Эрдогон ва Путин тандеми: Энди Ливия

1019
0

Эрдогон ва Путин тандеми: Энди Ливия

 Ливия масаласига киришишдан олдин бир оз Сурияга тўхталиб ўтсак. Ўшанда бу тандемга АҚШ манфаатларини ҳимоя қилиш юклатилгани ойдинлашади. Сурияда қўзғолон бошланганда зулмга қарши чиққан халқ Сурия президенти Башар Асадни қулатишига оз қолганида АҚШ ўз малайи Асадни қутқариб қолиш учун Эрон, Россия, Туркияни урушга тортди. Эрон билан Россия ошкора Асадни қўллаб-қувватлаб, мусулмонларни қирғин қилди. Туркиянинг (Эрдогон бошида турган турк режимининг) ҳам мақсади Асадни қутқариш бўлган, сабаби, у ҳам АҚШ малайи!!! Бироқ, исломий туйғулар қўзғолончи мусулмонлар томонида бўлгани сабабли Туркия айёрлик йўлига ўтди. Турк режими қўзғолончиларга қурол-яроқ, пул бериш орқали уларнинг сиёсий эрки, қарорлари ва уруш майдонидаги йўналишларини назорат қила бошлади. Кейин Турк режими “Ефрат қалқони”, “Зайтун новдаси”, “Тинчлик булоғи” деб номланган ҳарбий амалиётларни бошлаб, холис қўзғолончиларни Башар Асадга қарши урушга эмас, бошқа йўналишга солди. Бунинг натижасида мужоҳидлар юқоридаги амалиётларга жалб қилинганидан Асадга қаршилик қилаётган фронтлар заифлашиб, Асад режими қўзғолончи мусулмонларнинг кўп ҳудудларини эгаллаб олди. Шу тарзда Турк режими Асадга қўзғолончи мусулмонлар ерларини эгаллаб олишига имконият яратиб берди. Маълумотларга кўра, бугунги кунда Туркиянинг Суриядаги амалиётларида 80 мингдан зиёд қўзғолончи мусулмонлар иштирок этмоқда. Агар бу улкан сондаги қўшин Асад режимига қарши уруш олиб борганида, улар қамалда қолган Идлибни озод қилибгина қолмай Дамашққа ҳам етиб боришган бўлар эди, бироқ, Туркия режимининг мақсади бу эмас. Шундай қилиб, Эрдогон ва Путин тандеми Суриядаги ҳарбий ва сиёсий вазиятни тўла қўлга олиб, Башар Асад режимини мустаҳкамлаш ҳаракатларини олиб боришмоқда. Бу тандем Суриядаги ҳарбий вазиятни назорат қиляпти: Россия Асадга ҳарбий ёрдам кўрсатаётган бўлса, Туркия қўзғолончиларни Асадга қарши курашдан тийиб турипти. Шунингдек, бу тандем Суриядаги сиёсий вазиятни ҳам назорат қилиб келяпти: Асадни сақлаб қолишга қаратилган конференцияларни ўтказиб, конституция лойиҳасини тайёрлаб бермоқда.

 Ливиядаги вазиятга қисқача тўхталиб ўтсак, Қаззофий режими қулаганидан сўнг Ливияда икки ҳокимлик пайдо бўлди: бири Европага малай Миллий келишув ҳукумати (МКҲ), иккинчиси, АҚШга малай фельдмаршал Ҳафтар ҳокимияти. Ҳозирги вақтда Ҳафтар ўз қўшини билан МКҲ жойлашган Триполини қамал қилиб турипти. Ливиядаги вазият ҳам Суриядаги ҳолатга ўхшаб бормоқда. Бу ерда ҳам Россия ва Туркия режимлари АҚШ малайи Ҳафтарни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишмоқда. Россия очиқчасига Ҳафтарнинг ёнини олиб, ҳарбий томондан қўллаб келяпти. Туркия режими бўлса МКҲни қўллашини маълум қилди ва ҳарбий маслахатчиларини Ливияга жўната бошлади. Шу ўринда Ҳафтар Американинг малайи бўлса, Эрдогон Ҳафтарни қўллаши керак эмасми деган савол пайдо бўлади. Саволнинг жавоби шундай: ҳозирги вазиятда Туркияни Ҳафтар томонида тургандан кўра МКҲ томонида туриб ҳаракат қилиши АҚШ учун фойдали. Сабаби, асосий мақсад – Ҳафтарни ҳокимиятга олиб келиш ёки янги ҳокимиятдаги муҳим хизматларни унинг қўлига топшириш. Бунинг учун Миллий келишув ҳукуматини заифлаштириш керак.

 Туркия МКҲ қўллаб-қуватлаб, шу билан бир вақтда уни қандай қилиб заифлаштиради? Бу қуйидагича! Ҳафтарга қарши курашаётган МКҲ қўшини сафида исломий жамоатлар ва мўътадил исломни ушлаган жамоатлар кўп. Бундан ташқари, Ливияда Кўрўғли деб аталувчи турклар яшайди, улар Ливия халқининг таҳминан 22 фоизи (1,4 миллион)га баробар. “Триполини мудофаа қилишда Миллий келишув ҳукуматига ёрдам бераётган ҳарбий қўшиннинг 80 %ни Кўрўғли турклари ташкил этади”. (“Yeni Akit” (Түркия), 15.01.20). Түркия режими Сурияда қилгани каби бу ерда ҳам шу исломий туйғуга эга жамоатлар ва туркларни алдаб ўзига тортиб, уларнинг эрки, қарорлари, уруш майдонидаги ҳаракатларига таъсир қилмоқчи, бошқача айтганда уруш майдонида Ҳафтарга қулай муҳитни яратиб бермоқчи.

 Буларга қўшимча, Россия билан Туркия Ливия масаласига аралашиб, ўзларини Ливиядаги асосий ўйинчилардай кўрсата олишди. Бошқача айтганда, бу тандем Ливиядаги ҳарбий ва сиёсий вазиятни – Ливия келажагини тўлиқ қўлга ола бошлашди. Шу сабабли Европа МКҲни, яъни, Ливиядаги таъсирини сақлаб қолишга шошилиб, 19-январда Берлинда Ливия бўйича конференция ўтказишга қаттиқ ҳаракат қилмоқда. “Аслида улар (европаликлар) Ливияда тобора кучайиб бораётган рус-турк ўқи билан тўқнашишларига тўғри келади. Москва ва Анқара бир-бирига қарши турган лагерларни қўллаётгандек кўринади: руслар Ҳафтарни ва турклар МКҲни қўллаб-қувватлаётгандек. Бироқ, улар келажакда сиёсий қарорларнинг кафили бўлиш учун биргаликда ҳаркат қилишмоқда. Худди, Сурияда бирга ҳаракат қилишганидек”. (“Le Monde”, (Франция) 17.01.20).

 Россия ва Туркия режимлари бир-бирига қарши томонда тургандек кўринади, бироқ мақсадлари бир: Сурияда Башар Асадни сақлаб қолиш ва Ливияда Ҳафтарни ҳокимиятга олиб келиш. Бу натижалар эса АҚШ манфаатларигагина хизмат қилади.

 Хорун Абдулҳақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here