Туркиянинг Ливияга қўшин юбориши муҳокамага қўйилди

498
0

Туркиянинг Ливияга қўшин юбориши муҳокамага қўйилди

Туркиянинг Ливияга қўшин юбориш масаласида президент Ражаб Тоййиб Эрдоганнинг қарори Туркия буюк миллат мажлисига тақдим этилди. Мазкур масалани муҳокама қилиш учун Туркия буюк миллат мажлиси 2 январ куни фавқулодда йиғилиш ўтказади.

Ливиядаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар бутун минтақа учун, жумладан Туркия учун ҳам таҳдид сифатида кўрсатилган Эрдоганнинг баёнотида “Ливиядаги можаронинг катта урушга айланиб кетиши Туркиянинг Ўрта ер денгизи ҳавзасидаги ва Шимолий Африкадаги манфаатларига салбий таъсир кўрсатади”, дейилади.

Шунингдек баёнотда Ливиянинг расмий ҳукумати ноқонуний қуролли гуруҳлар ва террорчи ташкилотларга қарши Туркиядан ҳарбий ёрдам талаб қилганлиги ҳам қайд этилган.

Изоҳ: Туркия тарафидан дастакланаётган Суриядаги мухолиф кучларни Триполи расмий ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун Ливияга сафарбар қилинаётганлиги даъво қилинмоқда. Бу ҳақида “middleeasteye.net” сайти хабар тарқатди. Хабарга кўра, Анқара ҳукумати Суриядаги баъзи мухолиф гуруҳлар билан Ливияда жанг қилиш устида келишиб олган. Бу гуруҳлар орасида “Файлақ аш-Шом”, “Суқур аш-Шом”, “Султон Мурод Бригадаси” каби гуруҳлар мавжудлиги олға сурилмоқда.

“Блоомберг” ахборот агентлиги ҳам Ливиянинг расмий ҳукумати вакилларига таянган ҳолда Туркиянинг Сурия мухолифатини Ливияга жўнатиши ҳақида хабар тарқатди. Бироқ бу маълумотлар ҳақида расмийлар тарафидан ҳануз изоҳ берилгани йўқ.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, Туркиянинг Ливияга юбориши айтилаётган гуруҳлар айни пайтда Асад режимига қарши курашаётгани йўқ. Улар Туркиянинг ташаббусига қараб ҳаракат қилишади. Россия ва Асад режимининг Идлибда давом эттираётган қатлиомларига қарамасдан (аввал “озод Сурия армияси” деб номланган) ушбу гуруҳлар Суриянинг шимолий минтақаларидан туриб Идлиб қирғинларини кузатишда давом этмоқда.

Туркия бир пайтлар Суриядаги ўзига тобе мужоҳидларни Фурот қалқони ҳаракатига жалб қилиш орқали Ҳалабни Асад режимининг қўлига топширган эди. Агар middleeasteye.net сайти тарқатган бу хабар ўз тасдиғини топса, демак бу бутун Сурияни Асад режимига топшириш маъносини англатади.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here