Болаларнинг денгизда чўкиб нобуд бўлишига сиёсатчилар қўллаётган миллатчилик ва капиталистик қадриятлар сабабчидир

652
0

Матбуот баёноти

Болаларнинг денгизда чўкиб нобуд бўлишига сиёсатчилар қўллаётган миллатчилик ва капиталистик қадриятлар сабабчидир

Туркиянинг ғарбий соҳилида 2020 йил 11 январ куни қайиқ чўкиб кетиши натижасида нобуд бўлган 11 нафар муҳожирнинг саккизтаси ёш болалардир. Уларнинг пояфзал ва кийимлари ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар соҳилга оқиб келди. Ҳодисадан бир неча соат олдин Грециянинг Паксос оролидан йўлга чиққан муҳожирлар қайиғи Италияга етиб боришидан олдин Ион денгизида чўкиб кетиб, унда камида 12 киши ҳалок бўлди. Халқаро миграция ташкилоти ва қочқинлар ишлари бўйича БМТ олий комиссариати 2019 йил декабр ойида нашр қилган ҳисоботга кўра, Ўрта Ер денгизи бўйлаб Европага етиб олишга уриниш асносида ҳар йили ўртача 3000 киши ўлим топади. Ёлғиз 2018 йилнинг ўзида 2.275 ўлим ҳолати қайд этилган. Қайд этилмаган ўлим ҳолатлари эса анча юқори.

4.5 миллион суриялик қочқинга мезбонлик қилаётгани билан мақтанаётган миллатчи ва илмоний Туркия қочқинларга келгиндилар, деган эътиборда муносабатда бўлмоқда. Бинобарин, урушдан қочиб, Европага етиб олишни кўзлаган ва денгизга ғарқ бўлаётган бегуноҳ муҳожир аёллар ва ёш болаларнинг бу юртда хавфсизликка, ҳимояга ва дискриминациясиз муомалага эришиши мумкин эмас. Уларга иккинчи даражали одам деган эътиборда муомала қилинади. Мактабларда миллатчи ўқитувчилар суриялик болаларни таҳқирлашмоқда. Қиш кунларида эшиксиз чодирларда паноҳ топган суриялик қочқинлар, шахсини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмагани учунгина ҳар қандай ғамхўрликдан ва ёрдамлардан маҳрум бўлганлар. Очкўз иш берувчилар, суриялик ишчиларнинг қонуний маошларини беришмайди. Айниқса, калтафаҳм ирқчи ва миллатчи сиёсатчилар, суриялик қочқинларни лагерларидан бошқа ерда яшашга ҳақлари йўқ, деб ҳисоблашади. Шунинг учун ҳам улар ўзларининг провокацион мурожаатлари билан Туркия аҳлини бир неча бор сурияликларга қарши гижгижлашди. Суриялик қочқинларни қаҳратон қиш ойларида денгиз орқали бошқа юртларга чиқиб кетишга мажбур қилган сабаблар шулардир.

Мусулмон юртиларини қўя туринг, ҳатто дунёнинг бошқа юртларидан келган мусулмонни ҳам Ислом келгинди, деб ҳисобламайди. Дарҳақиқат, суриялик қочқинлар ўзларининг шаръий юртига келишди. Чунки, бу юрт Аллоҳнинг буйруғи ва Росулуллоҳ ﷺнинг ваъдасига биноан фатҳ қилиниб, Ислом юртларига қўшилган. Ушбу оддий шаръий ҳуқуққа биноан, мусулмон юртдан келган ҳар қандай мусулмон учун виза ёки яшаш ва ишлаш учун рухсатнома олиш шарт эмас. Бундан ташқари, Ислом миллатчиликни рад этади ва Ислом давлатида яшаган ҳар бир кишига – унинг эътиқоди, ранги, ирқи ва келиб чиқишидан қатъий назар – ўз фуқароларидан бири деган эътиборда қарайди. Ислом уларга, айниқса, улар орасидаги мусулмонларга ажнабий, деган эътиборда муомала қилмайди. Исломда шахс фуқароликка эга бўлиш учун Ислом давлати ҳудудида яшашининг ўзи кифоя. Ислом давлатининг фуқароси бўлган барча шахсларга, бир хил муносабатда бўлинади. Масалан, ҳукмдорнинг фуқароларга қиладиган муносабати уларни камситмаган ҳолда, жонлари, номуслари ва молларини ҳимоя қилишдан иборат бўлса, қозининг уларга қиладиган муносабати, тенглик ва адолатга риоя қилишдан иборатдир. Ислом тарихидан маълумки, мусулмон ҳокимлар мусулмонларга чет элликлар деган эътиборда муомала қилинишини рад этганлар. Қолаверса, ўз юртидаги таъқибдан қочиб исломий юртга келган ғайримусулмон қочқинларни ҳам хавфсиз бошпана билан таъминлаганлар ва уларга ўз фуқароларидек муомалада бўлганлар. Бундан ташқари зиммийга яхши муомалада бўлиш Исломда вожибдир. Чунки Росулуллоҳ ﷺ зиммийга озор етказган киши ҳақида

«…فَأَنَا حَجِيجُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»

«Қиёмат куни мен унинг душмани бўламан», деб айтганлар. Ҳатто ғайримусулмоннинг ҳуқуқи ҳам тўлиқ ҳимоя қилинган бундай низом соясида мусулмон одамга қандай зулм бўлиши мумкин? Бундай низомда мусулмон кишига иккинчи даражали фуқаро деган эътиборда муомала қилиниши мумкинми?

Эй Туркия ҳукмдорлари! Миллатчилигингиз туфайли қандай аҳволга тушганингизга бир қаранг. Миллатчилик ва капитализм ғоялари ортидан ҳакиллаб чопдингиз ва бу билан портлашларга, қийноқларга ва денгизга чўкишга дучор бўлган ҳар бир кишининг ҳаётидан сиз жавобгарга айландингиз. Қолаверса, қўлларингиз, нобуд бўлган барча муслималар, болалар ва кишилар қонига ботди. Чунки сиз уларни ўз диёрларидан маҳрум қилган кофирларга нисбатан бетараф бўлиш билан кифояланмадингиз, балки уларга шерик бўлдингиз ва уларга қўл бериб иттифоқчи бўлдингиз.

Эй Туркиядаги ва бутун Ислом юртларидаги мусулмонлар! Агар ҳукмдорлар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло буюрганидек Ислом билан ҳукм юритиб, Умматни битта байроқ остида бирлаштирган ҳамда Ислом буюрганидек бир мушт бўлганларида эди, нафақат мусулмонлар, балки бутун дунё, қолаверса дини ва ирқидан қатъий назар бутун инсонлар зулмнинг ҳар қандай туридан ҳимоя қилинган бўлар эдилар! Шундай экан, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ва Росулуллоҳ ﷺ тиклашга даъват этган ва сизларга ҳаёт бахш этадиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Халифаликни барпо қилишга шошилинглар.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими – аёллар қаноти

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here