Константинопол фатҳи хотираси муносабати билан бутун Покистон бўйлаб ўтказилган намойиш ва маърузалар

526
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Константинопол фатҳи хотираси муносабати билан бутун Покистон бўйлаб ўтказилган намойиш ва маърузалар

Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти Константинополнинг (ҳижрий 857, милодий 1453 йилда) Уммат арслонларидан бири бўлмиш Муҳаммад Фотиҳ қўли билан фатҳ этилгани хотираси муносабати билан бутун юрт бўйлаб кампания уюштирди.

Дарҳақиқат, ушбу Ҳизб улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг беназир амирлиги остида бор кучини аямай ҳаракат қилмоқда. Бу ҳаракати, Покистонни Росулуллоҳ ﷺ башорат қилган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатининг марказий нуқтасига айлантиришга қаратилган.

Ҳизбнинг кампанияда иштирок этаётган йигитлари Покистон Қуролли кучлари сафидаги арслонларни Уммат ўзига қалқон қилиб, унинг ортида жанг қиладиган одил бир халифани барпо этиш учун зудлик билан Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришга даъват қилдилар.

Ушбу намойиш ва юришлар иштирокчилари «Эй Покистон қуролли кучлари сафидаги арслон йигитлар, султон Муҳаммад Фотиҳ Константинополни фатҳ қилиш билан сизга Ақсо ва Кашмирни озод этишдаги йўлингизни ёритиб берди!», каби сўзлар ёзилган плакатларни кўтариб чиқдилар.

Роя газетасининг 2020 йил 22 январ чоршанба кунги 270-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here