Мирзиёев хорижда шаклланган ва чет элдан кириб келадиган мухолифатга мамлакатда рухсат берилмаслигини таъкидлади

460
0

Мирзиёев хорижда шаклланган ва чет элдан кириб келадиган мухолифатга мамлакатда рухсат берилмаслигини таъкидлади

Gazeta.uz нашри хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувда бу ҳақда гапирган.

“Ижтимоий тармоқларда мухолифат муҳокама қилинмоқда. У бизга қандай фойда келтирди? Мен Президент сифатида мухолифатга қарши эмасман. Бироқ у ўзимизда пайдо бўлиши учун муҳит яратишимиз керак. Бу шахслар халқнинг дардини билиши, улар билан барча муаммоларни бошидан кечириши ва шу ернинг нонини еб, сувини ичиши керак”, деган Мирзиёев.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг президентликка келганидан буён мухолифат ҳақидаги илк мурожаати бўлди.

ТАҲЛИЛ: Каримов режими Совет иттифоқидан қолган сиёсий доира ва ундан шаклланган бошқарув режимини Ўзбекистонда сақлаб қолди. Ҳокимиятнинг фуқороларга нисбатан позицияси ва муомиласи ҳам шунга мутаносиб олиб борилди. Авторитар бошқарув режими Ўзбек халқини сиёсатдан узилган мутлақ итоат асосидаги менталитет билан шаклланишига олиб келди!

Каримов вафотидан кейин Ўзбек режими оламий бошқарув системасига мувофиқлашиш мақсадида ўзини реабилитациялай бошлади. Ғарб олами билан яқинлашиб, мамлакатда унинг илмоний талабларини амалга оширишга ҳаракат қиляпти. Лекин Ғарбнинг хоҳиш истаклари ҳокимиятга мухолиф кучлар бўлишини талаб қилади. Бу эса, Ўзбек режимидан мамлакат ташқарисида қочиб юрган мавжуд мухолиф кучларни қайтаришни ёки ичкаридан янги қўлбола мухолифат (конструктив мухолифат) яратишни талаб қилади. Мирзияев иккинчи вариантни танлади!

Демак, Ўзбекистон ҳам қалбаки мухолиф кучлар фаолияти асосидаги ҳокимият монополиясини пайдо қилишга қараб боряпти! Худди АҚШ икки партия (демократлар ва республикачилар) ўртасида қалбаки фикрлар, ҳаракатлар ва ёлғон кескинликлар кўринишлари билан мамлакат парламентини монополия қилиб олинганидек. Аслида демократияга асосланган барча капиталистик давлатлар шу принципга таяниб ҳокимиятни бошқариб келишади. Давлат етакчилари ҳокимият вакиллари (етакчи гуруҳ) ва мухолифат вакилларидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири ҳукумат устидан бевосита ёки билвосита назорат олиб боришади. Бунга Россия парламентидаги мухолиф партияларнинг ёлғон принциплари яққол мисол бўла олади.

Ҳокимиятни халқ бошқариши мумкин эмас! Оламий капиталистик етакчи гуруҳ вакиллари бу ҳақиқатни жамоатчиликдан яшириш мақсадида, халқнинг расмий вакиллари (ҳокимият вакиллари)ни ҳам, норасмий (мухолифат) вакилларини ҳам ўз таъсири остида ушлаб туришга ҳаракат қилишади. Радикал (етакчи гуруҳ таъсири остида бўлмаган кучлар) қувватларни имкон қадар жамиятдан, сиёсатдан ва сиёсий жараёнлардан четда ушлаб туришга ҳаракат қилишади. Бутун дунёда, жумладан уларнинг ўзлари яшаб келишаётган Ғарб давлатларининг барчаси шу асосдаги сиёсий принциплар билан ўз халқларини бошқариб келишади. Ғарб давлатларининг барчасини капиталистлардан иборат етакчи гуруҳнинг таъсири остидадир. Улар мамлакатларини икки ёки бир нечта партиялардан иборат парламентлар воситасида бошқариб келишади.

Юқоридаги гапга кўра, Ўзбекистон оламий капиталистик бошқарув принципларига асосланиб, мамлакатда позиция ва қалбаки оппозиция асосидаги демократик бошқарув системасини тикламоқчи бўляпти. Ўзбекистон ҳам, етакчи давлатлар сингари мухолифат кучларини халқ ичидан келиб чиққан табиий қувватдан пайдо қилишни хоҳламайди. Шунинг учун Мирзиёев мухолиф кучларни ўзим таёрлайман деб ваъда беряпти.

Шунга кўра айтиш мумкинки, Ўзбек режими тубдан ўзгармади! У оламий бузуқи етакчи системага мослашиб, қалбаки демократик ислоҳотларни амалга ошириб боряпти! Исломий муҳитни ҳам, ўз тарафдорлари (мўътадил исломчилар) қўл остидаги диний арбобларга олиб бермоқчи! Ўзбек режими ўтиш даврини қалбаки ислоҳотлар билан амалга ошириш ниятида. Лекин бу ўта мураккаб, қийин жараён!

Ғарб олами ҳам Мирзияевга ишонмайди. Лекин Ўзбекистон ҳозир Ғарб манфаати учун инқилобий тўпалонларга тайёр эмас. Ғарб, Ўзбекистонни сақофий мустамлака қилиб бўлмагунча ҳокимият учун тўпалон уюштиришга ҳаракат қилмайди. Бугун Ўзбекистон ҳам Қирғизистон сингари Ғарбнинг сақофий механизмлари учун дарвозаларини кенг очиб беряпти. Демак Ўзбек режимини қулаши учун ҳам, вақт масаласи қолди. Ғарб ҳазорати остидан ривожланиб чиқадиган бу мухолифат қуввати, вақти келиб режимни жамиятдан улоқтириб ташлашга ҳаракат қилади!

Хулоса қилиб айтганда, етакчи гуруҳлар ҳам, уларга мухолиф бўлган Ғарбпараст қувватлар ҳам ботил, қалбаки ва асоси ҳато бўлган мабда вакилларидир. Ҳар икки томон ҳам демократия ақидаси устига қурилган қалбаки мабдага таянган ҳазорат эгалари бўлиб, шу мабда ичида бир бирлари билан ҳокимият талашишади. Биз Мусулмонлар бу икки ёки кўпроқ тараф эгаларининг бири томонда бошқаларига қарши туришимиз жоиз эмас. Ислом ва Мусулмонларнинг ўз ақидаси ва ундан балқиб чиққан мабда – бошқарув системасига таянган ҳазорати (дунёқараши) мавжуд. Биз шу ҳазоратимиз асосида жамиятларимизни шакллантиришга ҳаракат олиб борамиз. Даватларимизни исломий мабдани жамиятда етакчи фикрий асос қилишга интиламиз. Шунда бир бири билан қалбаки курашиб, бизни чалғитишга уринаётган куфр қувватларини жамиятдан четлатишга ва халқни у бетаин кучлар зулмидан қутқаришга муваффақ бўламиз, инша Аллоҳ!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here