Таҳрири Шом ҳайъатининг хавфсизлик хизмати бостириш ва оғизларни ёпишдан тўхтамаяпти

624
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Таҳрири Шом ҳайъатининг хавфсизлик хизмати бостириш ва оғизларни ёпишдан тўхтамаяпти

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб қуйидагиларни баён қилди:

«Таҳрири Шом ҳайъати хавфсизлик хизмати ходимлари Шимолий Идлиб яқинидаги Килли шаҳарчасида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири Инод Жаъбор Абу Амморни қамоққа олишди. Абу Амморнинг йўлига пистирма қўйиб, жумъа намозига кетаётган пайтда унга қарата ўқ узишди… сўнг яралангандан сўнг олиб кетишди». Устоз қўшимча қилди:

«Таҳрир Шом ҳайъати хавфсизлик хизмати бостириш ва оғизларни ёпишдан тўхтамаяпти. Бундан бир неча ой олдин ҳам Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ва минтақадаги таниқли кишилардан бир нечтасини қамоққа олган эди. Қамоққа олинган йигитларнинг шахсий мулкларини ҳамда Ҳизб радиосининг асбоб-ускуналарини мусодара қилишган». Ҳизб ут-Таҳрирнинг Суриядаги марказий алоқалар қўмитаси раиси Абдулҳамид Абдулҳамид ҳам қуйидагиларни таъкидлади:

«Биз Мааррату Нўмон шарқида Таҳрири Шом ҳайъатига қарашли хавфсизлик ходимларининг Сурия тоғути билан мусобақалашаётганини кўриб турибмиз. Бу иккиси ўртасидаги фарқ шуки, Сурия тоғути одамларни ўлдиришни ёки қамоққа олишни уларнинг жумъа намозини ўқиб чиққанларидан сўнг содир этаётган бўлса, ҳайаът хавфсизлик хизмати одамларга пистирма қўйиб, жума намози ўқишларидан олдиноқ қамоққа оляпти. Шубҳасиз, Таҳрири Шом хизмати ходимлари озод этилган ерларда баасчи режим ходимларининг манфур жиноятларини давом эттиришяпти. Жинояткор раҳбарлар душман чегараларига мужоҳидлардан қўриқчилар тайинлаб, уларга ўша минтақаларни душманга топширишни буюряпти… ўз жосусларини юбориб, ер юзида бузғунчилик тарқатишмоқда». Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Суриядаги марказий алоқалар қўмитаси аъзоси Носир Шайх Абдулҳай ҳам қуйидагиларни таъкидлади:

«Туҳрири Шом ҳайъатининг жиноятчи хавфсизлик ходимларининг бундай қилмишлари олдида ушбу ҳайъатнинг ҳар бир аъзоси икки вариантдан бирини танлашлари керак бўлиб қолди: Биринчи вариант, Уммат ва унинг талаблари томонига ўтиш, иккинчиси, ўз жиноятчи хавфсизлик ходимлари қилмишларига сукут қилиш билан уларнинг жиноятларига шерик бўлиш».

Роя газетасининг 2020 йил 8 январ чоршанба кунги 268-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here