Халифа Ҳафтар ва Фаёз Саррож Москвада учрашади

168
0

Халифа Ҳафтар ва Фаёз Саррож Москвада учрашади

 Ливия миллий армияси қўмондони фельдмаршал Ҳалифа Ҳафтар Москвага келди. Ҳафтар Россия пойтахтида Ливия Миллий келишув ҳукумати бош вазири Фаёз Саррож билан музокаралар ўтказиши мумкин. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлигига Ливиядаги манба хабар қилди.

 Саррож эса Москвага 13 январда келади.

 11 январда Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған Ливиядаги қарама-қарши томонларни 12 январдан ўт очишни тўхтатишга ҳамда дарҳол музокаралар столи атрофига ўтиришга чақирган. Ҳафтар бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган, бироқ Триполига юришни давом эттиришини айтган. Саррож ҳам Ҳафтар армияси ортга қайтарилиши талаби билан ярашувни қўллаб-қувватлаган. Шундан кейин икки томон 12 январга ўтар кечаси жанговар ҳаракатларни тўхтатишга рози бўлган, бироқ исталган қоидабузарлик учун жавоб беришни ваъда қилган.  

 Изоҳ: Ливияда АҚШ ва Англия ўртасида давом этаётган нуфуз талашиш курашида Америка асосий эътиборини ҳарбий кучга қаратиб келди. Чунки, Қаззофий даврида таъсир кучига эга бўлган сиёсий элита Англияга малай эди. Шу сабабли у ўзига содиқ бўлган Ҳафтарни куч тўплаши ва Ливиядаги бошқа гуруҳларни ўзига бўйсундириш ёки ҳеч бўлмаганда қаршилик қилмайдиган ҳолатга олиб келиш учун Ҳафтарни қурол-ёроқ ва бошқа зарурий нарсалар билан ошкора ва маҳфий тарзда қўллаб келди. Ҳафтар Америка истагандек кучга айлангунга қадар Англия ва Европа давлатлари томонидан илгари сурилаётган ҳар қандай сиёсий музокараларни ортга суриб келди. АҚШ қўллови билан Ҳафтар Ливияда етарли кучга эга бўлагандан сўнг Америка яна Россия ва Туркияни ишга солди ва улар воситачилигида икки рақиб ўртасида музокаралар жонланишига яшил чироқ ёқиб берди. Американинг кўзлаган мақсади Англия ва Франциянинг у ердаги нуфузларини синдириш ва сиқиб чиқариб юборишдир.

 Ачинарли жойи, исломий юртлар ва мусулмонлар тақдири мустамлакачи куфр давлатлари томонидан хал қилинаяпти, мусулмонлардан иборат маҳаллий гуруҳларнинг барчаси у ёки бу томонлар тарафида жанг қилиб, мустамлакачилар малайлари фойдаси учун турли истаклар асосида бир-бирларини ўлдиришяпти.

 Абдураҳмон Одилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here