Тожикистонда энг катта масжидлардан бири кинотетрга айлантирилади

695
0

Тожикистонда энг катта масжидлардан бири кинотетрга айлантирилади

 Тожикистоннинг Хожанд шаҳридаги Нур Ислом масжиди кинотеатрга айлантирилади. Бу ҳақда Сўғд вилояти маданият департаментига асосланиб Asia-Plus нашри хабар қилди.

 Хабарга кўра, мазкур масжид мамлакатдаги фаолияти тўхтатилган икки мингинчи масжид бўлди. Бу масжидлар хужжатлари тўғри эмас деган баҳона билан ресторан, бола боғча, чеварчилик цехларига айлантирилмоқда. Нур Ислом масжиди 5000 намозхонга мўлжалланган эди.

 Азалдан масжид ва мадрасалар мусулмон уммати учун энг қадрли ва улуғ жой бўлиб келган. Чунки, масжидларда ибодат қилиш билан бир қаторда мусулмонлар муаммолари хал қилинган. Айниқса, ижтимоий масалалар хал қилиш жараёни қозига мурожаат қилишдан олдин масжидларда эълон қилиниб, ечим топиш йўлини танлашган.

 Тожик ҳукумати эса Ислом қадриятларига қарши курашни тўхтовсиз давом эттириб келмоқда. Бунга қадар имом-ҳатиблар спектакл кўриш мажбурланиб, ҳижоб сотиш, эркакларни соқол қўйиши, шунингдек, янги туғилган чақалоқларга исломий исмлар қўйиш тақиқланганди. Эркинлик деб кўкрагига ураётган халқаро ташкилотлар эса популистик чақириқлар, рейтинглар тузишдан бошқа нарсага ярамаслиги аниқ. Чунки, Ислом қадриятлари, энг аввало шу халқаро ташкилотлар суянган оламий тузумга таҳдид ҳисобланади. Шу сабабли бу ташкилотлар ўз курсиларни сақлаб қолиш учун зулм устига зулм қилаётган ҳокимларнинг жиноий ҳаракатларига сукут сақлашади. Аксинча, улар ҳокимлар айтганига “ғинг” демай итоат қиладиган “мўътадил” мусулмонлар армиясини пайдо қилишга бор кучларини сарфлашади.

 Шунинг учун, Исломга тўлиқ амал қилиш учун уни ўрганиб, ҳаётга олиб келишга шошилайлик. Акс ҳолда бундай хор аҳволимиз, ҳокимлар ва мустамлакачиларнинг зулми тобора зиёда бўлса бўладики, асло камаймайди.

 Мумтоз Моварунахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here