз лозим. Албатта ёлғиз Халифалик биз билан урушаётган, юртларимизни босиб олаётган ва мана шу ишда бошқаларга ёрдам бераётган давлатлар билан тузилган иттифоқларни парчалайди. Шунингдек, у исломий юртларни бирлаштириб, дунёдаги биринчи давлат бўлади. Бундан ташқари оламдаги етакчи давлатга айланган чоғда Ислом ва мусулмонларнинг манфаатини таъминлаш учун халқаро вазиятни ўзгартиради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here