Тунис қўзғолонига тўққиз йил тўлиши муносабати билан Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти қўзғолонни Ислом билан поёнига етказиш учун юрт аҳли ғайратини қўзғамоқда

581
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тунис қўзғолонига тўққиз йил тўлиши муносабати билан Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти қўзғолонни Ислом билан поёнига етказиш учун юрт аҳли ғайратини қўзғамоқда

Туниснинг Сиди Бузид вилоятидан бошланган қўзғолоннинг тўққиз йиллиги муносабати билан Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти Тунис аҳлининг ғайратини қўзғаш мақсадида сиёсий тадбирлар бошлади. Токи, ушбу Зайтуна ва Қайравон Туниси аҳли бутун Умматни тўлиқ мукаммал озод этишга қодир ҳазорий лойиҳа, сифатида ўз Исломларидан фойдалансинлар. Жумладан, 2019 йил 13 декабрда Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Сиди Бузид масжидида жума намози ўқилгандан сўнг намойиш ўтказдилар. Намойишда роя ва ливолар остида нутқ сўзланди ва ушбу

﴿لِنَجْعَلَهَا لَكُمْ تَذْكِرَةً وَتَعِيَهَا أُذُنٌ وَاعِيَةٌ﴾

«Биз буни сизлар учун эслатма-ибрат қилиш учун ва англагувчи қулоқлар англаб-эшитиб олишлари учун (қилдик)» [Ҳаққо 12]

деган ояти карима сарлавҳа қилинган откритка юртнинг аксар районларида тарқатилди. Откриткада «Эй Тунис аҳли қаёққа кетмоқдасиз?!», «Тоғутни нима учун қувдингиз, ожиз демократияни олиб келиш учунми, ахир, шунча йиллар давомида бу демократиядан бахтсизлик ва муваффақиятсизликдан бошқа нарса олмадингиз-ку?!» каби изоҳли саволлар ёзилган. Унинг сўнггида Тунис аҳлига бундай дейилди: «… Шуни билингки, Исломсиз ҳаёт бўлмайди, давлатсиз Ислом бўлмайди ва у Росулуллоҳ ﷺ барпо қилган давлатдир».

Шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти 16 декабр куни бир форум уюштирди. «Тунис давлатга муҳтож, сизларга эмас. Аллоҳга қасамки, Ислом ва Халифалик керак», дея номланган бу форумда устоз Али Саидий кириш нутқини сўзлаб, унда сўнгги сайловнинг вазифаси коррупцияни умрини узайтириш ва Аллоҳ шариатини барпо этиш йўлидан Умматни тўсиш бўлгани ҳақида гапирди ва бунга айни режимнинг аҳволини далил қилиб келтирди. Сўнг Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими аъзоси устоз Саид Хешарем нутқ сўзлади. Унинг нутқи «Демократия куфр тузумидир, у қўзғолонингизни адаштирди ва ўғирлади, саъй-ҳаракатингизни фалаж қилди ва сизни ҳалокат ёқасига олиб келди», деб номланди. Сўнг нутқни устоз Муҳаммадносир Шувайха айни форумнинг номи берилган нутқни тақдим этди.

Дарҳақиқат, Сиди Бузиддаги қўзғолоннинг тўққизинчи йили нишонланган куни бу тадбирлар ғоят авжига чиқди. Масалан, қўзғолон бўлган майдонда қатор нутқлар сўзланди. Унинг ортидан йиғилганлар билан жонли мунозаралар қилинди ва бу йиғилганлар томонидан ижобий қаршиланди. Шунингдек, Тунисдаги мусулмонлардан мустамлакачилар билан алоқани узиш кераклиги ҳамда ушбу Ислом қўзғолонининг соғ омон хавфсизлик қирғоғига етиб оладиган шаклда тамомлаш зарурлиги ёзилган шиорлар кўтариб чиқилди.

Роя газетасининг 2019 йил 25 декабр чоршанба кунги 266-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here