“Толибон” тез кунларда АҚШ билан тинчлик битими имзолаши мумкин

250
0

“Толибон” тез кунларда АҚШ билан тинчлик битими имзолаши мумкин

 Афғонистондаги “Толибон” ҳаракати январ охирига қадар АҚШ билан тинчлик битими имзолаши мумкин, деди толиблар вакили Суҳайл Шаҳин Dawn газетасига берган интервьюсида.

 “Битим лойиҳаси тайёр. Ҳал қилиш керак бўлган ягона нарса тинчлик битимини имзолаш санаси. Битимни кечи билан шу ой охирига имзолаймиз деган умиддамиз”, — деди у.

 Аввалроқ “Ассошиэйтед Пресс” агентлиги “Толибон” ҳаракати аъзолари АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзодга Афғонистонда етти кундан ўн кунгача муддатга вақтинча ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш таклиф этилган ҳужжатни тақдим этганини хабар қилганди.

 Шаҳин шунингдек, толиблар “хориж қўшинлари мамлакатдан бемалол чиқиб кетиши учун ҳарбий операциялар миқёсини камайтиргани”ни айтди. 

 Изоҳ: Америкада чиқадиган Fordes журнали 2016 йил 9 январ кунги сонида “Афғонистондаги уруш АҚШга бугунга қадар бир триллион етмиш миллиард долларга тушди ҳамда 2400дан зиёд ҳалок бўлган америкалик ҳарбийларни, ўн минглаб жароҳатланганларни, доимий мажруҳ ва ногиронларни олиб келди. Шунча кўрилган инсоний ва молиявий зиёнга қарамай, Америка Толибон ҳаракатини йўқ қилишга муваффақ бўлолмади”, деб ёзган эди.

 Дарҳақиқат, афғон уруши Америка тарихидаги энг узоқ давом этган ва энг кўп маблағ сарфлаган уруш бўлди. Аммо шунча йўқотиш ва талофатлар ҳам АҚШ кўзлаган мақсадга олиб бора олмади. Шундан сўнг Америка Толибон ҳаракатини ўзининг ифлос чангали – сиёсий музокаралар тузоғига тушириш йўлларини излай бошлади. Бу мақсадда у Толибон ҳаракати учун Доҳада офис очиб беришга ҳам рози бўлди. Афғонитондаги ҳаво ҳужумларининг асосий нишони АҚШ билан музокараларга қарши бўлган Толибон етакчилари бўлди…

 Американинг тинчлик жараёни аслида Толибон ҳаракатини заифлаштириш, бўлиб ташлаш ва таслим этишга қаратилган сиёсий макрдан бошқа нарса эмас. Шу йўл орқали Америка афғон уруши давомида бой бериб келган мағлубиятларини ғалабага айлантирмоқчи. Афсуски, Толибон ҳаракати ўзининг ҳақиқий қуввати бўлган ҳарбий курашдан аста секин воз кечиб, Америка тузоғига ушиб бораётганини англаб етмаяпти.

 Абдураҳмон Одилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here