Исломий ўзлик хавф остида, мусулмонлар бунга қарши дарҳол ҳаракатга келишлари лозим!

739
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Исломий ўзлик хавф остида, мусулмонлар бунга қарши дарҳол ҳаракатга келишлари лозим!

Аллоҳ Таоло айтади:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَاراً وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَّا يَعْصُونَ اللهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ﴾

«Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур»

                                                                                                                               [Таҳрим 6]

Ҳаким ва Билимдон Зот бўлган Аллоҳ инсонни яратди ҳамда ирқи ва динидан қатъий назар барча инсонларнинг ҳаётий ишларини тартибга соладиган аҳкомларни белгилади. Аллоҳ белгилаган бу низом барча халқлар ҳамжиҳатлигининг намунаси бўлган мумтоз жамиятни вужудга келтирди ва барча фуқаролар ҳуқуқларини кафолатлади. Жамиятни тартибга соладиган аҳком ва қонунлар мажмуаси бўлган ушбу исломий шариат аёл кишига рўмол ўраш мажбуриятини юклади. Шунинг учун биз ушбу ҳукм (яъни, рўмол ўраш) билан фахрланамиз. Чунки бу ҳукм инсон муҳтож бўлган нарсани яхши биладиган Билимдон Яратувчи томонидан келган.

Сўнгги йилларда бир қатор сиёсатчилар исломий кўринишларни, хусусан рўмол ўрашни жиноятга чиқариш мақсадида Ислом ва мусулмонларга қарши шиддатли ҳужум бошлашди. Сиёсий партиялар исломий мактабларни бир неча бор ёпиб қўйишди. 2017 йили Роннебю муниципалитети (маҳаллий ҳокимияти) мактабларда рўза тутишни тақиқлашга ҳаракат қилди. 2018 йили насроний демократлар партияси азонни тақиқлашга уринди. 2019 йил май ойида Стаффансторп маҳаллий ҳокимияти мактабда рўмол ўрашни тақиқлади. Бунга ҳеч қанча вақт ўтмай 2019 йил ёз ойларида Брўмўлла маҳаллий ҳокимияти иш вақтида намоз ўқишни тақиқлашга ҳаракат қилди. Айни ўша йил август ойида Ярвила маҳаллий ҳокимияти мактабларда тушликка ҳалол таом тайёрланишини тақиқлади. Ўша йилнинг сентябр ойида марказий партия болалар хатна қилинишини тақиқламоқчи бўлди. Бир неча ҳафта олдин Треллеборг муниципалитети маҳаллий ҳокимиятда ишлашни истаган киши учун қўл бериб кўришишни шарт қилиш қарорини чиқарди. Скорп маҳаллий ҳокимияти мактабда рўмол ўрашни тақиқлади. Кўряпмизки, уларнинг Исломга қарши курашишдаги асосий эътибор рўмолга қаратилган. Чунки уларнинг даъво қилишича, рўмол аёлга зулм қилиш тимсолидир.

Швециядаги Ислом ва мусулмонларга душманлик сиёсати янгилик эмас. Биз мусулмон сифатида динимиз ҳукмлари тақиқланишини кўриб ортиқ жим тура олмаймиз. Фарзандларимиз ва оилаларимизга қарши қўлланаётган адаштириш сиёсатини, шунингдек, мусулмонларни нотўғри фикрларга ишонтириш уринишларини кўра била туриб бунга жим туриш биз учун жоиз эмас. Биз масъулиятни шахс сифатида эмас, балки Уммат сифатида ўз зиммамизга олишимиз керак. Бизга қарши қўлланаётган душманлик сиёсатидан мақсад Исломнинг айрим аҳкомларидан воз кечишга бизни мажбур қилишдир. Бу чеклов ва сиёсатлар айнан битта жамоага ёки улар даъво қилаётган экстремистларга қаратилган эмас. Улар бутун мусулмонларни нишонга олишган ва уларнинг ушбу душманлик сиёсати эртами, кечми барча мусулмонларга етиб боради. Биз ушбу қарорларга қонуний йўллар билан, шунингдек, бизга қарши қўлланаётган зулмни оммавий ахборот воситаларида ёритиш орқали қарши курашишимиз керак. Биз мусулмонлар ички келишмовчиликларни бир четга қўйиб, битта жасад сифатида ушбу муаммоларга қарши курашишимиз лозим.

Ғарб олами йиллар давомида муслима аёлларни озод қилишни даъво қилиб, уларнинг рўмолларини мажбуран ечишга уриниб келди. Улар ўзларининг бу ишлари билан ўз принцип ва эркинларига ўзлари путур етказишмоқда. Аслини олганда, улар учун аёлни озод қилиш ҳеч қандай қийматга эга эмас. Ҳақиқат шуки, муслима аёллар Аллоҳнинг буйруқларини бажаришлари билан фахрланадилар. Улар учун аёлни эксплуатация қилиб, унга зулм қилаётган эркинликлар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Турли баҳоналар билан рўмолни тақиқлаш ва муслималарни уни ечишга мажбур қилиш илмоний қадриятларнинг заифлигига ва исломий фикрларнинг кучлилигига далолат қилади.

Исломий ҳукмларга амал қилинишини жиноятга чиқаришга олдин ҳам уринган ва келгусида ҳам бунга уриниши кутилаётган ушбу консерваторлар, Швед демократлари партиялари, шунингдек маҳаллий ҳокимиятлар ва бошқа партиялар салбий муҳитни кучайтиришга ҳисса қўшишмоқда. Бундай муҳит мусулмонларни шубҳа остига қўйиб, уларни ирқчилар ҳужумига нишон қилади ва мусулмонларнинг жамиятнинг фаол аъзоси бўлишларига тўсқинлик қилади. Шунингдек, бу муҳит мусулмонларни швед жамиятининг бир қисмига айланиш учун ёки жамиятга аралашиб сингиб кетишга ёки исломий қадриятлардан воз кечишга мажбур қилади. Ёхуд мусулмонлар жамиятдан ажралиб, бир четда қолиб кетадилар. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿يُرِيدُونَ أَن يُطْفِؤُواْ نُورَ اللهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللهُ إِلاَّ أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ﴾

«Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, Исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хоҳламаслар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди»                                                                                     [Тавба 32]

Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Швециядаги мусулмонларни ушбу сиёсатларга қарши туришга, ўз динларига ёрдам беришга, Ислом ҳукмларига риоя қилишга ҳамда динимиз ҳукмларига амал қилинишини тақиқлаётган ушбу қарорларга қарши курашиш учун бирлашишга чақирамиз. Швецияда юз бераётган бу ишлар Исломга қарши олиб борилаётган оламий урушнинг бир қисмидир. Шу боис, исломий ўзликни ҳимоя қилиш учун мусулмонларни бизнинг фаолиятимизга қўшилишга чақирамиз.

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                                  3 жумодул-аввал 1441ҳ

Швеция                                                                                                         29 декабр 2019м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here