Хитойда коронавирус ваҳимаси ортиб бормоқда

759
0

Хитойда коронавирус ваҳимаси ортиб бормоқда

“Озодлик” тарқатган хабарга кўра, Хитой расмийлари янги коронавирус тез тарқалаётгани, вирусни юқтириб олганлар сони ошиғич ошиб бораётгани ҳақида билдирмоқдалар. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда вирусга чалинганлар сони 2300 нафардан ошиб кетган, 80 киши эса нобуд бўлган.

Хитой соғлиқни сақлаш вазири Ма Сяовэй 26 январь куни мамлакат “критик босқич”га кираётгани, чунки “афтидан, янги вируснинг тарқалиш имконияти кучаяётгани” ҳақида баёнот берди.

Вирус юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар бошқа мамлакатларда ҳам кузатилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ўлим ҳолатлари фақат Хитойдагина қайд этилган. Бироқ Таиланд, Австралия, АҚШ, Канада ва Францияда вирусга чалинганлар сони ортиб бораяпти. АҚШ, Франция ва Япония ўз фуқароларини шаҳардан эвакуация қилишга тайёр эканларини билдирганлар.

Президент Си Цзинпин 25 январь куни Хитой “янги коронавируснинг тез тарқалиши билан боғлиқ жиддий вазият билан қарама-қарши қолгани”ни айтган. Аввалроқ мамлакатдаги бир неча шаҳар ёпиб қўйилгани, жамоат транспорти ва авиақатновлар тўхтатилгани ҳақида хабар қилинган.

Изоҳ: Бутун дунё капиталистик бошқарув системасининг асоси бўлган моддий манфаат остида тоборо тубанлашиб бораяпти. Ҳар бир тармоқ, жумладан соғлиқни сақлаш тармоғи ҳам,  фақат моддий асосларга қурилган.

Инсоннинг саломатлиги Фармацевтика саноатининг тижорати учун асосий даромад манбаи бўлиб қолди. Дори-дармон ва медицина жиҳозларини ишлаб чиқарувчи компанияларининг тараққиёти ёки инқирози одамлар учраётган янги ёки эски касалликлар тури ва кўламига боғлиқ бўлиб қолди. Яъни у компанияларнинг молиявий фаровонликги одамларнинг касалликка чалиниш кўламига боғланиб қолган. Бу эса, инсоният учун ўта хатарли ҳолат бўлиб, капиталистик бошқарув тизимининг нотўғри асосларга қурилганидан дарак беради.

Хитойдаги “коронавирус” номи билан тарқаб бораётган янгича касаллик ҳақида гапираётиб, миллиарддан ортиқ аҳолиси бор мамлакатда 80 нафар одам ўлганини ваҳима қилишяпти. Ваҳолангки оламий Фармацевтика компанияларининг сифатсиз дори дармонлари касофатидан минглаган балки миллионлаган одамлар ҳалок бўлишяпти ёки бир касалдан вақтинча қутилиб иккинчи янги касалликка чалинишяпти. Чунки бу компаниялар – инсон саломатлигини кафолатлашни мақсад қилишган эмас, балки аксинса касалликларни ўз фаровонликлари учун даромад манбаи қилиб белгилаб олишган.

 Фармацевтика компанияларини ўз юртларига киритаётган давлат раҳбарлари ҳам, ўз фуқоролари саломатлигини сақлашда фақат моддий манфаатни асос қилишади. Шундан келиб чиқиб айта оламизки, формацептика компаниялари ҳам, уларни бошқариб келаётган капиталистлар ҳам, устиларимизда ҳукм юритиб бораётган давлат раҳбарларимиз ҳам, фақат моддий манфаат асосида иш юриташади.

 Демак, ҳеч бир мамлакат ёки минтақа йирик оламий компанияларнинг манфаати ёки етакчи давлатларнинг оламий сиёсатидаги манфаати йўлида одамларни қириб юборадиган вируслар тарқатиб юбориш хавфидан ҳоли эмас! Биз “улар устимизда ва халқаро сиёсатда ҳукм юритишда Аллоҳдан қўрқиб, бирор инсоний қийматни эътиборга олган ҳолда бирор ножўя ишга журат қила олишмайди” деб айта олмаймиз! Улар бир бирларидан дунё талашаётиб, одамларни қурол ёки ўлжа сифатида ишлатишади. Оммавий қирғинлар, қўпорув амалиётлари, урушлар, буларнинг барчаси халқаро сиёсатнинг ифлос бошқарув системаси касофатидан келиб чиқяпти! Муаммо фақат бошқарув системасининг нотўғри асосларга қурилганидадир!

Абдураззоқ Мўъмин

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here