Россияда қамоққа олинган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари оилалари намойиш қилди

467
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Россияда қамоққа олинган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари оилалари намойиш қилди

Россиянинг турли шаҳарларидаги сиёсий тутқунларнинг яқинлари ва дўстлари пойтахт Москвадаги инсон ҳуқуқлари ташкилоти биносида тўпланишди. Тўпланганларнинг асосий қисми қамоққа олинган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг оналари бўлди. Оналар ўша кунинг ўзида шаҳарнинг турли районларида, ҳатто Кремл деворлари яқинида ҳам намойиш қилишга кетишди. Намойишда маҳбусларнинг оталари Кремл деворлар олдида ярим соат намойиш қилишга муваффақ бўлишди, шундай сўнг улардан баъзилари ҳибсга олинди. Таъкидлаш жоизки, бугун яна яшириш босқичи бошланган, яъни, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини таъқиб қилиш услублари яширилмоқда… Бу яшириш маҳбуслар оналари фарзандларининг таъқибга учраётганига қарши ўз норозиликларини ошкор айта бошлаганларидан сўнг бошланди. Россиядаги кўплаб оммавий ахборот воситалари ҳам бу оилалар айтиб берган воқеаларини нашр қилишни бошлади ҳамда рус ҳукуматининг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини «террорчилик»да айблаш билан уларга нисбатан ёлғон айбловлар тақдим этаётганини ёритишга киришди. Бу эса, илгари кам учраган нодир ҳол. Ўз навбатида, Россия Федерал Разведка агентлиги ҳам Ҳизб аъзоларидан ўч олиш билан боғлиқ мавжуд вазиятни сақлаб қолишга уриняпти. Зеро, бу агентлик бу хусусда жиноятлар ботқоғига ботиб бўлган. Бунга 18 ноябрда Тюмен, Қозон ва Москва шаҳарларида Ҳизб аъзоларини қамоққа олиш кампанияси ўтказилганини, кейин эса, 5 декабрда яна Москва ва Челябинск шаҳарларида қамоққа олишлар тўлқини бошланганини мисол қилиш мумкин.

Роя газетасининг 2019 йил 18 декабр чоршанба кунги 265-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here